Нумидия (лотинча Нумидиа) - Шимолий Африкадаги қад. вилоят (ҳозирги Жазоирнинг шарқий қисми). Аҳолисини нумидийлар ташкил этган. Милоддан аввалги 201 йил Н. нинг бутун ҳудуди ягона Масиниссой подшохлигига бирлаштирилган. Милоддан аввалги 46 йил Римнинг Н. Африка провинсиясига айлантирилган. Милодий 429/430 йил — вандаллар, 533 йил— византияликлар, ВИИ асрда — араблар томонидан босиб олинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил