Oʻzbekiston Xalq demokratik partiyasi
Ўзбекистон халқ демократик партияси (Ўзбекистон ХДП) – Ўзбекистондаги сиёсий партиялардан бири. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1991-йил 15-ноябрда рўйхатга олинган. 2005-йил июлда партиянинг янги Дастури, 2004-йил ноябрда янги таҳрирдаги Устави тасдиқланди. Ўзбекистон ХДП ҳар бир оила, меҳнат кишисининг миллати, дини, эътиқоди, ижтимоий аҳволи ва келиб чиқишидан қатъи назар, моддий ва маънавий фаровон ҳаёт кечириши учун тенг имкониятлар яратиш, уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва инсоний эркинликларини кафолатлаш, шаъни, қадр қиммати, тинчлигини таъминлашни ўз вазифаси деб билади. Партия мамлакатимиз аҳолисининг ижтимоий муҳофазага муҳтож табақалари манфаатларини ифода этади ва ҳимоя қилади. Ўзбекистон ХДПнинг олий органи – 5 йилда 1 марта чақириладиган қурултой. Унда партия Марказий кенгаши ва Марказий тафтиш комиссияси сайланади. Марказий кенгаш пленумида МК биринчи котиби ва котиблари (янги таҳрирдаги Уставга мувофиқ, МК раиси ва раис ўринбосарлари) ҳамда жорий ишларга раҳбарлик қилувчи Сиёсий ижроия қўмита сайланади. Ўзбекистон ХДП Марказий кенгаши 1котиблари: М.Расулов (1991-94), А.Жалолов (1994-2004); Марказий Кенгаш раислари: А. Рустамов (2004-2005), Л.Ғуломов (2005-йил июлдан). Ўзбекистон ХДП таркибида Қорақалпоғистон Республикаси, 12 та вилоят, Тошкент шаҳри, 171 та туман ва 29 шаҳар кенгашлари, 13730 та бошланғич ташкилот мавжуд. Партиянинг 704 183 нафар аъзоси бор (2024-йил). Ўзбекистон ХДП фаолиятининг асосий йўналиши парламентчилик ишидир. Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида унинг 27 нафар депутатни бирлаштирувчи фраксияси мавжуд. Фраксия 2005 йил 14 февралдаги йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида учта сиёсий партия фраксияларидан иборат кўпчиликни ташкил этувчи „Демократик блок“ тузилганлиги муносабати билан ўзининг парламент қуйи палатасидаги фаолиятини мухолифатдаги парламент озчилиги сифатида амалга оширишини эълон қилди. Ўзбекистон ХДПнинг марказий нашри: „Ўзбекистон овози“ газетаси.
Ўзбекистон халқ демократик партияси рус. Народно-демократическая партия Узбекистана (НДПУ) | |
|---|---|
|
| |
| Етакчи | Улуғбек Иноятов |
| Ташкил этилган | 1991-йил 1-ноябр |
| Штаб квартиралари | Тошкент (Ўзбекистон) |
| Газетаси | Ўзбекистон овози |
| Ёшлар қаноти | "Истиқбол" |
| Аёллар қаноти | "Фаол аёллар" |
| Аъзолари сони | 520 000 (2021 йил) |
| Қонунчилик палатасидаги ўринлар |
28 / 120 (И чақириқ)
32 / 150 (ИИ чақириқ)
27 / 150 (ИИИ чақириқ)
22 / 150 (ИВ чақириқ) |
| Сенатдаги ўринлар |
69 / 250 (И чақириқ)
49 / 250 (ИИ чақириқ) |
| Вебсайт | хдп.уз |

Сайлов натижалари
| Сайловлар | Жавоблар |
|---|---|
| 1994 | 69 / 250
|
| 1999 | 49 / 250
|
| 2004 | 28 / 120
|
| 2009 | 32 / 150
|
| 2014 | 27 / 150
|
| 2019 | 22 / 150
|
Президент сайлови
| Йил | Партия номзоди | % |
|---|---|---|
| 1991 | Ислом Каримов | 87,10 |
| 2000 | Абдулҳафиз Жалолов | 4,17 |
| 2007 | Аслиддин Рустамов | 3,27 |
| 2015 | Ҳотамжон Кетмонов | 2,92 |
| 2016 | Ҳотамжон Кетмонов | 3,73 |
| 2021 | Мақсуда Борисова | 6,60 |
| 2023 | Улуғбек Иноятов | 4,02 |
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ўзбекистон Халқ демократик партияси“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Х-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.