Oʻsma
(O`smadan yoʻnaltirildi)
Ўсма— карамгулдошларга мансуб кўкимтир, туксиз икки йиллик ўт. Воҳаларда маданий ва ёввойи ҳолда учрайди. Илгари Ғарбий Европада нил бўёғи олиш учун экилган. Биринчи йили тўпбарг ҳосил қилади. Иккинчи йили тўпбарг бўйи 25—100 см бўлган поя чиқаради, шохлайди.
Барглари чўзиқ наштарсимон, поядагилари бандсиз, чети текис, пояни ўраган, рўваксимон тўпгул ҳосил қилади. Апрел, сентабр ойларида гуллаб, мевалайди. Гуллари сариқ. Меваси ингичка, чўзиқ чатнамайдиган қўзоқча. Ўсма баргининг ширасида нил бўёғи бор. Қадимдан ўзбек хонадонларида аёллар қош, кўзларига қўйиш учун ҳовлиларда ўстирилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |