Нурхон Ғуломжон қизи Қурбонова (туғ. 1994-йил 12-август, Мингбулоқ тумани, Наманган вилояти, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик пара енгил атлетикачи, найза улоқтириш, диск ва ядро улоқтириш бўйича ихтисослашган, Ўзбекистон Паралимпиа терма жамоаси аъзоси. 2020-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларининг кумуш ва бронза медали соҳиби.Париж-2023 Жаҳон чемпионати олтин ва бронза медали соҳиби. Ҳангзҳоу-2022 Асиа пара гамес ойинлари найза ҳамда ядро улоқтиришдан олтин ва кумуш медал соҳиби. Кобе-2023. Жаҳон чемпионати найза ҳамда ядро улоқтирушдан олтин ва бронза соҳиби. 2024-йил Ёзги Паралимпия ойинлари ядро улоқтиришдан 7.75 см билан бронза медалини, найза улоқтиришдан 21.12 натижа билан жаҳон ва паралимпия ойинлари рекордини янгилаб олтин медалини қолга киритган. “Узбекистон Ифтихори” давлат унвони соҳибаси.[1]

Нурхон Қурбонова
Шахсий маълумотлари
Жинси аёл
Таваллуд пайтидаги исми Нурхон Ғуломжон қизи Қурбонова
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1994-йил 12-август (1994-08-12) (32 ёш)
Мингбулоқ тумани Наманган вилояти, Ўзбекистон
Мукофотлар Oʻzbekiston iftixori
Спорт
Қайси спорт Паралимпия енгил атлетика

Биографияси

Нурхон Наманган шаҳрида туғилган. Туғилганданоқ у умуртқалараро чурра ташхиси қўйилган ва 9 ойлигида операция қилинган. Бошида ҳаммаси яхши эди, лекин ёши улғайганимиз сари умуртқа поғонасида ўзгаришлар рўй берди, бу эса нервларнинг шикастланишига ва оёқларнинг фалажига олиб келди[2].

Фаолияти

2017-йилда у профессионал спорт билан шуғуллана бошлади. 2019-йилдан Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро мусобақаларда қатнаша бошлади. 2019-йилда Дубайда (БАА) бўлиб ўтган Енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида (ҲПК) ядро улоқтиришда 6,88 метр натижа билан бешинчи, найза улоқтиришда 15,03 натижа билан олтинчи ўринни эгаллади[3].

2021-йилда Дубайда (БАА) Паралимпия атлетика бўйича Гран-при босқичида найза улоқтириш бўйича олтин медални қўлга киритди[4]. Ёзги Паралимпия ўйинларининг очилишида у миллий терма жамоанинг байроқдори этиб сайланди. Бироқ, Токиога этиб келганида, терма жамоа аъзоларида CОВИД-19 борлиги аниқланди. Нурхон самолётда уларнинг ёнида ўтиргани учун у ҳам карантинга олинган ва ўйинларнинг очилишида иштирок эта олмади[5]. Токиода (Япония) бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида Ф54 тоифасидаги ядро улоқтириш баҳсларида у снарядни 7,77 метрга итариб юборди ва бронза медалини қўлга киритди[6]. Кейин Ф54 тоифасидаги найза улоқтиришда у найзани 18,38 метрга улоқтириб, кумуш медални қўлга киритди[7][8]. Аммо диск улоқтиришда 20,40 метр натижа билан у саралашда саккизинчи ўринни эгаллади ва мусобақанинг финал қисмига чиқа олмади[9].

Париж-2023 Жаҳон чемпионати олтин ва бронза медали соҳибига айланиб Парис-2024 Паралимпия ойинларига ё’лланмани қо’лга киритган. Ҳангзҳоу-2022 Асиа пара гамес ойинлари найза ҳамда ядро улоқтиришдан олтин ва кумуш медал соҳиби. Кобе-2023. Жаҳон чемпионати найза ҳамда ядро улоқтирушдан олтин ва бронза соҳиби. 2024-йил Ёзги Паралимпия ойинлари ядро улоқтиришдан 7.75 см билан бронза медалини, найза улоқтиришдан 21.12 натижа билан Жаҳон ва Паралимпия ойинлари рекордини янгилаб олтин медалини қолга киритган. “Узбекистон Ифтихори” давлат мукофоти соҳибаси.[10]

Мукофотлари

2021-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан унга Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи[11] ҳамда 2024-йилда Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони билан мукофотланган[12].

Манбалар

  1. ↑ Курбанова М. М., Курбанова М. М. (2005-04-25). „А Новел Сйнтҳесис оф Аcетйлуреа“. ЧемИнформ. 36-жилд, № 21. дои:10.1002/чин.200521077. ИССН 0931-7597.
  2. ↑ „ҳттп://триатҳлон.орг.уз/эн/артиcлес/виэw/изданиэ-анатомиcа-запустило-проэкт-посвасенноэ-насим-пара-спорцменам“ (инглизча). Федерация Триатлона Республики Узбекистан. 2021-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-сентябр 2021-йил.
  3. ↑ „Атҳлетиcс КУРБАНОВА Нуркҳон - Токё 2020 Паралймпиcс“ (эн-ус). ... Қаралди: 5-сентябр 2021-йил.[сайт ишламайди]
  4. ↑ „Гран-при в Дубае: паралимпийцы Узбекистана завоевали 24 медали“ (ру-РУ). ҳттпс://юз.уз. Қаралди: 5-сентябр 2021-йил.
  5. ↑ „В Паралимпийской сборной всего за несколько часов до церемонии открытия игр сменился знаменосец. В этот раз виноват коронавирус“ (русча). Подробно.уз. Қаралди: 5-сентябр 2021-йил.
  6. ↑ „Атҳлетиcс - Финал Ресулц“ (эн-ус). ... Қаралди: 5-сентябр 2021-йил.[сайт ишламайди]
  7. ↑ „Атҳлетиcс - Финал Ресулц“ (эн-ус). ... Қаралди: 5-сентябр 2021-йил.[сайт ишламайди]
  8. ↑ „В последний день Паралимпиады спортсмены завоевали «серебро» и «золото»“ (ру-РУ). Новости Узбекистана сегодня: нуз.уз (4-сентябр 2021-йил). 2021-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-сентябр 2021-йил.
  9. ↑ „Атҳлетиcс - Финал Ресулц“ (эн-ус). ... Қаралди: 5-сентябр 2021-йил.[сайт ишламайди]
  10. ↑ Султанова, Нуркҳон; Мукҳаммадзҳонова, Кҳадичакҳон (2021-09-22). „ЭАСТЕРН РЕНАИССАНCЕ: УПБРИНГИНГ АНД ЭДУCАТИОН“. УЗБЕКИСТАН ОН ТҲЕ WАЙ ТО ТҲИРД РЕНАИССАНCЕ: ҲАРМОНЙ ОФ ТҲНОCУЛТУРАЛ, ҲИСТОРИCАЛ АНД ЭCОНОМИC АСПЕCТС. дои:10.54613/001099.
  11. ↑ уза.уз. „О награждении группы спортсменов и тренеров, добившихся высоких результатов на ХВИ летних Паралимпийских играх в городе Токио“ (ўзбекча). Уза.уз (10-сентябр 2021-йил). Қаралди: 10-сентябр 2021-йил.
  12. ↑ „Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХВИИ ёзги Паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони“. пресидент.уз. Қаралди: 12-сентабр 2024-йил.