Ўзбекистон „Миллий тикланиш“ демократик партияси (ЎзДП) – Ўзбекистондаги сиёсий партиялардан бири. 1995 йилнинг 3 июнида бўлиб ўтган таъсис қурултойида ташкил топган. ЎзМТДП теран миллий руҳ ва дунёқарашга эга бўлган, руҳан ва қалбан ватанпарварлик ғояларини, сиёсий жиҳатдан ўз тақдирини ўзи белгилашга, ўз-ўзини бошқаришга интилаётган, ўзлигини англаш, миллий бирлик ва миллий тикланишни муҳим ҳаётий мақсадлари деб ифода этаётган фуқароларнинг қарашлари ва манфаатларини бирлаштиради. ЎзМТДП зиёлилар, миллий тараққиёт йўлидан бораётган мулкдор ва тадбиркорлар, ижодий фаолият билан машғул интеллектуал меҳнат соҳаси вакиллари, истиқлол ғоясига садоқатли ёшлар, ўз манфаатларини умуммиллий манфаатлар билан уйғунликда кўраётган фуқаролар ҳамда партиянинг дастурий мақсадига хайрихоҳ бошқа ижтимоий табақаларга суянади ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилади. Партиянинг олий органи Қурултой бўлиб, партия Марказий кенгаши томонидан камида 5 йилда бир марта чақирилади. Қурултойлар оралиғида партиянинг доимий ишлайдиган раҳбар органи – Марказий кенгаш (ҳайъат)дир. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар партия кенгашлари партиянинг минтақавий ташкилотлари ҳисобланади. Шаҳар ва туманларда Ўз МТДПнинг шаҳар ва туман кенгашлари фаолият юритади. Партия ўз атрофига 50 мингдан ортиқ аъзони бирлаштирган (2005). ЎзМТДП 1999 йил 8 декабрда илк бор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига бўлиб ўтган сайловларда иштирок этди ва парламентда 12 депутатдан иборат ўз фраксиясини тузди. Фраксия аъзолари парламент қўмиталари ва комиссиялари таркибида қонунчилик фаолиятини олиб борди, Олий Мажлиснинг барча иш йўналишларида, назораттаҳлил жараёнида, мафкуравиёммавий тадбирларда иштирок этди. 2004 йил 26 декабрда икки палатали парламентга ўтказилган сайловларда 11 нафар партия аъзоси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди. Партиянинг Қонунчилик палатасидаги фраксиясига партия Марказий кенгаши раиси раҳбарлик қилади. ЎзМТДПнинг нашри „Миллий тикланиш“ газетасидир.[1]

Ўзбекистон „Миллий тикланиш“ демократик партияси (ЎзМДП)
Етакчи Алишер Қодиров
Ташкил этилган 1995-йил 3-июл (1995-07-03)
Штаб квартиралари Тошкент (Ўзбекистон)
Қонунчилик палатасидаги
ўринлар
29 / 120
(И чақириқ)
31 / 150
(ИИ чақириқ)
36 / 150
(ИИИ чақириқ)
36 / 150
(ИВ чақириқ)
29 / 150
(В чақириқ)
Вебсайт мт.уз

Партия газетаси

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (М-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.