Ўткиржон Исматилло ўғли Ниғматов (туғ. 1990-йил 10-сентябр, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик пара-дзюдочи, 66 кг гача вазн тоифасида иштирок этган. 2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори, Ёзги Пара-Осиё ўйинлари ғолиби, парадзюдо бўйича Жаҳон кубоги ва Гран-при совриндори.

Ўткиржон Ниғматов
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Таваллуд пайтидаги исми Ўткиржон Исматилло ўғли Ниғматов
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1990-йил 10-сентябр (1990-09-10) (36 ёш)
Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР
Мукофотлар Oʻzbekiston iftixori
Спорт
Қайси спорт Паралимпия дзюдо

Фаолияти

2014-йилда Колорадода (АҚШ) кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида дзюдо бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида у ўз вазн тоифасида финалда озарбайжонлик Байрам Мустафоевга ютқазиб, кумуш медални қўлга киритди[1]. 2015-йилда Сеулда (Корея Республикаси) бўлиб ўтган кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасидаги Жаҳон ўйинларида дзюдо бўйича 66 кг вазн тоифасида у финалда монголиялик дзюдочи Мункхбат Аажимни маг`луб этди[2].

2016-йилда Рио-де-Жанейрода (Бразилия) бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида 66 кг вазн тоифасида у финалда озарбайжонлик дзюдочи Байрам Мустафаевни мағлуб этиб, Олимпиада олтин медалини қўлга киритди[3]. Ўша йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан унга Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони билан мукофотланган[4] .

2018-йили Жакартада (Индонезия) бўлиб ўтган Ёзги Пара-Осиё ўйинларида 66 кг вазн тоифасида финалда қозоғистонлик дзюдочи Азамат Турумбетовни мағлубиятга учратиб, ўйинларнинг олтин медалини қўлга киритди[5]. Ўша мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси сафида бронза медалини қўлга киритди[6]. Ўша йили Лиссабонда (Португалия) дзюдо бўйича кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида у ўз вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди[7].

2021-йилда у Бокуда (Озарбайжон) кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида ўтказилган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасида 66 кг вазн тоифасида финалда озарбайжонлик Намиг Абаслига[8][9].

Манбалар

  1. ↑ „ЖудоИнсиде - ИБСА Wорлд Чампионшипс Cолорадо Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 29-август.
  2. ↑ „ЖудоИнсиде - ИБСА Wорлд Гамес Сеоул Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 29-август.
  3. ↑ „Рио 2016 - жудо - менс-66-кг“ (эн). Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  4. ↑ „ УП-4846-сон 22.09.2016. О награждении группы спортсменов и тренеров, добившихся высоких результатов на ХВ летних Паралимпийских играх в городе Рио-де-Жанейро“. лех.уз. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  5. ↑ „ЖудоИнсиде - Асиан Пара Гамес Жакарта Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  6. ↑ „Узбекистан завоевал 70 медалей на Параазиатских играх“ (ру). Газета.уз (2018-йил 12-октябр). Қаралди: 2021-йил 29-август.
  7. ↑ „ЖудоИнсиде - ИБСА Wорлд Чампионшипс Лисбон Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  8. ↑ „ЖудоИнсиде - ИБСА Жудо Гранд Прих Баку Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 29-август.
  9. ↑ „Азербайджанский парадзюдоист завоевал золотую медаль - ОБНОВЛЕНО“ (ру). Информационное Агентство Репорт. Қаралди: 2021-йил 29-август.