2012-йилда Марказий Осиёнинг умумий аҳолиси

Матказий Осиё — Евросиё материгининг ўрта қисмида, ғарбда Каспий денгизи қирғоқларидан шарқда Хитой чегарасигача, шимолида Ғарбий Сибир текислигидан, жанубида Нишопур, Сафедкўҳ ва Ҳиндукуш тоғларигача чўзилган йирик табиий географик ўлка. У материк ичкарисида, Атлантика океанидан 4 минг км, Шимолий Муз океанидан 2,5 минг км, Тинч океанидан 5,5 минг км ва Ҳинд океанидан 1 минг км га яқин масофада жойлашган, сувлари океанларга чиқиб кета олмайдиган берк ҳавзадан иборат. Марказий Осиё ҳудуди ўрта асрларда, Турон араб манбаларида Мовароуннаҳр, ХИХ асрнинг 2-ярми ва ХХ аср бошларида (1924—25 йилларда ўтказилган миллий давлат чегараланишигача) Туркистон деб аталган, кейинчалик Марказий Осиё деб аталадиган бўлди.

2012-йилги Марказий Осиё аҳолисининг қиёсланиши
Файл:Инсон савияси ва онг салоҳияти ўсиши бўйича давлатлар аро йиллик ривожланиш изчиллиги (дунё миқёсида).пнг
2012-йилда дунё олимларининг инсон онги ривожланишининг қиёсланиши
Умумий Марказий Осиё майдони
Марказий Осиёнинг 2012-йилги махсулоти умумий ҳажми

Марказий Осиё:

  1. Жўғрофий маънода Марказий Осиёнинг СССР таркибига кирган қисми. Унга Устюрт платоси, Турон пасттекислиги, Тўрғай платоси, Қозоғистон ва қисман Копетдоғ, Помир, Тян-Шан тоғлари киради.
  2. Сиёсий-маъмурий маънода Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон (баъзида Қозоғистон ҳам қўшилади) давлатлари майдони.

Ўлканинг ғарбий чегараси Элбурс тоғининг 54° 15’ шқ.у. қисмидан бошланиб, Каспий денгизининг шарқий қирғоғи орқали Манғишлоқ қўлтиғигача, ундан Устюртнинг шимоли-ғарбий чинки бўйлаб, Дўнғизтов, Чоғрай платоси, Чўчқа ва Муғожар тоғлари шарқий этаги орқали ўтиб, 58° шқ.у. ва 48° шаҳрик.га боргандан кейин шимолига бурилади ва Жетиғара шаҳри гача, ундан кейин Қўстанай шаҳри орқали Айритовгача боради. Сўнгра Қозоғистон паст тоғларининг шимолий чегараси бўйлаб шарқ ва жанубий шарқ томон давом этиб, Қозоғистон — ХХР чегарасига туташади. Шарқий чегара эса Савр, Шарқий Жунғария, Жунғария, Борохоро, Ирен — Хабирга, Қарат, Ҳолиқтоғ тизмалари сувайирғичлари, Хонтангри тоғ тугуни, Қақшал, Отбоши тизмалари сувайирғичлари орқали ўтиб, Фарғона тизмасига келиб туташади, сўнгра Олай тизмасининг шарқий чеккаси ва Сариқўл тизмаси сувайирғичи бўйлаб ўтиб, Ҳиндукуш тоғларига туташади. Бу ерда, Музтоғдан бошлаб ғарбга томон жанубий чегара бошланади ва Ҳиндукуш, Сафедкўҳ, Нишопур тизмалари сувайирғичлари бўйлаб ўтиб, Элбурс тоғи орқали Каспий денгизининг жануби-шарқий чекка соҳилига келиб туташади. Марказий Осиё йирик геосистема сифатида (майдони 3300 минг км²чамасида) Қозоғистоннинг каттагина қисмини, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, қисман Хитой ҳудудлари ҳамда Афғонистон ва Эроннинг Амударё ҳавзасига қарашли қисмини ўз ичига олади. Марказий Осиёнинг қўшни табиий ўлкаларидан фарқлантириб турувчи ўзига хос бир қанча белгилари мавжуд. Булар: 1) Евросиё материгида тутган ўрнининг ўзига хослиги, яъни материкнинг ичкарисида, океанлардан узоқдан жойлашганлиги; 2) ўлканинг берк ҳавзадан иборат эканлиги, яъни бу ерда шаклланган асосий оқимнинг ташқи денгиз, океанларга чиқиб кета олмаслиги ва ўлканинг эрозия базиси ҳисобланган Каспий, Орол, Балхаш, Иссиқкўл каби ички ҳавзаларга қуйилиши; 3) Ер юзасининг ўзига хослиги, яъни ўлканинг шим., шимоли-ғарбий катта қисми текисликлардан, шарқий ва жанубий қисми тоғликлардан иборатлиги; 4) табиий шароитида ички тафовутларнинг катталиги, яъни табиатининг барча компонентлари ўлканинг турли қисмларида кескин фарқ қилиши; 5) ўзига хос горизонтал табиий зоналарнинг мавжудлиги ва уларга мос баландлик минтақаларининг ривожланганлигидир. Бу ўлкада ўсимликсиз кўчма қумлар, ўтиш қийин бўлган чакалакзор ўрмонлар, экинзор ва боғлардан иборат воҳаларни кўриш мумкин; 6) экологик шароитига кўра ҳам берк ўлка, бу табиатдан фойдаланишда эҳтиёткорликни талаб этади.

Аҳолиси

Ўрта Осиёнинг аҳоли сони бўйича энг йирик 25 шаҳри

Ўрин Шаҳар Аҳолиси (2014-йилга кўра)
1  Узбекистан Тошкент 2.400.000
2  Казакҳстан Алмати 1.800.000
3  Казакҳстан Астана 1.000.000
4  Кйргйзстан Бишкек 900.000
5  Туркменистан Ашхобод 900.000
6  Тажикистан Душанбе 900.000
7  Казакҳстан Чимкент 720.000
8  Туркменистан Туркманобод 660.000
9  Казакҳстан Қарағанди 550.000
10  Узбекистан Самарқанд 520.000
11  Узбекистан Фарғона 490.000
12  Узбекистан Наманган 480.000
13  Узбекистан Андижон 420.000
14  Казакҳстан Ақтўбе 380.000
15  Казакҳстан Тараз 360.000
16  Казакҳстан Павлодар 360.000
17  Казакҳстан Қизилўрда 330.000
18  Казакҳстан Ўскемен 330.000
19  Казакҳстан Семей 320.000
20  Казакҳстан Уралск 310.000
21  Узбекистан Нукус 300.000
22  Узбекистан Бухоро 280.000
23  Кйргйзстан Ўш 250.000
24  Казакҳстан Атирау 250.000
25  Казакҳстан Қўстанай 240.000

Ўрганилиш тарихи

Ўрта Осиёнинг табиати, хўжалиги, шаҳарлари, халқларига оид дастлабки географик маълумотлар Геродот (милоддан аввалги В аср), КвИн-т Курсий Руф, Страбон (милоддан аввалги ИИ аср) каби Юнонистон, шунингдек, Хитой олимларининг асарларида учрайди. Бу маълумотлар бирмунча чекланган, баъзан чала ва хатоликлари бўлса ҳам, кейинги, яъни ўрта асрлардаги географик билимларга замин бўлиб хизмат қилди. Ўрта Осиё ҳақидаги географик билимлар ИХ—ХИИ асрларда кенг ривожланди. Бунда Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Аҳмад асСарахсий (ИХ аср), Жайҳоний, Абу Зайд Балхий (Х аср), Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Носир Хисрав, Маҳмуд Кошғарий (ХИ аср), АлХаракий, Абулқосим Замахшарий, Саъмоний ва бошқалар маҳаллий олимларнинг хизматлари катта бўлди. „Ҳудуд улолам“ (Х аср) машҳур асари ҳам шу даврда ёзилди. Ўрта Осиё табиий географиясига оид маълумотлар ИХ—ХИИ асрларда яшаган сайёҳ олимлар Ибн Хурдодбеҳ, Ибн алФақиҳ, Ибн Руста, алМуқаддасий, алМасъудий, Ибн Фадлон, Истахрий, Ибн Ҳавқал кабиларнинг асарларида ҳам учрайди. Ўрта Осиё га оид географик билимлар ХИИИ—ХВИИ асрларда ҳам, ўлкадаги ижтимоий-сиёсий ҳолатларга боғлиқ ҳолда, гоҳ суст, гоҳ жадал суръатлар билан ривожланиб борди. Бунда маҳаллий табиацҳунос олимлар, сайёхдарнинг асарлари, саёҳатномалари аҳамиятли бўлди. Муҳаммад Авфий (ХИИИ аср), Фахриддин Банокатий (ХИВ аср), Ҳофизи Абру (ХИВ—ХВ асрлар), Мирзо Улуғбек, Ғиёсиддин Наққош, Абдураззоқ Самарқандий (15аср), Заҳириддин Муҳаммад Бобур (16аср), Муҳаммад Ҳайдар Мирзо (ХВИ аср), Маҳмуд ибн Вали (ХВИИ аср) асарлари шулар жумласидандир. Бу даврларга оид манбалар ичида чет эллик сайёҳлар Плано Карпини (ХИИИ аср), Марко Поло (13 — 14 а.лар), Ибн Баттута ([[ХИВ аср]]), алУмарий (ХИВ аср), Клавихо (ХВ аср)ларнинг саёҳатномалари ҳам бор. Ушбу асарларнинг айримлари тарихиймемуар йўналишида бўлса ҳам, географик ғоя ва умумлашмаларга бой, харитаграфик маълумотлари эса кўламли ва мазмунли бўлган.

Ўрта Осиё табиатини ўрганиш тарихидаги муҳим босқичлардан бири ХВИИИ—ХИХ асрларга тўғри келади. Бу даврда рус сайёҳлари, дипломатлари ва табиацҳунос олимлари томонидан Ўрта Осиёга бўлган қизиқиш жадаллашди. Кўплаб экспедициялар уюштирилди (масалан, Саймонов, Г. И. Карелин, А. И. Бутаков экспедициялари). Филипп Ефремов, Бурнашев, Филипп Назаров саёҳатлари натижасида ҳам ўлка ҳақида бирмунча географик маълумотлар тўпланди.^ ХИХ асрнинг 50-йилларидан бошлаб эса Ўрта Осиё географик жиҳатдан жадал суръатда ўрганила бошлади. П. П. СемёновТяншанский, Н. А. Северсов, А. П. Федченко, Н. А. Зарудний, И. В. Мушкетов, В. Н. Ошанин, В. А. Обручев каби табиацҳунос олимлар томонидан ўлка табиати ҳақида кўп маълумотлар йиғилди, табиий географияга оид муҳим қонуниятлар аниқланди. ХХ асрнинг 1-ярмида Ўрта Осиё табиатини, табиий ресурсларини тадқиқ қилиш суръати янада ортди, ўрганиш кўлами кенгайди. Ўлканинг табиати бир бутун ҳолида ҳам, алоҳида компонентлари бўйича ҳам чуқур ўрганила бошлади. Бу борада Н. Л. Корженевский, Д. В. Наливкин, С. С. Шулц, Р. И. Аболин, Ю. А. Скворсов, Е. П.Коровин, Д. Н. Кашкаров, В. М. Четиркин, И. А. Райкова, Қ. З. Зокиров ва бошқалар бир қанча илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган асарлар яратдилар.

2012-йиллик Ялпи Ички маҳсулот ўсиши

ХХ асрнинг 2-ярмида ҳам ўлка табиатини комплекс ўрганиш бўйича ишларнинг бориши самарали бўлди. Кўплаб монографик асарлар яратилди. Уларда Ўрта Осиё табиатини чуқур таҳлил қилиш билан бир вақтда ландшафтларни харитага тушириш, табиий географик раёнлаштириш, табиий географик комплексларни баҳолаш тараққиётини башоратлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилиш масалаларига ҳам катта эътибор берилган. Бунда географ олимлар Л. Н. Бабушкин, Н. А. Когай, Н. Д. Долимов, М.Қориев, Ҳ. Ҳ. Ҳасанов, З. М. Акромов, А. А. Рафиқов ва бошқаларнинг ҳиссалари бор.

Табиати

Ўрта Осиё ҳудудининг 4/5 қисми текисликлардан иборат, қолган қисмини тоғликлар ташкил қилади. Текисликларнинг Қозоғистон паст тоғларидан ғарб ва жануби-ғарбдаги қисми Турон текислиги деб аталади. У тектоник жиҳатдан мезозой ва кайнозой ётқизиқлари билан тўлган катта ботиққа тўғри келади. Унинг остки қисми тектоник ҳаракатлар натижасида кучли ўзгарган палеозой жинслари қатламларидан тузилган қаттиқ фундаментдан иборат. Бу фундамент ер юзасидан турли чуқурликларда ётади, айрим жойлари паст кўринишида ер юзасига чиқиб қолган.

Ўрта Осиё текисликлари шарқ ва жанубий томонларида Тарбағатой, Тяншан, ҲисорОлай, Помир, Ҳиндукуш, Сафедкўҳ, Нишопур тоғлари билан ўралган. Уларнинг кўпчилиги баланд тоғлар бўлиб, 6 минг м дан баланд бўлган 136 та чўққиси бор. Айрим чўққиларнинг бал. эса 7—7,5 минг м га етади.

Ўрта Осиё тоғларининг хусусияти шундан иборатки, тизмалар ва уларни ажратиб турган дарё водийлари ва ботиқлар кўпинча кенгликлар бўйлаб чўзилган. Улар билан биргаликда кўндаланг тоғ тизмаларидан иборат орографик тугунлар (ёки маркадлар) мавжуд. Бундай тоғ тугунлари Тяншан, Помир ва Ҳисор— Олай тоғларида 16 та бўлиб, улар музлик марказларидир.

Ўрта Осиёнинг умумий иклим белгилари — офтобли кунларнинг кўп бўлиши, континенталлик ва ёғиннинг камлигидир. Ҳудуднинг катта қисмини эгаллаган чўл ва чала чўлларда бу белгилар, айниқса, сезиларли. Бу ерга ёғинларни Атлантика океанидан келадиган ҳаво массалари олиб келади. Тропик кенгликлардан ташқарида ғарбдан шарққа йўналган нам ҳаво оқимлари Ўрта Осиё ҳудудига маълум даражада қуруқ ва ёзда қизиган ҳолда кириб келади. Шу сабабли Ўрта Осиё иқлими қурғоқчил. Бу ерда йиллик температура амплитудаси қўшни ўлкалардагига нисбатан каттароқ, яъни иқлимнинг континенталлиги юқорироқ даражада бўлади ва шу маънода Шарқий Сибирдан кейинда туради. Ўртача йиллик ҳаво температураси Ўрта Осиё текисликларида 0° дан юқори: чекка шимолида 1—2°, жанубида 18° гача. Тоғлик қисмида денгиз сатҳидан 2200–2500 м баландликда —5°, —8° гача пасайиши мумкин. Мутлақ паст температура тоғлар ва баланд тоғларда —16° дан (жанубида) —50°гача (шимолида).

Ўрта Осиёнинг текислик қисмида июлнинг ўртача ҳаво температураси, шимолида 20—22°, жанубида 30—31° бўлади. Энг юқори температура текислик ва тоғ этакларида 42°, 50° атрофида, тоғларда эса, 3000 м дан баландликда 22—24°. Йиллик ёғин миқдори ҳам бир текис тақсимланмаган. Қизилқум ва Қорақумда 100–150 мм, тоғларда 800–900 мм ва ундан ортиқ. Энг кам ёғин Шарқий Помирда кузатилади (26 мм).

Ўрта Осиё ўлкасида иқлим хусусиятлари тафовутига кўра иккита кичик иқлим ўлкаси — субтропик иклим хусусиятларига эга бўлган Турон кичик ўлкаси ва мўътадил иқлим хусусиятларига эга бўлган Қозоғистон кичик ўлкасидир. Булар орасидаги чегара Қорабўғозгўл қўлтиғи шимоли, Устюртнинг жанубий чинки, Қорақум ва Қизилқумнинг шимолий чегараси Қоратоғ тизмаси, Талас Олатови ва Фарғона тизмасидан ўтади.

Ўрта Осиё океанлардан узоқ бўлгани ва тоғлар билан ўралгани учун берк ўлка ҳисобланади. Орол денгизи, Балхаш кўли, Иссиқкўл ва бошқалар майда берк ҳавзалар бор. Йирик дарёлари Амударё ва Сирдарё. Ўрта Осиёда дарёларнинг зичлиги 1 км²га 0,002 км. Тоғлик қисмида эса текисликларга қараганда дарё кўп (12 минг). Улар ёмғир, қор, музлик, ер ости сувларидан тўйинади. Суви, асосан, суғоришга сарф бўлади.

Ўрта Осиёда турлитуман тупроқлар тарқалган. Улар текисликларда кенгликлар бўйлаб зоналар ҳосил қилиб, шимолий дан жан.га томон (тўқ каштан, оч каштан, қўнғир ва сур қўнғир, қумли чўл тупроқлари) алмашиниб боради. Тақирлар ва тақирсимон тупроқлар, шўрхок ва шўртоблар учрайди. Тоғларда эса тупроқлар баландлик минтақаларини ҳосил қилган. Мўътадил минтақанинг чўл зонасига туташ Жунғария Олатови ва Шимолий Тяншан тизмаларида қуйидаги баландлик минтақалар учрайди: 1) чўлдаштдан иборат тоғ этакларининг шимолий бўз тупроқлари; 2) қуруқ ва дашт ҳамда паст тоғлардаги каштан тупроқлар; 3) ўтлоқидашт ва ўртача баландликлардаги тоғўрмон тўқ тусли тупроқлар; 4) қорақарағаёққарағай ўрмонларидаги қора тупроқсимон тоғ ўтлоқи ва тоғўтлоқи тупроқлар; 5) субалп ва алп ўтлоқлардаги торфли тоғ ўтлоқи ва чала торфли тупроқлар; 6) музликлар ва қорликлар.

Ғарбий Тяншан, ҲисорОлай ва Копетдоғ тизмаларида баландлик минтақалари бошқачароқ. Пастдан юқорига: 1) тоғ олди қуруқ дашт чала саванналари бўз тупроқлари; 2) ҳар хил ўтлар ва буталар, дашт чала саванналари карбонатли жигарранг тупроқлар; 3) ўртача баландликдаги тоғ қуруқ ўтли ўрмон ва бута ўсимликлари жигарранг тупроқлари; 4) субалп даштлари тоғўтлоқи даштлар; 5) алп даштлари тоғўтлоқи дашт ва чала торфли тоғўтлоқлари; 6) музликлар ва қорлар.

Ички Тяншан ва Помирдаги баландлик минтақалари: 1) шувоқбошоқли ўтлардан иборат дашт оч рангли ўтлоқи чала чўл тупроқлар; 2) чаловли даштлардаги қуруқ дашт, чўлдашт ва чўл тупроқлари; 3) баландтоғ қуруқ тундралари; 4) музликлар ва қорликлар. Помир учун баландтоғ шувоқ ва терескен ўсимликлари минтақаси хос.

Ўрта Осиёда Марказий Осиёнинг Палеарктика ўлкаси ҳайвонлари яшайди. Сут эмизувчилардан қумсичқон ва қўшоёқларнинг ҳар хил турлари, сариқ юмронқозиқ, ингичка бармоқли юмронқозиқ, антилопа — жайран, қулон, олакўзан, қорақулоқ, чўл мушуги ва сабанча, гепард ва бошқалар учрайди. Қушлардан хўжасавдогар, гўнгқарға, чумчуқлар, мойқут, чил, тувалоқ кабилар; судралиб юрувчилардан қурбақабош калтакесак, чўл агамаси, эчкемар, йўлиўл калтакесак, геккон ва бошқалар, илонлардан ўқилон, чўл бўғма илони, чарх илон, кўлбор илон, капча илон, қалқонбош илон ва бошқалар учрайди. Тошбақалар кенг тарқалган. Ҳашаротлардан ҳар хил қўнғизлар, асаларилар, арилар, чумолилар, капалаклар; ўргимчаксимонлардан бий, қорақурт, чаёнлар учрайди. Тўқайларда қирғовул, кобон, тўқай буғуси, чиябўри, еркаламуш, кўл бақаси, кўк қурбақа ва бошқалар бор. Сув ҳавзаларида куракбурун, мўйловбалиқ, чўртан, сазан, тангабалиқ, лаққа, лешч, шип, осман, маринка ва бошқалар балиқ турлари учрайди. Тоғлик ҳудудларда тоғ такаси, тоғ қўйи (архар), қизил суғур, узун думли мензбир суғури, қизил пишчуха, илвирс, тоғ ғози (улар), каклик, арча болтатумшуғи, зарғаддоқ ва бошқалар учрайди.

Ўсиё қитъасининг асосан марказий қисмларини ўз ичига олган бўлиб ғарб тарафдан Каспий Денгизидан то шарқ тарафдаги Хитой, шимолдан Россия жанубга Афг'онистонгача бўлган ҳудудларни ўз ичига олади. Бу географик ҳудудлар жамланмаси яна Марказий Осиё деб ҳам аталади.

Ўрта Осиё мамлакатларининг умумий тавсифи

Мамлакат Майдони Аҳолиси сони Пойтахти Давлат тили 2013-йилдаги ЯИМ ҳажми
 Узбекистан Ўзбекистон 447.400 кв.км 36.183.000 Тошкент Ўзбек тили 136.931 миллиард $
 Казакҳстан Қозоғистон 2.724.902 кв.км 17.146.000 Астана Қозоқ тили 233.734 миллиард $
 Кйргйзстан Қирғизистон 198.500 кв.км 5.777.000 Бишкек Қирғиз тили 13.450 миллиард $
 Туркменистан Туркманистон 491.200 кв.км 5.169.000 Ашхобод Туркман тили 54.746 миллиард $
 Тажикистан Тожикистон 142.000 кв.км 8.100.000 Душанбе Тожик тили 17.994 миллиард $

Замонавий манбаларнинг кўпчилигида Совет Иттифоқи парчалангандан кейин мустақилликка эришган қуйидаги 5 давлатлар назарда тутилади:

Турли мутаҳассислар жумладан УНЕСКО бу ҳудудга яна  Афгҳанистан шимолий Афғонистон,  Иран Шимолий Эрондаги Хуросон провинсияси,  Монголиа Ғарбий ва Жанубий Мўғулистон,  Чина Хитойнинг Синсян-Уйғур автоном раёни (Уйғуристон),  Руссиа Россиянинг жанубий Сибиридаги Тува Республикасини ҳам киритишади.

Ўрта Осиё тарихи қадимдан буён Буюк Ипак Юли билан боғлиқ бўлган. Бунинг натижасида Ғарб билан Шарқни боғлаб турувчи айланма йўл сифатида хизмат қилган. Шу жумаладан турли хил одамларни олиб утишда, қиммат-баҳо моллар, ипак, тилло буюмлар, дори-дармонлар, қўлёзмалар ва ҳоказо ларни олиб утишда, савдо-сотиқ инфраструктурасини яратишда жуда катта урин эгаллаб турган.

Инфляция 2011-йил 2012-йил 2013-йил 2014-йил
Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон[1] 7,4% 6,0% 4,8% 7,0%
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон[2] 7,3% 7,0% 6,8% 6,1%
Turkmaniston bayrogʻi Туркманистон Мисол Мисол Мисол Мисол
Qirgʻiziston bayrogʻi Қирғизистон[3] 8,7% 7,1% 5,3% 7,0%
Tojikiston bayrogʻi Тожикистон [4][5] 9,3% 6,4% 3,7% 7,7%

Яна қаранг

Адабиётлар

  • Фаризбек. Ф
  • Қориев М., Ўрта Осиё табиий географияси, 1968;
  • Баратов П., Маматқулов М., Рафиқов А., Ўрта Осиё табиий географияси, Т., 2002;
  • Корженевский Н. Л., Природа Средней Азии, Т., 1960;
  • Ҳасанов И. А., Ғуломов П. Н., Ўрта Осиё табиий географияси, Т., 2002.

Манбалар

  1. ↑ „архив нусхаси“. 2014-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 4-март.
  2. ↑ архив нусхаси, 2015-09-23да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-03-04
  3. ↑ ҳттп://www.нбкр.кг/индех1.жсп (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-09-01 санасида архивланган)?
  4. ↑ архив нусхаси (ПДФ), 2015-04-02да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2015-03-04
  5. ↑ ҳттп://www.нбт.тж/ру/монетарй_полиcй/маcроэcономиc_сурвей.пҳп