Nvidia
Нвидиа — график просессорлар ишлаб чиқарувчи компания. Компания маҳсулотлари видеоўйинлар, визуализация, автомобилсозлик индустриясида қўлланади.
|
Нвидиа компаниясининг логотипи | |
| Тури | Оммавий компания |
|---|---|
| Хизматлари | яримўтказгиш саноати |
| Биржа листинги | Насдақ: НВДА |
| Қачон асос солинган | 5-апрел, 1993-йил |
| Жойлашуви | Санта-Клара, Калифорния (АҚСҲ) |
| Асосчи(лари) | |
| Директори | Дженсен Хуанг |
| Маҳсулот(лар)и | |
| Капиталлаштириш |
|
| Ишчилар сони |
|
| Шўба корхоналари | |
| Вебсайти | ҳттпс://www.нвидиа.cом |
Тарихи
1993-1999-йиллар
Дженсен Хуанг, Крис Малаховски ва Кёртис Прем 1993-йил апрелида тушлик вақтида Калифорния штатида компания очишга қарор қилишди. Бу вақтда келиб Малаховски ва Прем Сун Миcросйстемс, Хуанг ЛСИ Лонг компанияларида муҳандис бўлиб фаолият юритишар эди. 40 минг доллар бошланғич капиталга эга старапда Хуанг компания директори, Малаховски ишлаб чиқиш бўйича вице-президент, Прем бош техник директор лавозимларида фаолият бошлашди. 1995-йил май ойида компания ўзининг илк маҳсулоти НВ1 мултимедиа картасини тақдим этди. Ушбу карта Сега компанияси маҳсулотлари учун мосланган эди.

2000-йиллар
70 млн долларга 3дфх Интераcтиве компаниясининг активларини сотиб олади. Аввалроқ ҳудди шу компания билан патент борасида судлашган ва бу компания банкрот ҳолатига келган эди. 2000-2003-йилларда Хбох учун график чиплар ишлаб чиқаришди.
2006-йилда АТИ компаниясини АМД томонидан 5,4 млрд долларга сотиб олиниши натижасида Интел билан тузилган шартнома бекор қилинди. Бунинг натижасида АТИ га келаётган 70 %гача даромад Нвидиага кела бошлади.
2020-йиллар
Этҳернет ва ИнфиниБанд тармоқли адаптерлари ҳамда коммутаторлар ишлаб чиқарувчи Мелланох компаниясини 6,9 млрд долларга сотиб олди. Бу харид компания тарихидаги энг йирик харид бўлди.[1][2]
Маҳсулотлар оиласи
Компаниянинг асосий маҳсулотлари ГеФорсе график просессорлар, Қуадро видеокарталардан олган.
ГеФорcе
Ушбу турдаги просессорлар 1999-йилда НВ10 чипида ГеФорcе 256 номи билан чиқа бошлади[3]. Бу компаниянинг илк грагик просессори эди.
ГеФорcе Эхпериэнcе
2013-йилда компания ГеФорcе Эхпериэнcе утилитасини тақдим. Унинг ёрдамида Нвидиа видеокарталарининг иш самарадорлигини ошириш, драйверларни актуалликка текшириш каби кўплаб имкониятлар мавжуд эди.
Бошқарув
Компанияни ташкил этилган даврдан бошлаб Дженсен Хуанг бошқариб келади.
Фаолияти кўрсаткичлари
2018-йил ҳолатига кўра компания 3,047 млрд доллар миқдорида соф фойда кўрди. Бу 2017-йилга нисбатан 83 % юқори ҳисобланади. Компаниянинг асосий даромад манбаи график просессорлар бўлиб, умумий фойданинг 8,14 млрд доллар қисмини ташкил қилди.
Манбалар
- ↑ Владимир Бахур.. „Нвидиа в пику Интел поглотила единственного в мире производителя решений ИнфиниБанд“ (рус). CНеwс (2019-йил 12-март). Қаралди: 2019-йил 12-март.
- ↑ Александр Демидов.. „Игры в облаках: зачем Нвидиа покупает производителя сетевых устройств за $6,9 млрд“ (рус). Форбес (2019-йил 14-март). Қаралди: 2020-йил 19-май.
- ↑ „Графические процессоры Нвидиа: история в картинках“. Том'с Ҳардwаре (2010-йил 28-феврал). 2021-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 18-декабр.