Нурилла Чори – 1983-йил 8-мартда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида жойлашган Изиллоқ қишлоғида таваллуд топган[1].

Нурилла Чори
Таваллуди 1983-йил, 8-март
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Ўзбекистон Миллий университети
Касби Ёзувчи
Фаолият йиллари 2007—2018-йиллар
Дини ислом

Таълими

Нурилла Чори 2003-йилдан бошлаб Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси факултетида таҳсил олиб, 2007-йил олий таълимни тамомлаган.

Фаолияти

Нурилла Чори илк фаолиятини 2007—2011-йилларда „Ёш куч“ журналида муҳаррир сифатида бошлаган[2]. Унинг биринчи „Лўлитопмаслик чол“ ҳикояси илк бор 2010-йилда „Ёшлик“ журналининг 1-сонида нашр этилган эди. Шундан сўнг ёзувчининг бир қанча ҳикоя ва эсселари, жумладан, „Қизғалдоқ“, „Бўрон тинган кеча“, „Унутилган киши“, „Йўл қараётган киши“ каби асарлари республиканинг „Ёшлик“ журналида, „Жаннат Макон“, „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“ нашрларида чоп этила бошлади. „Бўрон тинган кеча“ ҳикоялар тўплами 2014-йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига қарашли „Ижод“ жамоат фонди томонидан нашр этилган. Нурилла Чорининг „Ташвиши йўқ одамлар“ ҳикояси 2015-йилда „Ёшлик“ журналининг 7-сонида биринчи марта нашр қилинган. 2019-йилда эса шу ҳикоя номи остида Ғафур Ғулом номидаги нашриёт томонидан „Асримиз умидлари“ рукнида „Ташвиши йўқ одамлар“ тўплами нашрдан чиққан.

Нурилла Чори 2018-йилга келиб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо сифатида қабул қилинган.

Унинг эссе ва ҳикоялари „Олтин кўприк“ (2010), „Сени яхши кўрамиз, Ўзбекистон“ (2016), „Бугуннинг нафаси“ (2017) сингари алманах ва тўпламларга киритилиб, нашр этилган[3].

Нурилла Чори 2021-йилда ўтказилган „Олтин қалам“ ХВ Миллий мукофотида „Энг яхши журналистик материал учун“ йўналиши бўйича 3-ўрин соҳиби бўлди[4]. Ёзувчи ҳозирги кунда „Маҳалла“ газетасида фаолият юритмоқда, шунингдек, „Ёшлик“ журнали бош муҳаррири ҳам ҳисобланади[5].

Асарлари

  • „Бўрон тинган кеча“ (ҳикоя)
  • „Қизғалдоқ“ (ҳикоя)
  • „Лўлитопмаслик чол“ (ҳикоя)
  • „Унутилган киши“ (ҳикоя)
  • „Йўл қараётган киши“ (ҳикоя)
  • „Ташвиши йўқ одамлар“ (ҳикоя)

Манбалар

  1. ↑ Нурилла, Чори. Қашқадарё адиблари. Тошкент: „Олтин нашр“ нашриёти, 2020 — 488-бет. ИСБН 978-9943-6333-0-8. 
  2. ↑ „Нурилла Чори (1983)“. зиёуз.уз. Қаралди: 2024-йил 28-июл.
  3. ↑ [зиёуз.cом/портал-ҳақида/харита/узбек-насри/нурилла-чори-1983 „Нурилла Чори (1983)“]. зиёуз.cом. Қаралди: 2024-йил 28-июл.
  4. ↑ „«Олтин қалам» ХВ мукофотининг барча ғолиб ва совриндорлари“. хабар.уз. Қаралди: 2024-йил 28-июл.
  5. ↑ „Ёзувчи Нурилла Чори “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади“. ойина.уз. 2024-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 28-июл.