Нюкасл — Австралиянинг жан.шарқий қисмидаги шаҳар. Янги Жанубий Уэлс штатида. Тасман денгизи соҳилидаги порт. Аҳолиси 479,3 минг киши (1999). Австралиядаги йирик кўмир ҳавзаси маркази. Қора металлургия, кемасозлик, автомобилсозлик, кимё саноати корхоналари, университет бор. Нюкасл порти орқали четга кўмир чиқарилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил