Ню-Ёрк (инглизча: Неw Ёрк Cитй) — АҚШнинг энг катта саноат, молия, савдо-транспорт ҳамда сиёсий ва маданий маркази, дунёдаги энг йирик шаҳарлардан бири. Атлантика океани соҳилида, Гудзон дарёсининг қуйилиш жойида. Шаҳарнинг марказий қисми Манхеттен оролида жойлашган. Иқлими мўтадил, сернам иқлим. Йиллик ёғин — 1000 мм. Майдони (шаҳарнинг муниципал чегараси доирасида, сув ҳавзаларисиз) — 953 км2. Аҳолиси — 8 804 190 киши (2020)[2]. Ню-Ёркнинг амалда қўшилиб кетган шаҳарлар ва шаҳар атрофи билан бирга майдони 27 минг км2, аҳолиси 19 миллион киши. Шаҳар аҳолисининг кўпчилиги асли европалик, осиёлик ва африкаликлар, хусусан, 15% қоратанлилар, 14% келиб чиқишига кўра италянлар, 12% пуэрториканлар ва бошқалардан иборат.

Ню-Ёрк
Шаҳар
Skyline of Nyu-York
Nyu-York
Байроқ
Nyu-York
Герб
Мамлакат АҚШ
Штат Ню-Ёрк
Ҳукумат
 • [[Мер]] Эрик Адамс
Майдон 1,223.59 км2 (472.43 кв ми)
Маркази баландлиги 10[1] м
Аҳолиси
 (2020)
8 804 190[2]
Зичлиги 11313.68 киши/км2
Этнохороним ню-ёрклик
Вақт минтақаси УТC−5, ёзда УТC-4
Телефон коди 212, 332, 347, 646, 718, 917, 929
Почта индекс(лар)и 100хх-104хх, 11004-05, 111хх-114хх, 116хх
Автомобил коди НЙ

Илк бор Манхеттен оролига 1613-йилда голландлар келиб ўрнашган. Шаҳарга 1625-йилда асос солинган. 1626-йилдан Янги Амстердам (нидерландча: Ниэуw Амстердам) деб аталган. 1664-йилда Янги Амстердамни инглизлар босиб олиб, Ёрк герсоги шарафига Ню-Ёрк деб атаганлар. 1785–1790-йилларда Ню-Ёрк Америка Қўшма Штатларининг муваққат пойтахти. Шаҳарда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг штаб-квартираси жойлашган.

Ню-Ёрк — Америка Қўшма Штатларида энг катта, дунёда энг йирик денгиз портларидан. Четдан келтириладиган юклар (нефт, тропик ўсимликлар маҳсулоти, хом ашё, саноат буюмлари) четга чиқариладиган юклар (саноат буюмлари, озиқ-овқат)дан уч марта кўп. Мамлакат ташки савдо айланмасининг 1/4 қисми Ню-Ёрк орқали ўтади. Шаҳарда фонд биржаси, банк, суғурта жамиятлари, саноат ва бошқа корпорацияларининг бошқармалари жойлашган. 3 та катта халқаро аэропорт мавжуд. Тикувчилик ва полиграфия саноатлари салмоқли ўрин тутади. Машинасозлик ва металлсозлик (жумладан, электротехника, тайёр қисмлардан автомобил йиғиш, авиаракетасозлик, оптика-механика), кимё ҳамда галантерея ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ривожланган. Нефтни қайта ишлаш, рангли металлургия, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Шаҳарнинг айрим қисмларини 60 дан ортиқ кўприк, бир нечта автомобил туннели (умумий узунлиги 370 км) ва йўловчилар ташиш паромлари бирлаштириб туради. 1868-йилдан метрополитен ишлаб турибди.

Ню-Ёрк университетларнинг сони бўйича АҚШда Калифорниядан кейин иккинчи ўринда туради. Ню-Ёркда 40 дан ортиқ коллеж, Фанлар академияси ва бошқа академиялар, институтлар, йирик кутубхоналар, музейлар, 70 дан ортиқ театр бинолари, Филармония зали, консерватория, консерт заллари ва бошқа бор.

Ню-Ёркда италянлар, яҳудий, хитой ва бошқа миллатга мансуб аҳолининг кўча ва кварталлари мавжуд. Шаҳар ХИХ аср бошидан тўғри бурчакли режа асосида шакллана бошлади. ХИХ аср ўрталарига келиб, улкан шаҳарга айланди. Энг катта кўчалардан бири — Бродвей (узунлиги 29 км). ХИХ—ХХ асрларда кўп қаватли баланд бинолар қурила бошланди. ХХ аср ўрталарига келиб Ню-Ёрк узунлиги 200 км келадиган ва бирбири билан туташиб кетган улкан шаҳарлар тўдасига айланди. ХВИИ—ХВИИИ асрларда қурилган бинолардан ратуша (1803–1812), Тринити-Чёрч черкови (1839–1846), катта муҳандислик иншоотларидан Бруклин кўприги (1869–1883) ва бошқа сақланган. Кўп қаватли бинолардан Эмпайр-Стейт-Билдинг (102 қават, 1930–1931), БМТ штаб-квартираси биноси (1947–1952), Халқаро савдо маркази (2 та 110 қаватли минора, баландлиги 412 м; 1971–1973; 2001-йил 11-сентабрда террорчилар томонидан портлатилган) ва бошқа йирик кўприклари: Жорж Вашингтон ва Веррацано-Норроус. Муҳим ёдгорликлари: Озодлик ҳайкали ва Вашингтон арки.

Тарихи

Асосий саҳифа: Ню-Ёрк шаҳри тарихи

Қадим замонларда ҳозирги Ню-Ёрк шаҳри ҳудудида алгонкинлар истиқомат қилишган.

Ню-Ёрк лиманига ташриф буюрган илк европалик Жованни да Веррацано бўлган. Веррацано Флоренсияда туғилган бўлиб, тадқиқотчи сифатида фаолият юритган. У Ню-Ёрк лиманига 1524-йилда ташриф буюрган ҳамда у ерни Франсияга тегишли ҳудуд, деб даъво қилиб, ҳудудни Ноувелле Ангоулêме (Янги Ангулем), деб номлаган. Ундан кейин, португалиялик капитан Эстеван Гомес раҳбарлигидаги испан экспедицияси 1525-йилнинг январида Ню-Ёрк лиманига етиб келган. Гомес Гудзон дарёсини Рíо де Сан Антонио (Сан Антонио дарёси), деб номлаган ҳамда унинг харитасини ишлаган. 1527-йили Шимолий Американинг шарқий қирғоғини кўрсатувчи илк илмий харита — Падрóн Реал Гомес экспедицияси материаллари асосида ишланган. АҚШнинг шимолий-шарқий қисми Гомес шарафига Тиэрра де Эстебан Гóмез, деб номланган.

Географияси

Иқлими

Ню-Ёрк шаҳри
Климатограмма
Й
Ф
М
А
М
И
И
А
С
О
Н
Д
 
 
3.6
 
 
40
28
 
 
3.2
 
 
42
30
 
 
4.3
 
 
50
36
 
 
4.1
 
 
62
46
 
 
4
 
 
71
55
 
 
4.5
 
 
80
64
 
 
4.6
 
 
85
70
 
 
4.6
 
 
83
69
 
 
4.3
 
 
76
62
 
 
4.4
 
 
65
51
 
 
3.6
 
 
54
42
 
 
4.4
 
 
44
34
Ўртача максимал ва минимал ҳарорат (°Ф)
Ёғин миқдори (дюйм)
Ню-Ёрк шаҳри иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Мутлақ максимал, °C 15,8 15,9 21,3 28,3 31,4 33,4 35,4 34,1 31,7 26,5 21,5 17,2 36,1
Ўртача максимал, °C 4,2 5,7 9,9 16,6 21,9 26,5 29,4 28,5 24,6 18,1 12,2 6,8 17,0
Ўртача ҳарорат, °C 0,9 2,2 6,0 12,1 17,3 22,2 25,3 24,5 20,7 14,4 8,9 3,9 13,2
Ўртача минимал, °C −2,3 −1,4 2,1 7,5 12,8 18,0 21,2 20,5 16,8 10,8 5,6 1,0 9,4
Мутлақ минимал, °C 9,8 −10,7 −6,8 0,4 6,6 11,5 16,6 15,7 10,1 3,6 −2,4 −7,8 −13,5
Ёғингарчилик меъёри, мм 92 81 109 104 101 115 117 116 109 111 91 111 1 258
Манба: [4][5][6][7][8]

Демографияси

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
16984 937—    
17125 840+18.3%
17237 248+24.1%
173710 664+47.1%
174611 717+9.9%
175613 046+11.3%
177121 863+67.6%
179033 131+51.5%
180060 515+82.7%
181096 373+59.3%
1820123 706+28.4%
1830202 589+63.8%
1840312 710+54.4%
1850515 547+64.9%
1860813 669+57.8%
1870942 292+15.8%
18801 206 299+28.0%
18901 515 301+25.6%
19003 437 202+126.8%
19104 766 883+38.7%
19205 620 048+17.9%
19306 930 446+23.3%
19407 454 995+7.6%
19507 891 957+5.9%
19607 781 984−1.4%
19707 894 862+1.5%
19807 071 639−10.4%
19907 322 564+3.5%
20008 008 288+9.4%
20108 175 133+2.1%
20208 804 190+7.7%
2021 (тах.)8 467 513−3.8%
Манбалар: 1698–1771,[9] 1790–1990,[10] 2000–2010,[11] 2020,[2] 2021[12]
Демография 2020[13] 2010[14] 1990[15] 1970[15] 1940[15]
Оқ танлилар 30.9% 33.3% 43.4% 64.0% 92.1%
Латиноамерикаликлар 28.3% 28.6% 23.7% 15.2% 1.6%
Афроамерикаликлар 20.2% 22.8% 28.8% 21.1% 6.1%
Осиёликлар 15.6% 12.6% 7.0% 1.2% 0.2%
Маҳаллий америкаликлар 0.2% 0.2% 0.4% 0.1% –
Кўп ирқли америкаликлар 3.4% 1.8% – – –

Ню-Ёрк шаҳри аҳоли сони бўйича АҚШдаги энг йирик шаҳардир[16]. 2010-йилги маълумотларга кўра, шаҳарда 8 175 133 нафар киши истиқомат қилади[2][17][18]. АҚШнинг аҳоли сони бўйича 2-энг йирик шаҳри бўлмиш Лос-Анжелесда Ню-Ёрк шаҳри билан солиштирилганда икки баробар кам киши истиқомат қилади[16]. Ню-Ёрк шаҳри аҳолиси сони 2010–2020-йиллар оралиғида сезиларли даражада ўсган (тахминан 629 000 нафар киши). Солиштириш учун, АҚШнинг аҳоли сони бўйича Ню-Ёркдан кейинги энг йирик тўрт шаҳри — Лос-Анжелес, Чикаго, Хюстон ва Финикс айни ўнйилликда ўсган аҳоли сонини қўшганда ҳам Ню-Ёркда ўсган аҳоли сонидан оздир[19][20]. Ню-Ёрк шаҳри аҳолиси Ню-Ёрк штати аҳолисининг тахминан 44 фоизини[21], Ню-Ёрк агломерацияси аҳолисининг эса тахминан 39 фоизини ташкил этади[22]. Ушбу шаҳарда истиқомат қилувчи аҳолининг аксарияти (5 141 538 ёки 58.4 фоизи) Лонг-Айленд, Бруклин ёки Куинсда яшашади[23].

Ирқий ва этник гуруҳлар

2020-йилги маълумотларга кўра, Ню-Ёрк шаҳридаги ирқий ва этник гуруҳларнинг таркиби қуйидагича: 30.9% оқ танлилар, 28.7% латиноамерикаликлар, 20.2% қора танлилар ёки афроамерикаликлар, 15.6% осиёликлар ва 0.2% маҳаллий америкаликлар[24]. Латиноамерикалик бўлмаган аҳолининг 3.4 фоизи бирдан ортиқ ирққа мансуб ҳисобланади. 1892–1924-йиллар оралиғида Эллис оролига 12 миллиондан зиёд европалик иммигрантлар кўчиб келган[25]. 1900-йилга келиб, олмонлар иммигрантларнинг энг йирик гуруҳини ташкил қилган. Улардан кейин ирландлар, яҳудийлар ва италянлар иммигрантларнинг катта гуруҳини ташкил этишган[26]. 1940-йилда оқ танлилар шаҳар аҳолисининг 92 фоизини эгаллаган[15].

Жинсий ориэнтация

Ню-Ёрк агломерациясида тахминан 570 000 нафар гей ва бисексуал кишилар истиқомат қилади[27][28]. Шаҳарда бир жинслар орасидаги никоҳ 2011-йилнинг 24-июнида легаллаштирилган[29].

Дини

Диний мансублик (2014)[30][31]
Христиан
  
59%
Католик
  
33%
Протестант
  
23%
Бошқа христианлик оқимлари
  
3%
–
  
24%
Яҳудий
  
8%
Ҳинду
  
3%
Мусулмон
  
3%
Буддист
  
1%
Бошқа
  
1%

Христианлик

Ню-Ёрк шаҳрида яшовчи диндорларнинг аксарияти христианлар ҳисобланади[30]. Сони жиҳатдан энг катта христианлик деноминацияси тарафдорлари рим католик черковига тўғри келади (33%). Иккинчи энг катта христианлик деноминацияси протестантизм тарафдорларига (23%) тўғри келади.

Яҳудийлик

Шаҳарда тахминан 1.1 миллион нафар киши яҳудийлик динига эътиқод қилади[32][33]. Уларнинг ярмидан кўпи Бруклинда истиқомат қилади. Яҳудийлик Неw Ёрк шаҳридаги иккинчи энг кўп тарафдорларга эга дин ҳисобланади.

Ислом

Ислом дини Ню-Ёрк шаҳрида христианлик ва яҳудийликдан кейинги учинчи энг кўп тарафдорларга эга диндир. Мусулмон аҳолининг сони тахминан 600 000 ва 1 000 000 орасида[34]. Америкалик мусулмонларнинг 22.3 фоизи Ню-Ёрк шаҳрида истиқомат қилишади.

Ҳиндуизм ва бошқа диний мансубликлар

Ню-Ёрк шаҳрида юқоридаги уч диндан бошқа ҳиндуизм, буддизм, сикҳизм, зардуштийлик ва бошқа динлар, шунингдек, атеизм тарафдорлари бор. 2014-йилги маълумотларга кўра, неw ёркликларнинг 3 фоиздан ошиғи атеист саналади[30].

Ҳукумати

Эрик Адамс Ню-Ёрк шаҳрининг собиқ ва 101-меридир.

Ню-Ёрк шаҳрини мер, муниципал кенгаш ва ҳисоблар бошқармаси идора қилади. Мер аҳоли томонидан 4 йил муддатга сайланади.

Шаҳарнинг амалдаги мери — Зоҳран Мамдани. 2021-йилда унга сайловчиларнинг 67 фоизи овоз берган. Мерлик лавозимига 2022-йилнинг 1-январидан киришган.

2016-йил апрел ҳолатига кўра, шаҳарда рўйхатга олинган сайловчиларнинг 69 фоизи демократлар, 10 фоизи эса республикачилар ҳисобланади[35].

Манбалар

  1. ↑ „УС Боард он Геограпҳиc Намес“ (инглизча). Унитед Статес Геологиcал Сурвей (2018-йил 23-июн). Қаралди: 2008-йил 31-январ. Сеарч фор феатуре ИД 975772.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „ҚуиcкФаcц: Неw Ёрк cитй, Неw Ёрк“ (инглизча). У.С. Cенсус Буреау. Қаралди: 2021-йил 17-август.
  3. ↑ Белведере Cастле ат НЙC Паркс
  4. ↑ „НоwДата – НОАА Онлине Wеатҳер Дата“. Натионал Оcеаниc анд Атмоспҳериc Администратион. 2022-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-май.
  5. ↑ „Суммарй оф Монтҳлй Нормалс 1991–2020“. Натионал Оcеаниc анд Атмоспҳериc Администратион. 2021-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-май.
  6. ↑ „Неw Ёрк Cентрал Парк, НЙ Cлимате Нормалс 1961−1990“. Натионал Оcеаниc анд Атмоспҳериc Администратион. Қаралди: 2020-йил 18-июл.
  7. ↑ „Авераге Перcент Суншине тҳроугҳ 2009“. Натионал Cлиматиc Дата Cентер. Қаралди: 2012-йил 14-ноябр.
  8. ↑ „Неw Ёрк, Неw Ёрк, УСА – Монтҳлй wеатҳер фореcаст анд Cлимате дата“. Wеатҳер Атлас. 2021-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 4-июл.
  9. ↑ Греэне анд Ҳаррингтон. Америcан Популатион Бефоре тҳе Федерал Cенсус оф 1790, Неw Ёрк, 1932. Росенwаике, Ира. Популатион Ҳисторй оф Неw Ёрк Cитй. Сйраcусе, Н.Й.: Сйраcусе Университй Пресс, 1972 — 8-бет. ИСБН 0-8156-2155-8. 
  10. ↑ Гибсон, Cампбелл.Популатион оф тҳе 100 Ларгест Cитиэс анд Отҳер Урбан Плаcес ин тҳе Унитед Статес:1790 то 1990, Унитед Статес Cенсус Буреау, Жуне 1998. Ретриэвед Жуне 12, 2007.
  11. ↑ „Табле ПЛ-П1 НЙC: Тотал Популатион Неw Ёрк Cитй анд Бороугҳс, 2000 анд 2010“. нйc.гов. Қаралди: 2016-йил 16-май.
  12. ↑ „Cитй анд Тоwн Популатион Тоталс: 2020–2021“. У.С. Cенсус Буреау. Қаралди: 2022-йил 5-июн.
  13. ↑ „2020: ДЕC Редистриcтинг Дата (ПЛ 94-171)“. УС Cенсус Буреау.
  14. ↑ „ҚуиcкФаcц фор Неw Ёрк Cитй / Неw Ёрк Стате / Унитед Статес“. Унитед Статес Cенсус Буреау. Қаралди: 2022-йил 14-феврал.
  15. ↑ 15,0 15,1 15,2 15,3 „Раcе анд Ҳиспаниc Оригин фор Селеcтед Cитиэс анд Отҳер Плаcес: Эарлиэст Cенсус то 1990“. У.С. Cенсус Буреау. 2012-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-ноябр.
  16. ↑ 16,0 16,1 Баррон, Жамес. „Неw Ёрк Cитй'с Популатион Ҳиц а Реcорд 8.6 Миллион“ (2018-йил 22-март). Қаралди: 2018-йил 22-март.
  17. ↑ Шеррй, Виргиниа Н.. „Статен Исланд популатион ат алл-тиме ҳигҳ оф 473,000; НЙC'с соарс то реcорд 8.4 миллион“ (2014-йил 27-март). Қаралди: 2014-йил 27-март.
  18. ↑ Роберц, Сам. „Феwер Пеопле Аре Абандонинг тҳе Бронх, Cенсус Дата Шоw“ (2013-йил 14-март). Қаралди: 2014-йил 27-март.
  19. ↑ Cастронуово, Cелине „Алл 10 ларгест cитиэс греw, Пҳоэних суппланц Пҳиллй ас 5тҳ ларгест ин УС“. Тҳе Ҳилл (2021-йил 12-август). Қаралди: 2021-йил 28-август.
  20. ↑ Дорман, Жоҳн Л. „Cенсус: Тҳе 10 мост популоус УС cитиэс аре лед бй НЙC, Лос Ангелес, анд Чиcаго; Пҳоэних леапфрогс Пҳиладелпҳиа то cлаим тҳе Но. 5 спот“. Бусинесс Инсидер (2021-йил 16-август). Қаралди: 2021-йил 27-август.
  21. ↑ „АCС Демограпҳиc анд Ҳоусинг Эстиматес–2012–2016 Америcан Cоммунитй Сурвей 5-Еар Эстиматес–Cитй Версус Стате“. Америcан Фаcт Финдер, Унитед Статес Cенсус Буреау (2016). 2020-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 8-октябр.
  22. ↑ „АCС Демограпҳиc анд Ҳоусинг Эстиматес–2012–2016 Америcан Cоммунитй Сурвей 5-Еар Эстиматес–Cитй Версус Метро“. Америcан Фаcт Финдер, Унитед Статес Cенсус Буреау (2016). 2020-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 8-октябр.
  23. ↑ Cорреал, Анниэ. „Неw Ёрк Cитй аддс 629,000 пеопле, дефйинг предиcтионс оф иц деcлине“ (2021-йил 12-август). 2021-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.
  24. ↑ „2020 Деcенниал Cенсус“. У.С. Cенсус Буреау. Қаралди: 2022-йил 11-феврал.
  25. ↑ Жонес, Чариссе „Эллис Исланд стривес то телл море cомплете иммигратион сторй“. УСА Тодай (2008-йил 24-сентябр). Қаралди: 2014-йил 4-июл.
  26. ↑  Чишолм, Ҳугҳ, эд. (1911) "Неw Ёрк Cитй#Популатион" Энcйcлопæдиа Британниcа 19 (11чи нашри) Cамбридге Университй Пресс п. 617 
  27. ↑ Гатес, Гарй Ж. „Саме-сех Cоуплес анд тҳе Гай, Лесбиан, Бисехуал Популатион: Неw Эстиматес фром тҳе Америcан Cоммунитй Сурвей“. Тҳе Wиллиамс Институте он Сехуал Ориэнтатион Лаw анд Публиc Полиcй (2006-йил 1-октябр). 2013-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-декабр.
  28. ↑ Силверман, Бриан; Чаувин, Келсй. Фроммер'с Неw Ёрк Cитй 2013. Жоҳн Wилей & Сонс, 2013. ИСБН 978-1-118-33144-6. Қаралди: 2015-йил 24-март. 
  29. ↑ Cонфессоре, Ничолас; Барбаро, Мичаэл. „Неw Ёрк Аллоwс Саме-Сех Марриаге, Беcоминг Ларгест Стате то Пасс Лаw“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2011-йил 24-июн). Қаралди: 2012-йил 2-сентябр.
  30. ↑ 30,0 30,1 30,2 Липка, Мичаэл „Мажор У.С. метрополитан ареас диффер ин тҳеир религиоус профилес“. Пеw Ресеарч Cентер (2015-йил 29-июл). Қаралди: 2015-йил 30-июл.
  31. ↑ „Религион ин Америcа: У.С. Религиоус Дата, Демограпҳиcс анд Статистиcс“ (эн-УС). Пеw Ресеарч Cентер'с Религион & Публиc Лифе Прожеcт. 2015-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-июл.
  32. ↑ „Wорлд Жеwиш Популатион“. СимплеТоРемембер.cом–Жудаисм Онлине. Қаралди: 2012-йил 2-сентябр.
  33. ↑ „Жеwиш Cоммунитй Студй оф Неw Ёрк: 2011 Cомпреҳенсиве Репорт“. УЖА-Федератион оф Неw Ёрк. 2021-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 13-август.
  34. ↑ Грйнбаум, Мичаэл М.; Оттерман, Шарон. „Неw Ёрк Cитй Аддс 2 Муслим Ҳолй Дайс то Публиc Счоол Cалендар“ (2015-йил 4-март). Қаралди: 2015-йил 4-март.
  35. ↑ „НЙСВотер Энроллмент бй Cоунтй, Партй Аффилиатион анд Статус“. Неw Ёрк Стате Боард оф Элеcтионс (2016-йил 1-апрел). 2016-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-июл.
Адабиётлар

Ўқиш учун

Ҳаволалар

Олдингиси АҚШ пойтахти
1785–1791
Кейингиси