Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi
Ўзбекистон футбол ассоциацияси, 1991—2018-йилларда Ўзбекистон футбол федерацияси, 1946—1991-йилларда Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси футбол федерацияси, қисқартмаси ЎФА — Ўзбекистоннинг футбол клублари ва мусобақаларини идора этувчи ташкилот. У мамлакат футбол терма жамоаларини ташкил этиш ва бошқариш, Ўзбекистонда футболни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва оммалаштириш билан шуғулланади.
| Файл:УФА - Узбекистан Фоотбалл Ассоcиатион.жпг | |
| Тури | Нодавлат нотижорат ташкилоти |
|---|---|
| Мақоми | федерация |
| Мақсади | Ўзбекистон футболини ривожлантириш |
| Ишга тушган санаси | 8-ноябр, 1991-йил |
| Жойлашуви | Тошкент, 100011, Ислом Каримов кўчаси, 98-а |
| Ҳудудий хизмати |
|
| Президент | Баҳодир Қурбонов |
| Биринчи вице-президент | Равшан Эрматов |
| Вице-президент | Одил Аҳмедов |
| Бош маҳкамаси | Ассоциация |
| Аъзолари | Осиё Футбол Конфедерацияси |
| Ҳамкор ташкилотлари |
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ўзбекистон футзал федерацияси |
| Тил(лар)и | Ўзбек, Рус |
| Вебсайти | уфа.уз |
![]() | |
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда 14 та бўлими мавжуд. Бўлимларга ушбу ҳудуд раҳбари (ҳоким) айни вақтда раислик қилади.
Тарихи
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1946-йилда СССР футбол федерациясининг бўлими, Ўзбекистон ССР футбол федерацияси сифатида ташкил этилган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, 1992-йилда Ўзбекистон футбол федерациясига айлантирилди. 1994-йилда ФИФА ва ОФКга қабул қилинди. УЭФАга аъзо бўлиш имкониятига эга бўлди, аммо бу таклиф номаълум сабабларга кўра рад этилди.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси ФИФА ва ОФКга 1994-йилда қабул қилинган бўлса-да, Ўзбекистон миллий терма жамоасига 1992-йилдан бери ФИФА шафелигида ўтказилаётган халқаро ўртоқлик ўйинларига рухсат берилган. 1997—2013-йилларда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ОФКнинг қуйи федерацияларидан бири — ўша пайтда Марказий ва Жанубий Осиё (ҳозирги) мамлакатлари футбол федерациясини бирлаштирган Марказий ва Жанубий Осиё футбол федерацияси таркибига кирган. Бу субфедерация Жанубий Осиё футбол федерацияси деб аталади ва фақат Жанубий Осиё давлатларини бирлаштиради. 2014-йилнинг июн ойидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ОФКнинг янги субфедерацияси — Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон футбол федерацияларини бирлаштирган Марказий Осиё футбол федерацияси таркибига кирди.
2008-йилгача Ўзбекистон футбол федерацияси Ўзбекистондаги барча футбол, жумладан, миллий терма жамоалар ва Ўзбекистон чемпионатларини назорат қилиб келган. Аммо 2008-йилда Ўзбекистонда яна бир футбол ташкилоти — Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) ташкил этилиб, Ўзбекистон ички чемпионатларини назорат қила бошлади. Ўзбекистон футбол федерацияси фақат Ўзбекистон терма жамоалари ва аёллар ўртасидаги мусобақалар устидан назоратни ўзида сақлаб қолди.
2024-йил 25-декабр куни Ўзбекистонда футзални ривожлантиришга масъул яна бир нодавлат-нотижорат ташкилоти — Ўзбекистон футзал федерацияси алоҳида ташкилот сифатида ажратилди.
Вазифалари
Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси, Олимпия терма жамоаси, ёшлар терма жамоалари (У-23 ва У-20), ўсмирлар терма жамоаси (У-17), ампутантлар ўртасидаги терма жамоаси, аёллар терма жамоаси, ёшлар ва ўсмир аёллар миллий терма жамоаси фаолиятини мувофиқлаштиради, мусобақалар ўтказилишини назорат қилади.
Президентлар
Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари президент ҳисобланади. Бошқа спорт федерацияларидагидек, 1992-йилдан буён футбол федерациясида ҳам Ўзбекистон сиёсий элитасида муҳим ўрин эгаллаган шахслар президентликка сайланиб келади. 1992—1995-йилларда Ўзбекистон бош вазири лавозимида ишлаган Абдулҳошим Муталов бир вақтда футбол федерацияси раҳбари бўлган[1].
Кейинги 10 йил давомида 1991-йилдан буён ички ишлар вазири лавозимида ишлаган генерал-полковник Зокир Алматов раҳбар бўлган. 2005-йилда саломатлиги ёмонлашгани сабаб бу лавозимни тарк этган[2].
Унинг ўрнига сенатор Мираброр Усмонов сайланди. 2017-йилда Усмонов ҳам саломатлиги ёмонлашгани сабаб бу лавозимни тарк этган[3].
2017—2018-йилларда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси бўлган Умид Аҳмаджонов бир вақтда футбол федерациясига ҳам президент бўлди[4].
2018-йилнинг 25-январ куни бўлиб ўтган федерациянинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференсиясида Ўзбекистон футбол федерасиясини (ЎФФ) Ўзбекистон футбол ассосиасиясига (ЎФА) айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ўзбекистон темир йўллари давлат компанияси раиси, бош вазирнинг биринчи ўринбосари, бокс федерацияси президенти, Ўзбекистон қаҳрамони ва сенатор Очилбой Раматов бир вақтда Ўзбекистон футбол ассоциациясига ҳам президент этиб сайланди[5].
2019-йил 15-июл куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов футбол ассоциацияси президенти лавозимига сайланган[6].
2025-йил 13-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-полковник Баҳодир Қурбонов номзоди футбол ассоциацияси раислигига илгари сурилди[7]. 2025-йил 22-феврал куни Қурбонов раис лавозимига тасдиқланди[8].
Ассоциациянинг амалдаги ва ижрочи раҳбари биринчи вице-президент бўлиб, бу лавозимида 2019-йил июн ойидан буён Равшан Эрматов ишлаб келмоқда[9].
Ижроия қўмитасининг жорий таркиби
- Баҳодир Қурбонов — ДХХ раиси, ЎФА президенти.
- Равшан Эрматов — ЎФА биринчи вице-президенти.
- Одил Аҳмедов — ЎФА вице-президенти.
- Авазжон Каримов — спорт вазирининг маслаҳатчиси.
- Ойбек Касимов — Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти.
- Аваз Азизхўжаев — ЎФА президенти маслаҳатчиси.
- Эдита Мирабидова — ЎФА ҳакамлар қўмитаси раисининг ўринбосари.
- Козимжон Комилов — Конституциявий суд судяси.
- Бекзод Маматкулов — Ўзбекистон футзал федерацияси президенти.
- Диёр Имомхўжаев — Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори.
- Жаҳонгир Усмонов — ОФК Футзал қўмитаси аъзоси[10].
Ташкилий тузилиши
Раёсат
Ишлар бошқармаси
Молия ва хўжалик бошқармаси
Ташкилий-назорат ва кадрлар бошқармаси
Ҳудудий футбол ассоциациялари
Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси
Футболчи ўтиши ва мақоми қўмитаси
Тиббиёт қўмитаси
Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш қўмитаси
Ёшлар футболини ривожлантириш қўмитаси
Ютуқлари
2013-йилнинг 7-январ куни Швейсариянинг Сюрих шаҳрида Ўзбекистон Футбол Федерациясига ФИФАнинг „Фаир плай“ мукофоти топширилди. Ўзбекистон футбол федерациясининг ушбу номинацияда ғалаба қозонишига ОФК вакиллари ўртасида Фаир плай очколари бўйича биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг минимал сондаги сариқ ва қизил карточкалари сабаб бўлди.
Ҳомийлар
2018-йилдан Олмониянинг Жако ширкати билан ҳамкорлик қилиб келган. 2025-йилда ушбу ҳамкорлик якунланган ва 7САБЕР бренди билан ҳамкорликни ё'лга қо'йди[11][12].
2024-йил 12-март куни Узcард ширкати Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий ҳамкори бўлди[13][14].
Навоий кон-металлургия комбинати, шунингдек Cоcа-Cола ва УCелл ширкатлари, Эуроасиа Инсуранcе суғурта ташкилоти ЎФА расмий ҳомийлари ҳисобланади.
Манбалар
- ↑ Мозийга қайтиб... Футболимиз ривожи учун пойдевор қо'йилди, эндиги вазифа уни юқорига ко'тариш
- ↑ “Аср футболидаги асл қадрдонларим”. Ахбор Имомхўжаевнинг 800 саҳифадан иборат футбол ҳақидаги янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди (фото)
- ↑ Мираброр Усмоновни хотирлаб
- ↑ Умид Аҳмаджонов Футбол федерациясига раҳбар бўлди
- ↑ Очилбой Раматов Ўзбекистон Футбол Федерациясининг президенти этиб сайланди
- ↑ „Абдусалом Азизов ЎФА раҳбарлигидан кетди“.
- ↑ ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов номзоди ЎФА президентлигига илгари сурилди
- ↑ „ДХХ раҳбари Баҳодир Қурбонов ЎФА президенти этиб сайланди“.
- ↑ Расман: Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президентига айланди
- ↑ О'збекистон футбол ассоциацияси ҳисобот-сайлов конгресси ва энг яхшиларни тақдирлаш маросими ЁуТубеда
- ↑ „Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси энди 7САБЕР либосларида ўйнайди“.
- ↑ „Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026да 7Сабер бренди формасида майдонга тушади“.
- ↑ „УЗCАРД Ўзбекистон футболини ривожлантириш йўлида муҳим қадам ташлади“.[сайт ишламайди]
- ↑ „УЗCАРД ЎФА ва ПФЛ расмий ҳамкорига айланди“.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Ўзбекистон футбол ассоциацияси“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Расмий сайти
- Ўзбекистон футбол федерацияси АФC.cом да (ўзбек тилида)
- ФИФА.cом сайтида Ўзбекистон профили
- Расмий веб-сайт (ўзбек ва рус тилларида) (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-09-18 санасида архивланган)
- Ўзбекистон футбол ассоциацияси Фаcебоок саҳифаси
- Ўзбекистон футбол ассоциацияси Телеграм саҳифаси
- Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тwиттер саҳифаси
