Новус, наус — зардуштийларнинг остодон (оссуарий)ларини сақлаш учун лой, тош, ғиштдан қилинган иншоот. Зардуштийларда ўликларни ерга кўмиш, сувга ташлаш, ўтда ёқиш ман қилинган. Ўликларни қоялар, қумлар устига ташлаб, дахмаларга қўйиб, йиртқич ҳайвон ва қушларга едирганлар, суягини остодон ёки хум ва хумчаларга солиб, Н.да сақлаганлар. Н.лар 1,5 м кенгликдаги узун охур.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил