Ўзбекистон (расман: Ўзбекистон Республикаси) — Марказий Осиёнинг марказий қисмида жойлашган мамлакат. Пойтахти — Тошкент шаҳри. Давлат тили — ўзбек тили. Майдони — 448 978 км2[7]. Ҳозир мамлакатнинг умумий аҳолиси сони 38 107 166 киши [8]. Пул бирлиги — сўм. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди 12 та вилоят, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан иборатдир, шунингдек, у мустақил, демократик, дунёвий ва конституциявий давлат ҳисобланади. Аммо, нодавлат ташкилотлар Ўзбекистонни „фуқаролик ҳуқуқлари чекланган авторитар давлат“ деб таърифлаганлар[9]. Ўзбекистон МДҲ, БМТ, ЙХҲТ ва СҲҲТ аъзосидир. Ўзбекистон берк ҳудудда яъни қирғоққа эга бўлмаган беш мамлакат билан, яъни: шимолдан Қозоғистон; шимоли-шарқдан Қирғизистон; жануби-шарқдан Тожикистон; жанубдан Афғонистон; ва жануби-ғарбий қисмида Туркманистон билан чегарадош.

Oʻzbekiston Respublikasi
Шиор: Куч адолатдадир
Мадҳия: Серқуёш, ҳур ўлкам...
Файл:Узбекистан антҳем.огг
Location of Oʻzbekiston
Пойтахт Тошкент
Энг катта шаҳар Тошкент
Расмий тил(лар) Ўзбекча
Ҳукумат Президентлик Республика
Шавкат Мирзиёев
Танзила Норбоева
Абдулла Орипов
Тариҳ
552-747
840-1212
1077-1231
1370-1507
1428-1468
1500-1920
1918-1924
1924-1991
1 сентябр 1991
8 декабр 1992
Майдон
• Бутун
448 978 [1] км2 (56-ўрин)
• Сув (%)
4,9
Аҳоли
• Рўйхат
38 000 269[2][3][4] (43-ўрин)
• Зичлик 82.3/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2025-йил рўйхати
• Бутун
$▲552.16 миллиард[5] (54-ўрин)
• Жон бошига
$▲14,179[6]
Пул бирлиги Ўзбек сўми (УЗС)
Вақт минтақаси УТC+5
Қисқартма УЗ, УЗБ
Телефон префикси 998
Интернет домени .уз

Ўзбекистон иқтисодиёти бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтади, ташқи савдо сиёсати импорт ўрнини босишга асосланган. 2017-йил сентябридан бошлаб мамлакат валютаси бозор курси бўйича тўлиқ конвертация қилинмоқда. Ўзбекистон пахта толасини ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи йирик таъминотчи давлатдир. Мамлакатда, шунингдек, дунёдаги энг йирик олтин конлари мавжуд. Совет давридаги улкан энергия ишлаб чиқариш қурилмалари ва табиий газни етказиб бериш билан Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг йирик электр ишлаб чиқарувчиси бўлди.

Ўзбек сўзининг келиб чиқиши

Ўзбек этнонимининг келиб чиқиши тўғрисида бир нечта таҳминлар мавжуд. Шахсий исм сифатида ўзбек сўзининг биринчи эслатилиши ХИИ асрга тўғри келади. Ўзбек сўзи туркий қабилалари орасида Мовароуннаҳрда ХИИИ асрда мўғуллар келгунига қадар пайдо бўлган. ХИИ аср араб тарихчиси Усома Ибн Мунқиз „Таълим китобида“ Салжуқийлар даврида 1115–1116-йилдаги йўлбошловчиларидан бири амир Ўзбек деган Мосул ҳукмдори бўлганлигини таъкидлайди[10]. Тарихчи Рашидуддиннинг ёзишича, Табризда ҳукмронлик қилган Илдегизийлар сулоласининг сўнгги вакили Ўзбек Музаффар (1210–1225) бўлган[11], 1221-йилда Афғонистондаги Хоразмшоҳ Жалолиддин қўшинларининг етакчиларидан бири Жаҳон Пахлавон Ўзбек Тайи эди[12].

Тарихчи Мутал Эрматов: „Ўзбек сўзи „Ўзлар“ уруғи номидан келиб чиққан“, — деб тахмин қилган[13]. Тарих фанлари доктори, профессор Р. Г. Мукминова ўзбекларнинг этник исмини Ўзбек Хон номи билан боғлашга қарши қўшимча далиллар келтирган. Шарофиддин Али Яздий Ўзбек Хон давридан анча олдин 1289-йилги воқеалар ҳақида хабар бериб, Табриз вилоятидаги ўзбек қўшинларининг рейдини эслатиб ўтади[14].

Бошқа тарихчиларнинг фикрича, ХИВ асрнинг 60-йилларида, Дашти қипчоқ ҳудудида ўзбеклар деб номланган кўчманчи туркий қабилаларининг иттифоқи тузилди. ХИВ асрнинг 60-йилларида „ўзбек“ этноними шарқий Дашти қипчоқнинг бутун туркий аҳолиси учун жамоавий номга айланди. „Ўзбек“ этноними Амир Темур даврида Мовароуннаҳрга кириб келган. Алишер Навоий (1441–1501) ёзган асарларида „ўзбек“ этнонимини Хуросон ва Мовароуннаҳрда тилга олган[15].

Тарихи

Бугунги кунда Ўзбекистон номи билан танилган ҳудуд олдин Мовароуннаҳр, Сўғдиёна ҳамда Бухоро хонлиги номлари билан ҳам танилган. ХИВ асрда ушбу минтақада Амир Темур дунёга келган ва ўз салтанатининг марказий қисмига айлантирган. Амир Темур даврида ушбу ҳудуд Қора денгиздан Арабистон денгизига ва Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрига қадар чўзилган империянинг пойтахтига айланган.

Марказий Осиёда биринчи бўлиб ўрнашган одамлар Скифлар бўлиб, улар бугунги Ўзбекистон ҳудудининг шимолида жойлашган даштлардан таҳминан милоддан аввалги биринчи мингйилликда кўчиб келишган. Ушбу кўчманчилар ҳудудга келиб, дарёлар водийларида кенг қамровли суғориш тизимларини барпо этишган[16]. Айнан шу даврдан бошлаб Бухоро ва Самарқанд каби шаҳарлар маъмурий марказлар ва маданият ўчоқлари сифатида пайдо бўла бошлади[16]. Милоддан аввалги В асрга келиб ҳудуд Бақтрия, Сўғд ва Тохаристон давлатлари қўли остида эди[16].

Шарқий Осиё ва Ғарб орасида савдо алоқалари ривожланар экан, Мовароуннаҳр ҳудудидаги шаҳарлар ва қишлоқлар ушбу савдо алоқаларида муҳим аҳамият касб эта бошлади ва ушбу савдо муносабатларида бадавлат сўғд савдогарларининг роли катта бўлган. Кейинчалик Буюк Ипак йўли номи билан танилган ушбу савдо йўлида жойлашган Бухоро ва Самарқанд каби шаҳарлар охир-оқибатда ўта бадавлат шаҳарларга айланди ва Мовароуннаҳрнинг ўзи эса Антик даврнинг энг таъсирли ва қудратли ҳудудларидан бирига айланди[16].

Милоддан аввалги 327-йилда Македониялик Александр Аҳамонийлар салтанатини истило қилади ва бу пайтда бугунги Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Сўғд ва Бақтрия Аҳамонийлар давлати қулаши билан Александр империяси таркибига киради. Халқ истилога қарши чиқади ва Александр қўшини империянинг шимолий ҳудудларида (кейинчалик Юнон-Бақтрия подшолиги сифатида танилган) қийинчиликларга учрайди. Юнон-Бақтрия давлати кейинчалик қулаб, ўрнига милоддан аввалги И асрда Кушонлар давлати юзага келади ва салтанат тузилиб, Ўрта Осиё ва Ҳиндистоннинг бир қисми ҳам қўшилиб олинади. Кушонлар даврида Буддизм ҳам ҳудудда тарқалишни бошлайди. Ушбу даврдан кейин бир неча асрлар давомида Ўзбекистон ҳудуди Парфия ва Сосонийлар империялари қўли остида бўлади ва ундан кейин ҳудудда туркий ва кўктурк халқлари томонидан тузилган давлатлар ҳукмронлиги ўрнатилади.

Араб халифалигининг ВИИ асрдан бошланган ҳужумлари оқибатида араблар Ўзбекистон ҳудудига Ислом динини олиб киришди. Айни шу даврда Ислом кўчманчи туркий қабилалар орасида ҳам тарқала бошлади.

ХВИИИ асрда ҳудуднинг, яъни Сирдарё ва Амударё оралиғининг Араб халифалиги (Қутайба ибн Муслим) томонидан истило қилинишидан кўп ўтмасдан Мовароуннаҳр Ислом маданиятининг марказий нуқтасига айланди.

ИХ-Х асрларда Мовароуннаҳр Сомонийлар давлатининг марказига айланди. Х асрдан бошлаб ҳудудда туркий Қорахонийлар давлатининг, шунингдек уларнинг иттифоқчилари Салжуқийларнинг мавқеи кучая бошлади[17].

ХИИИ асрдаги Чингизхон бошчилигидаги мўғул истилоси ҳудудда мисли кўрилмаган ўзгаришларга ва вайронагарчиликка сабаб бўлди. Бухоро, Самарқанд, Урганч ва бошқа шаҳарларнинг эгалланиши оқибатида оммавий қатлиомлар содир этилди. Хоразмшоҳлар давлатининг баъзи қисмлари буткул вайрон қилинди.

Чингизхоннинг 1227-йилда вафот этиши билан Мўғуллар салтанати унинг тўрт ўғиллари ва қариндошлари орасида бўлиб олинди. Салтанатнинг парчаланиб кетиш хавфи мавжуд бўлсада, бир неча авлод давомида ҳукмдорлар тартиб ва анъанага кўра алмашди ва Мовароуннаҳр устидан назорат Чингизхоннинг иккинчи ўғли Чиғатой хоннинг бевосита зурриёдлари ва авлодлари қўлида қолди. Чиғатой хонлиги давридаги ҳукмдорларнинг тартибли алмашиши, ички осойишталик ва фаровонлик Мўғуллар салтанатининг ҳам кучли ва уюшган давлат сифатида сақланиб қолишига сабаб бўлди[18].

Лекин ХИВ аср бошларида Мўғуллар давлатининг парчаланиши билан Чиғатой хонлигида ҳам турли беклар ва қабилар сардорларининг ҳокимият учун кураши бошланди. Шундай беклардан бири бўлмиш Темур ушбу талашув-тортишувлар билан тўлган 1380-йилларда майдонга чиқади ва Мовароуннаҳр устидан тўла назорат ўрнатади[19]. Гарчи Чингизхон авлодидан бўлмасада, Темур Мовароуннаҳрнинг амалдаги ҳукмдорига айланди (шу сабабли ҳам Амир унвонини олган) ва кейинчалик Марказий Осиё ғарби, Эрон, Кавказ, Месопотамия, Кичик Осиё ва Орол денгизининг жанубидаги даштларни бирлаштирди. Амир Темур ҳозирги Россия ҳудудларига ҳам юришлар уюштирган бўлиб, 1405-йил феврал ойида Хитойга юриш давомида вафот этади[18]. Амир Темур ҳам ўзининг қаттиққўллиги ва босиб олган шаҳарларида амалга оширган қатлиомлари билан танилган[20].

Амир Темур турли-туман шаҳар ва давлатлардаги санъаткорлар, олимлар ва меъморларни ўз пойтахти Самарқандга таклиф қилади ва шу орқали Мовароуннаҳрдаги сўнгги маданий уйғониш ва юксалишга туртки беради. Темур ва унинг авлодлари даврида Самарқанд ва бошқа шаҳарларда турли-туман диний ва маданий бинолар, ҳашаматли саройлар барпо этилган.

Амир Темур шунингдек Ҳиндистон[21][22], Эрон, Месопотамия ва бошқа ҳудудлардаги турли-туман табиблар орасидаги алоқаларни йўлга қўяди, табиблар, олим ва санъаткорлар ўзаро ҳамкорлик қилиши, тажриба алмашиши жараёни бошланади. Амир Темурнинг набираси Мирзо Улуғбек жаҳон тарихидаги энг биринчи буюк астрономлардан бири бўлган. Айнан Темурийлар даврида туркий тилларнинг Чиғатой лаҳжаси Мовароуннаҳрда бадиий мақомга эга бўлди. Алишер Навоий ушбу тилда ижод қилган энг буюк шоир бўлиб, у ХВ аср иккинчи ярмида асосан Ҳиротда (бугунги Афғонистоннинг шимоли-ғарби) истиқомат қилган[18].

Темур ўлимидан кейин Темурийлар салтанати тезда иккига бўлинади. Темурийларнинг тинимсиз ўзаро урушлари Оролдан шимолда яшовчи ўзбек кўчманчи қабилаларининг эътиборини тортади ва 1501-йилда ўзбек қўшинлари Мовароуннаҳрни босиб олишни бошлайди[18]. Айнан шу даврда Бухоро хонлигида қуллар савдоси бошланади ва кейинчалик мустаҳкамланади. Кейинчалик қисқа муддат Бухоро хонлиги Нодиршоҳ бошчилигидаги Форс империяси томонидан эгалланади ва бир муддат ўша даврдаги Форс империяси таркибига киритилади. Россия империясининг босқини даврида Мовароуннаҳр Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликлари орасида бўлиб олинганди.

ХИХ асрнинг иккинчи ярмида Россия Империяси Марказий Осиёни ўз таркибига қўшиб олди. 1912-йилга келиб Ўзбекистон ҳудудида 200,000 дан ошиқ руслар истиқомат қилаётганди[23]. Марказий Осиё тарихидаги ушбу давр тарихчилар томонидан „Катта ўйин“ даври деб ҳам аталади ва Британия ҳамда Россиянинг Осиёдаги рақобатчилигини акс эттирувчи ушбу давр таҳминан 1813-йилдан 1907-йилдаги Англия-Россия келишувига қадар давом этади. Ушбу рақобатчиликнинг иккинчи, нисбатан мўтадилроқ қисми 1917-йилдаги Болшевиклар инқилобидан кейин бошланди. ХИХ аср бошларида Британия Ҳиндистони ҳамда Подшо Россиясининг чекка ҳудудларини 3,200 километр масофа ажратиб турган ва бу ҳудудларнинг катта қисми хариталаштирилмаган эди. ХИХ аср охирига келиб эса Афғонистонни ҳисобга олмаганда, Британия ва Россия Империялари ҳудудлари туташди.

1920-йиллар бошига келиб Марказий Осиё болшевиклар қўлига ўтди ва дастлабки қуролли қаршиликларга қарамасдан, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг қолган қисмлари Совет Иттифоқи таркибига киритилди. 1924-йил 27-октябрда Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси тузилди. 1941–1945-йиллар оралиғидаги Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистондан 1,433,230 киши Қизил Армия таркибида Нацист Германиясига қарши урушда қатнашди. Бир қанча Ўзбекистон ва Туркистонликлар немислар томонида ҳам қатнашди. 263,005 ўзбек аскарлари Шарқий фронтда ҳалок бўлди[24].

Совет-Афғон урушида бир қанча ўзбек аскарлари қўшни Афғонистонда ҳам урушга қатнашди. Камида 1,500 киши ҳалок бўлди ва кўплаб ўзбек аскарлари яраланди.

Совет Иттифоқи даврида Ўзбекистонда пахта монокултураси ўрнатилди ва қишлоқ хўжалигини қайта қуришнинг таъсири ҳозир ҳам мамлакатда сезилмоқда[25].

1990-йил 20-июнда Ўзбекистон ССР Мустақиллик декларацияси эълон қилинди. Москвадаги август давлат тўнтариши барбод бўлганидан кейин 1991-йил 31-августда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги эълон қилинди. 1-сентябр Мустақиллик куни деб белгиланди. Шу йилнинг 26-декабр кунида Совет Иттифоқи расман тугатилгани эълон қилинди. 1989-йилдан бери Ўзбекистон Коммунистик Партиясининг биринчи котиби Ислом Каримов 1990-йилда Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайланди. 1991-йилдаги Совет Иттифоқи парчаланишидан кейин Каримов мустақил Ўзбекистон Президенти этиб сайланди. Каримов даври Ўзбекистон тарихида ўчмас из қолдирди ва мутахассислар фикрича Каримов даврида Ўзбекистонда авторитар тузум шаклланган.

1993-йилда Ислом фундаментализмининг кучайиши ҳақидаги хавотирлар Ўзбекистонни МДҲнинг Тожикистондаги тинчликпарвар миссиясига қўшилишига олиб келди.

2005-йил май ойида Андижон шаҳрида тартибсизликлар бошланди. 2005-йил 12-майда бошланган қўзғолонларда мухолифат вакиллари Андижондаги маъмурий бинони эгаллаб олдилар. Ўзбекистон ҳукуматига кўра, бу хориж томонидан қўллаб-қувватланган исломий тўнтаришга уриниш эди[26][27].

Каримов 2016-йил сентябрида вафот этди[28]. Шу йилнинг 14-декабрида собиқ Бош вазир, Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайланди[29]. 2021-йил 6-ноябрида президентлик сайловларида катта фарқ билан ғолиб чиққан Шавкат Мирзиёев ўзининг иккинчи президентлик муддатини бошлади.

Географияси

Орол денгизидаги Амударё делтаси

Шимоли-ғарбдан жануби-шарққа қараб 1500 км га чўзилган, ўртача эни 300 км дан ошмайдиган Ўзбекистон Фарғона водийсини (чўкиш чуқури) ўраб турган Алаж массивининг ғарбий ён бағирларидан (шарқда) чўзилган. кенг Орол денгизи соҳилларигача (ғарбда), қадимги денгиз қолдиғи, денгиз сатҳидан атиги 53 м баландликда. Ҳудудда иккита геоморфологик ва иқлим зоналари мавжуд. Ғарбий қисмида Оролгача бўлган қурғоқчил Қизилқум чўли (300.000 км2, қисман Қозоғистон) ҳукмрон. Туркманистон билан чегарани узоқ вақт давомида белгилаб турувчи Амударё табиий газ конларига бой бу ярим чўл ҳудудини Қорақуми чўл платоси (Туркманистон ҳудудида) ва Ғарбий Ғарбга чўзилган Устжурт чўлидан ажратиб туради. Оролдан Каспийга. Орол денгизини ўраб турган текисликлар Қорақалпоғистон Мухтор Республикасига тегишли. Бутун ғарбий минтақада иқлим қуруқ континентал бўлиб, январда минимал ҳарорат −29 °C, ёзда максимал +45 °C; ёғингарчилик йилига 100 мм дан кам.

Шарқий қисмида Зарафшон, Амударё ва Сирдарё ҳавзаларини Тян-Сан, Алаж ва Помирнинг чекка шохлари, ёш ва юқори сейсмик тоғ тизмалари ажратиб туради. Улардан энг баланди Ҳисор тоғи бўлиб, у ерда Тожикистон билан чегарадош мамлакатнинг энг баланд чўққиси Ҳазрат Султон (4643 м баландлик) Фарғона, Сирдар дарёси чўмилган узунлиги 300 км ва эни 100 км бўлган тектоник ҳавза. жа ва унинг ирмоқлари, бу ерда аҳолининг салмоқли қисми тўпланган. Тожикистон билан чегара бу занжирлар ва уларни бир-биридан ажратиб турувчи водийларни жуда мураккаб тарзда кесиб ўтади: Фарғона водийси, масалан, пойтахт Тошкентдан Тожикистон ҳудуди томонидан ажратилган. Иқтисодий ҳаёт учун зарур бўлган сув йўлларини назорат қилиш икки давлат ўртасида рақобатни келтириб чиқаради. Дарё водийлари ва тоғ ён бағирларида иқлимнинг континенталлиги сусаяди ва ёғингарчилик кўпаяди (текисликларда йилига 300 мм дан релефда 1000 дан ортиқгача).

Ҳудуднинг 4,6 фоизини муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этади.

Urungʻoch davlat tabiat yodgorligi
Урунғоч давлат табиат ёдгорлиги
manzara
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани манзараси
шарқий баланд тоғ ҳудудлари табиати
Қашқадарё вилояти шарқий баланд тоғ ҳудудлари табиати
Ҳисор тоғлари
Қашқадарё вилояти Ҳисор тоғ тизмаси доимий қор музликлар
koʻl manzarasi
Жиззах вилояти Арнасой кўли

Табиий ресурслар

Ўзбекистон табиий ресурсларга бой, муҳим фойдали қазилма конлари, нефт ва табиий газ заҳиралари мавжуд. Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёда еттинчи ўрини эгаллайди, йилига 80 тоннага яқин олтин қазиб олинади ва дунёда тўртинчи йирик олтин захирасига эга. Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) томонидан бошқариладиган Мурунтов кони бугунги кунда фаолият юритаётган энг йирик олтин конлари сирасига киради [30].

Ўзбекистон дунёдаги энг катта уран захираларидан бирига эга, шунингдек, мис, рух, қўрғошин, волфрам ва молибден каби стратегик аҳамиятга эга металлар билан бой. 2019 йилда О'збекистон уран қазиб олиш бўйича 5-ўринни эгаллаган. Рений бўйича дунёда 7-ўрин ва молибден бўйича эса 12-ўринда туради. Мамлакатда шамол ва қуёш ресурслари мавжуд бўлиб, бу эса энергия алмашинувинига ўтиш учун туртки берадиган катта салоҳиятни тақдим этади, нафақат минтақада, балки ундан ташқарида ҳам. Ўзбекистон ИНОГАТЕ энергетика дастурининг ҳамкор-мамлакати бўлиб, у энергия хавфсизлигини оширишга, аъзо давлатларнинг энергетика бозорларини Европа Иттифоқининг ички энергия бозори тамойиллари асосида яқинлаштиришга, барқарор энергия ривожланишини қўллаб-қувватлашга ҳамда умумий ва минтақавий манфаатларга эга бўлган энергетика лойиҳаларига сармояларни жалб қилишга қаратилган[31][32].

Иқтисодиёти

Ўзбекистонда 1992–2008-йиллардаги ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши.

Ўзбекистон иқтисодиётида иккита воқелик ҳукмрон. Биринчиси, қурғоқчил ва ярим қурғоқчил ҳудудларни оммавий сунъий суғориш ва ўғитлаш, бунинг натижасида унинг асосий экинлари бўлмиш пахта хомашёси етиштириш (Ўзбекистон жаҳонда Америка Қўшма Штатларидан кейин иккинчи ўринда туради), натижада. иқтисодиёт ва экология соҳасида амалга оширилган катта саъй-ҳаракатлар. Иккинчиси (Ўрта Осиёнинг бошқа республикаларида ҳам мавжуд) Тошкент атрофида саноат тармоқлари мавжудлигига қарамай, мамлакатни ўзгартирган, тайёр маҳсулот эмас, балки кўп миқдорда хомашё ишлаб чиқаришни рағбатлантирган эски совет савдо тизимининг емирилишидир., Самарқанд, Бухоро ва Фарғона водийсида.

Денгизга чиқиш имкони бўлмаган Ўзбекистон ўз маҳсулотларини қаттиқ валюта бозорларига олиб чиқишда катта қийинчиликларга дуч келмоқда.

Ўзбекистон ўзининг пахта бозорига қарамлигини чеклаш ва мамлакатнинг шарқий қисмининг унумдор тупроқларини полимаданий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига қайтаришдек мураккаб вазифани ўз зиммасига олди.

Бошқа муҳим экинлар — мева ва шоли, айниқса, Фарғона водийсида, шунингдек, ипакчилик ва ипакчиликнинг асосий маркази (Марғилон ва Андижон). Қурғоқчил ғарбий вилоятларда, айниқса, Бухоро вилоятида қоракўл қўйлари боқиладиган, бахмал жунлари турли рангга бўялган чорвачилик устунлик қилади.

Сунъий йўлдошдан кўрилган Кўкпатас олтин кони.

Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёда саккизинчи ўринда туради. Қизилқум чўлидаги Мурунтов кони дунёдаги энг йирик очиқ олтин кони ҳисобланади. Бошқа табиий ресурслар — кўмир, табиий газ, нефт, уран, рангли ва нодир металлар. Мамлакат ҳудудининг 3% га яқинини ўрмонлар ташкил қилади ва ёғоч импорт қилинади. Электр энергиясининг катта қисми иссиқлик электр стансияларидан, асосан кўмирда, тахминан 15% гидроэлектростансиялардан олинади.

Ҳукумат янги инфратузилмага сармоя киритиб, йирик хорижий сармояларни, айниқса, тўқимачилик ва автомобилсозлик соҳаларини жалб қилди ва мамлакатни электр энергияси, озиқ-овқат, нефт ва газ соҳасида мустақил қилиш тарафдори. Асосий экспорт маҳсулотлари, албатта, пахта хомашёси (барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қийматининг 40% дан ортиғи), пахта толаси, газлама ва кийим-кечак, шунингдек, рангли металлардир. Ўзбекистон савдо айланмасининг бешдан тўрт қисмидан кўпроғи ҳамон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари билан тўғри келади.

Россия ишчиларини аста-секин марказий осиёлик ишчи кучи билан алмаштиришга қаратилган ҳукумат сиёсати, айниқса, 2000–2010-йиллар оралиғида чет элга миянинг оқиши сабаб бўлди, бу ерда, жумладан, 18 ёшдан ошган эркакларнинг катта қисми. 40 киши ўз пул ўтказмалари билан давлат бюджетининг муҳим моддасини ташкил қилади. Президент Шавкат Мирзиёэв 2017-йилдан бошлаб муҳожирлик жараёнини орқага суришга, халқ таълими ва мамлакатни қайта ривожлантиришга академик шахсларни жалб қилишга уриниб кўрган апертуристик сиёсатни амалга оширди.

Бир нечта Европа университетлари мавжуд, улар орасида Турин политехника ва Wестминстер университети ажралиб туради.

Иқтисодиёт ҳали ҳам қисман божхона тўсиқлари билан ҳимояланган. Маҳаллий валюта Ўзбекистон сўми 2018-йилдан буён конвертация қилинадиган валютага қайтди, гарчи валютани экспорт қилишда ҳали ҳам кўплаб чекловлар мавжуд. Бу ҳолат хорижий капитал ва инвестициялар, айниқса, кўчмас мулк сектори ва минерал ресурсларни ўзлаштиришга кучли оқимини келтириб чиқарди[33][34].

Жаҳон банкининг 2017-йилги маълумотларига кўра, Ўзбекистон йиллик даромадга эга, харид қобилияти паритети (ППП) бўйича 6990 доллар (ойига 500 доллардан сал кўпроқ) давлат ҳисобланади. Ўзига хос иқтисодий воҳани ифодаловчи Тошкент шаҳрида ўртача иш ҳақи оддий рақамлар учун ойига тахминан 250 долларни, ўртача малакалилар учун тахминан 350 долларни ва юқори малакали (иқтисодчилар) учун тахминан 1000 доллар ва ундан ҳам кўпроқни ташкил қилади. муҳандислар, ҳуқуқшунослар, компютер олимлари, шифокорлар). Шаҳар атрофида ва қишлоқларда иш ҳақи анча паст бўлиши мумкин, ишчининг ўртача иш ҳақи 150 доллар атрофида ва бартер ҳали ҳам қўлланади, чунки кўплаб оилаларда парранда, сигир ва сабзавот боғлари бор ва кўпинча кўпроқ топади. ​​Ушбу маҳсулотларни алмаштириш қулай. маҳаллий бозорда сотиш ўрнига қўшнилар учун мавжуд бошқалар билан. Яшаш нархи Европаникига қараганда анча паст, аммо ўртача иш ҳақига нисбатан жуда юқори. Импорт қилинадиган маҳсулотлар, оғир божлар остида, ғарбий бозорларга қараганда 200% қимматроқ бўлиши мумкин.

Шунга қарамай, 2009–2019-йилларда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ноаниқ) юқори ўртача ва тахминан 8 фоизга ўсди. Ўзбекистон аста-секин ишлаб чиқарувчи давлатга айланиб бормоқда. Автомобиллар (Генерал Моторс томонидан катта инвестициялар), маиший техника, ярим тайёр пахта маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ҳеч бўлмаганда, йирик шаҳар марказларида ва айниқса, пойтахт Тошкентда миллий иқтисодиёт ва турмуш даражасини оширади. у сўнгги йилларда яхши жиҳозланган, эстетик жиҳатдан гўзал ва замонавий шаҳарнинг барча хизматлари билан жиҳозланган шаҳарга айланди.

Демографияси

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
19204,4—    
19304,9+11.4%
19406,6+34.7%
19506,2−6.1%
19608,4+35.5%
197011,8+40.5%
198015,8+33.9%
199020,2+27.8%
200024,5+21.3%
201028+14.3%
202033,9[35]—    

Ўзбекистон аҳолиси 38,000,269 миллион кишини ташкил қилади (2025-йил 28-август ҳолатига кўра)[36][37]. Аҳолининг аксарият қисми (83,7%[7] дан кўпроғи — 26,15 миллион киши) ўзбеклардан иборат. Айниқса Андижон вилояти аҳолисида ўзбеклар ҳиссаси жуда катта. Ҳар бири 1 миллиондан ошиқроқ руслар, қозоқлар, тожиклар; 500минг татарлар, қирғизлар, қорақалпоқлардан ташқари форслар (200 минг), корейслар (200 минг), украинлар (150 минг), туркманлар (150 минг), эрманилар (100 минг), араблар ва лўлилар (500 минг) ва бошқалар. Аҳолининг 51% и шаҳарларда ва 49% и қишлоқларда истиқомат қилади. 2022-йил ҳолатига кўра, эркаклар сони 17,9 млн, аёллар сони эса 17,7 млн киши кишини ташкил қилади. Шаҳарда яшовчи аҳоли сони 18,1 млн кишига, қишлоқда яшовчилар эса 17,5 миллион кишига тенг. Туғилишлар сони 413,6 минг киши, ўлимлар сони эса 80,9 минг кишини ташкил қилди. Қайд қилинган никоҳлар сони — 108,9 мингни, ажрашишлар сони — 24,6 мингтага тенг[38].

Аҳолининг асосий қисми — ўзбеклар бўлиб, улар аҳолининг 83,7%[7] ни ташкил қилади. Ўзбекистон кўп миллатли республика бўлиб, 130 га яқин миллат ва элатларнинг вакиллари истиқомат қилишади.

Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар сингари Ўзбекистон Республикасининг ҳам аҳолиси нисбатан „ёш“ бўлиб, унинг катта қисми меҳнатга лаёқатли ёшдадир. Аҳоли умумий миқдорининг 42%ини меҳнатга лаёқатли давргача бўлган ёшлар, 51%и меҳнатга лаёқатли ва 7% меҳнатга лаёқатли даврдан катта ёшлилар ташкил этади[39].

Этник таркиби

Миллат Сони
Ўзбеклар 29 миллион 200 минг киши
Тожиклар 1 миллион 700 минг киши
Қозоқлар 821 минг 200 киши
Руслар 720 минг 300 киши
Қорақалпоқлар 752 минг 700 киши
Татарлар 187 минг 300 киши
Қирғизлар 291 минг 600 киши
Корейслар 174 минг 200 киши
Туркманлар 206 минг 200 киши
Украинлар 67 минг 900 киши
Арманлар 34 минг киши
Озарбайжонлар 41 минг 200 киши
Грузинлар 3 минг 800 атрофида
Уйғурлар 20 минг атрофида
Беларуслар 20 минг атрофида
Қрим татарлари 10 минг атрофида (бошқа маълуматлорга кўра – 90 мингга яқин)
Яҳудийлар тахминан 20–30 минг киш
Турклар 10 минг атрофида
Немислар 3 минг 900 киши
Юнонлар 10 мингдан озроқ

Дин

Аҳолининг кўпчилик қисми Ислом динининг Ҳанафия (суннийлар) мазҳабидаги мусулмонлардир, аҳолининг бир қисми Ислом динининг Шиа мазҳабига эътиқод қилишади. Бундан ташқари мамлакатда христиан динининг провославлар, католиклар, протестантлар, лютерянлар, Арман Апостол Черкови, Яҳова Шоҳидлари, Баптистлар, Еттинчи Кун Адвентистлари, Корейс Христианлари ва бошқа мазҳаблари ҳам бор. Яҳудийлик, Буддистлик, Кришнаитлар, Бахаилар ва бошқа динлар ҳам Ўзбекистонда мавжуд.

  • 88,4% — Ислом (Ҳанафийлар, Суннийлар – 87,1%) ва (Шиалар – 1,3%)
  • 4,8% — Христиан (Православлар)
  • 2,4% — Христиан (Католиклар, Протестантлар, Лютерянлар ва бошқа христиан мазҳаблари)
  • 0,8% — Яҳудийлар
  • 4,2% — Бошқа Динлар

Тил

Ўзбек тили расмий давлат тилидир; бироқ рус тили миллатлараро мулоқот учун амалда расмий тил ҳисобланади, жумладан, аксарият савдо ва давлат идораларида кундалик фойдаланиш. Мамлакат конституциясида Қорақалпоқларнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги расмий мақоми ҳам тан олинган.

Таълим ва соғлиқни сақлаш

Таълим тизимида саводхонлик даражаси 99,9 фоизга етди, эрккаклар ва аёлларнинг ўртача мактаб ёши 11 ёшни ташкил этди. Бироқ, Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин бюджет чекловлари ва бошқа ўтиш даври муаммолари туфайли дарсликлар ва бошқа мактаб материаллари, ўқитиш методикаси, ўқув дастурлари ва таълим муассасалари эскирган, етарли эмас ва эътибордан четда қолмоқда. Шунингдек, мактаб ёшидаги одамларнинг улуши пасаймоқда. Ҳукумат бу масалалардан хавотирда бўлса-да, бюджет торлигича қолмоқда. Худди шундай, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам умр кўриш давомийлиги узоқ эди, аммо Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин соғлиқни сақлаш ресурслари қисқарди, уларнинг сифати, фойдаланиш имконияти ва самарадорлиги пасайди.

Ўзбекистонда 2019-йилда та’лимга давлат томонидан ажратилган харажатлари ЙИМ 5,6 % ни, 2021-йилда эса 6,2% ни ташкил этди. 2019-йилда та’лимга жами харажатларнинг энг катта улуши ўрта та’лимга (тахминан 65%), Мактабгача та'лимга (21%), Олий таълимга (10%) ва О'рта махсус та’лимга (4%) сарфланган.

2023-йилда ЙУНИСЕФ таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлади, бу эса о'з навбатида ҳукумат ривожланиш бўйича ҳамкорлик, ўқитувчилар, ота-оналар, ўқувчилар ва мактаб ҳамжамиятининг ўзгарувчан сифатли таълимга қаратилган стратегик мақсадларга эришиш учун саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган [40]

Сиёсат

Президент

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-боби „Ўзбекистон Республикасининг Президенти“ деб номланади. Бу боб 9 та моддадан иборат бўлиб, уларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ҳуқуқий мақоми белгилаб берилган. Олий Кенгаш 12-чақириқ 1-сессиясида депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти лавозимига Ислом Каримов сайланган эди. „Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида“ги қонунга биноан, 1991-йил 29-декабр ва 2000-йил 9-январда муқобиллик асосида тўғридан-тўғри умумхалқ Президент сайловлари ўтказилди. Бу сайловлар натижасида Ислом Каримов Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланди. 2016-йил 2-сентябрда Ислом Каримов вафот этди. Шу муносабат билан навбатдан ташқари умумхалқ президентлик сайловлари ўтказилди ва унда бош вазир Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланди.

Маданият

О'збек маданияти – бебаҳо қадриятлари билан азал – азалдан оламни о'зига мафтун этиб келган мунаввар диёр. Ўзбек маданиятида ан’аналар ва қадриятлар – этник ва ма’навий – ахлоқий қадриятлар аввалдан жамиятнинг асосий ва ажралмас қисми бо'либ келган. Халқимизнинг о’з юртига чексиз садоқати, эҳтироми билан бог’лиқ миллий ан’ана ва қадриятлари унинг бой тарихи билан изоҳланади. Худди шунингдек, халқимизнинг катталарга ҳурмат, кичикларга иззат ко’рсатиш, меҳмондо’стлик, ёрдамга муҳтожларга шафқатли бо’лиш, ҳаё, ибо ва меҳр–оқибат, аҳли аёлини — оиласини асраш, маиший турмушда покликни юксак қадрлаш сингари ан’ана ва қадриятлари ҳам ҳаётнинг узоқ синовларидан о’тган о’лмас ма’навий меросимиз саналади.

Ўзбек маданияти ёрқин ва ўзига хос бўлиб, у минг йиллар давомида шаклланган ва турли даврларда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида яшаб келган халқларнинг анъаналарини, одатларини ўзига сингдирган. Бунга қадимги форслар, юнонлар, турк қабилалари, араблар ўз ҳиссаларини қўшганлар. Кўп миллатли Ўзбекистоннинг ан’аналари мусиқа, рақслар, рангтасвир, амалий сан’ат, тил, таомлар ва миллий либосларда ўз ифодасини топган. Ўзбек маданияти Марказий Осиё маданиятларининг квинтессенсияидир, лекин айни пайтда Ўзбекистоннинг ҳар бир минтақасида миллий либослар ва маҳаллий шеваларда яққол намоён бўладиган ўзига хос туслар мавжуд.

Миллий байрамлар

1992-йил 2-июлда Олий Мажлис қарорига биноан ушбу кунлар байрам ва дам олиш кунлари деб эълон қилинган:

УНЕСCОнинг Жаҳон мероси об'эктлари

Ўзбекистоннинг УНЕСCО Жаҳон мероси рўйхатига бешта маданий ва иккита табиий объектлари киритилган. Маданий обидалар қуйидагилардан иборатдир:

Табиий об'ектлар қуйидагилардир:

Халқаро муносабатлар

Ўзбекистон 37 та халқаро ташкилотлар аъзоси. Қуйидаги ташкилотлар Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарига эга:

  • БМТ
  • Наркотиклар назорати ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича БМТ дастурининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси
  • БМТнинг миллий халқлар Фонди
  • Қочоқлар бўйича БМТнинг Олий Комиссариат бошқармаси
  • БМТнинг болалар фонди ваколатхонаси – УНИCЕФ
  • БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ваколатхонаси – УНЕСCО
  • Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ваколатхонаси ЖССТ/WҲО
  • Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилоти — ЙХҲТ /ОСCЕ
  • Халқаро қизил хоч қўмитасининг ваколатхонаси — ИCРC
  • Халқаро қизил хоч ва қизил ярим ой жамиятлари федерациясининг ваколатхонаси — Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракати.

Халқаро молиявий ташкилотлар:

Вилоятлари

Ўзбекистон 12 та вилоят, (Сирдарё, Навоий, Жиззах, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё, Наманган, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона, Тошкент), Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан иборат.

Бўлиниши Маркази Майдони (кв.км) Аҳолиси
Андижон вилояти Андижон 4,200 3,105,000
Бухоро вилояти Бухоро 40,220 2,099,069
Фарғона вилояти Фарғона 6,800 3.620.100
Жиззах вилояти Жиззах 20,500 910,500
Наманган вилояти Наманган 7,900 2,000,123
Навоий вилояти Навоий шаҳри 110,800 767,500
Қашқадарё вилояти Қарши 28,400 3,149,000
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус 160,000 1,200,000
Самарқанд вилояти Самарқанд 16,400  3,714,800
Сирдарё вилояти Гулистон 5,100 648,100
Сурхондарё вилояти Термиз 20,800 1,676,000
Тошкент шаҳри Тошкент шаҳри 3,338  2,340,900
Тошкент вилояти Нурафшон 15,300  4,450,000
Хоразм вилояти Урганч 6,300  1,200,000

Табиий ресурслар

Ўзбекистон Республикасида жуда катта ишлаб чиқариш ва минерал хом-ашё бойлиги, ноёб қишлоқ хўжалиги хом-ашёси, қайта ишлаш жараёнида олинадиган жуда катта ярим фабрикатлар, бой табиий ресурслар, равнақ топган инфратузилма бор.

Фойдали қазилмалар разведкасининг замонавий даражаси жуда бой нодир, рангли ва ноёб металл конларини, органик ёнилғининг барча турлари — нефт, табиий газ, газ конденсати, қўнғир ва ярим коксланадиган кўмир, ёнувчи сланеслар, уран, қурилиш материаллари учун хом ашёнинг кўп турларини ўзлаштириш билан боғлиқдир.

Ўзбекистон ҳудудида 100 хилдан ортиқ минерал хом ашёларнинг кенг тармоғи аниқланган бўлиб, ҳозир уларнинг 60 дан ортиғи халқ хўжалигининг тармоқларида ишлатилмоқда.

Олтин, уран, мис, табиий газ, волфрам, калий тузлари, фосфорит, каолин сингари фойдали қазилмаларнинг тасдиқланган захираларига кўра Ўзбекистон МДҲ эмас, бутун жаҳонда етакчи ўринни эгаллайди.

Масалан, олтин захиралари бўйича республика жаҳонда тўртинчи ўринда, уни қазиб олиш бўйича олтинчи ўринда, мис захиралар бўйича 10–11-ўринда, уран бўйича еттинчи-саккизинчи ўринда, уни қазиб олиш бўйича 11–12-ўринда турибди.

Мавжуд бўлган минерал хом-ашё захираларининг аксарияти ҳозир ишлаб турган кон қазиш комплексларини истиқболдаги узоқ муддат мобайнида хом-ашё билан таъминлайди, айни вақтда, олтин, уран, мис, қўрғошин, кумуш, литий, фосфоритлар, калий тузлари, дала шпати, волластонит, агрокимё маъданлари ва шу каби жуда муҳим фойдали қазилмаларни қазиб олишни ташкил этиш, қувватларни кўпайтиришга имкон беради.

Бухоро

Транспорти

Ўзбекистонда транспорт тизими муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистонда темир йўл, автомобил, метрополитен ва ҳаво транспорти каби ривожланган транспорт тизими мавжуд. Шаҳарлар ўртасида саёҳат қилишнинг энг қулай йўли Афросиёб ва “Шарқ” каби тезюрар поездлар ҳисобланади. Мамлакатнинг ўрта ҳудудлари ва аҳоли зичлиги, саноат ва қишлоқ хўжалиги марказларининг бирлашиши, шунингдек, ривожланган транспорт тизимига эга бўлиши Ўзбекистон учун ҳаётий аҳамиятга эга.

Темир ё'л транспорти

„Ўзбекистон темир йўллари“ Аксиядорлик Жамияти 1994 йил 7-ноябрда Ўзбекистон Республикаси худудида жойлашган собиқ Ўрта Осиё темир йўллари негизида ташкил этилган. Жамиятнинг асосий йўлларининг умумий узинлиги бугунги кунда 7500 километрдан зиёд [42].

Тошкент шимолий вокзали

Шулардан 1300 километрдан ортиғи электрлаштирилган. Ўзбекистон темир йўлларининг магистрал линияси Тошкентни Амударё қирғоғида жойлашган шаҳарлар билан боғлаган Транскаспий темир йўли таркибига киради. Ўзбекистон барча қўшни давлатлар билан темир йўл алоқасига эга. Бу давлатларга: Қозог'истон, Қирг'изистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афг'онистон киради.

Тезюрар темир ё'л линияси

Ҳозир Ўзбекистондаги тезюрар темир йўллар 600 километрлик темир йўлни ўз ичига олади. 600 км тезюрар темир йўл линияси Ўзбекистоннинг икки йирик шаҳарлари Тошкент ва Бухорони боғлайди. Чизиқ олтита вилоятни кесиб ўтади: Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий ва Бухоро. Поездлар ҳар куни Афросиёб бренди остида қатнайди. Бу линия дастлаб Тошкентни Самарқанд билан боғлаган, кейинчалик эас 2016-йил 25-августда Бухорогача давом этган йўналиш очилган эди. Тошкентдан Бухорогача бўлган 600 км йўл энди 7 соат ўрнига 3 соат 20 дақиқа давом этади [43].

Фуқаро авиацияси

Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги э’лон қилинганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992-йил 28-январдаги фармонига мувофиқ, собиқ Фуқаролар иттифоқи Авиация вазирлиги тасарруфида бўлган Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси негизида Миллий авиакомпания Ўзбекистон ҳаво йўллари ташкил этилди. Ҳаво транспорти Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири бўлиб, мамлакатимизнинг ташқи дунё билан халқаро, иқтисодий, дипломатик, маданий алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади [44]. Тошкент, Нукус, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Термиз, Қарши, Наманган, Фарғона, Навоийда замонавий ускуналар билан жиҳозланган аэропортлар мавжуд. Тошкент халқаро аэропорти — Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик халқаро аэропортдир. Бухоро, Самарқанд, Урганч аэропортлари ҳам халқаро мақомга эга. Миллий авиакомпания Ўзбекистон ҳаво йўллари мунтазам равишда 20 та халқаро рейсларни амалга оширади. Европа, Америка, Жануби-Шарқий Осиё ва МДҲ шаҳарларида 44 та ваколатхоналар мавжуд [45]. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати авиация саноатига 1 миллиард 200 миллион доллар ажратди. АҚСҲ доллари миқдорида сармоя киритилиб, ривожланган замонавий инфратузилма барпо этилди. Барча халқаро парвозлар Боэинг 767/757, А-310, У-85 самолётларида амалга оширилади. Миллий авиакомпания Ўзбекистон ҳаво йўллари Европанинг йирик Аирбус Индустрй компаниялари, Америка компаниялари Боэинг, Россиянинг Илюшин конструкторлик бюроси, Германия ва Франсия фирмалари билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Қуролли кучлари

Ўзбекистон қўшинлари ҳарбий машқларда

Ўзбекистон республикаси қуролли кучлари 2015-йилга келиб Ўзбекистон армияси жаҳоннинг 106 мамлакати қуролли кучлари ўрин олган жаҳон армиялари рейтингида 48-ўринни эгаллайди[46]. Бу ҳақда янгиланган Глобал Фирепоwер рейтингида ахборот берилган[47].

Глобал Фире Поwер (ГФП) маълумотларига кўра (улар 2014-йил мартига доир), Ўзбекистон ихтиёрида ҳозирги вақтда 420 та танк, 715 та БТР (зирҳли транспорт воситаси), 109 та ракета тизимлари, 69 та қирувчи самолёт, 65 та вертолёт, хусусан, 25 та ҳужумкор вертолёт ва бошқа кўплаб қурол-аслаҳага эга, қурол кўтариб, армияда хизмат қилиши мумкин бўлган аҳолиси сони эса 15,7 миллиондан ошади[48].

ГФП Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларни Марказий разведка бошқармаси сайти, МРБнинг Wорлд Фаcебоок тўплами маълумотлари, „Википедия“ ва очиқ манбалардаги бошқа маълумотларга асосланиб тузиб чиққан.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон ҳам рейтингдан ўрин олган бўлиб, ГФП уни 80-ўринга жойлаштирган. Ўзбекистонга ҳудудий жиҳатдан яқин мамлакатлар орасида Афғонистон 76-ўринни эгаллаган, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон рейтингга киритилмаган.

МДҲ, Болтиқбўйи мамлакатлари ва Грузия орасида Ўзбекистон Россия (2-ўрин) ва Украина (21-ўрин)дан кейинги 3-ўринни банд этган. Озарбайжон (50-ўрин), Беларус (52), Грузия (64), Қозоғистон (80), Эстония (96), Литва (103) ўрин олган. Арманистон, Молдова, Латвия каби мамлакатлар рейтингга киритилмаган.

Рейтингга кўра, АҚШ армияси энг қудратли деб топилган бўлса, Россия ва Хитой армияси кучли учликдан ўрин олган. Ҳиндистон, Буюк Британия, Франсия, Германия, Туркия, Жанубий Корея ва Япония армияси эса кучли ўнликка кирган.

Қайд этиш жоиз, ГФПнинг 2014-йилги рейтингида ҳам Ўзбекистон 48-ўринда бораётган эди[49].

Адабиёт

Ўзбекистон адабиёти

Абу Бакр Муҳаммад ибн Исмоил Каффол Шоший ёки Ҳазрати Имом Тошкент мақбараси

Тарихан эрон Бухоро саройи Х асрдан бошлаб форс адабиётини тарқатиш бўйича биринчи йирик марказ бўлган. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди Қорахонийлар давридан (Х—ХИИ асрлар) бошлаб босқичма-босқич турклаштирила бошлаган, мўғуллар давридан эрон унсури у ерда демографик жиҳатдан озчиликка айланган. Биринчи йирик сиймолар қаторида сўфий тасаввуф ва шоир Аҳмад Яссавий (1166-йилда вафот этган), унга тасаввуфий-ахлоқий тўртлик қўшиқлар китоби мансуб бўлган ва у ҳам „Ясавий“нинг биродарлик тасаввуфий биродарлигининг асосини ташкил этади. Яна бир эътиборга молик шахс – лирик Хоразмий (ХИВ аср) ажойиб шеър муаллифи: „Муҳаббат китоби“ (муҳаббат-нома). Аммо адабий маданият ҳеч бўлмаганда темурийлар даврига қадар, яъни ХИВ аср охири ва ХВ аср бошларида Темурланнинг пайдо бўлиши билан бошланган давргача доимо форслар томонидан монополияда эди.

ХВ асрда Ўрта Осиё туркининг (Чағатой туркининг) тўлиқ адабий қадр-қиммати ҳақидаги биринчи ғурурли даъво буюк икки тилли шоир ва полиграф (форс ва турк) Алишер Навоий (1501-йилда Ҳиротда вафот этган) ёзувчи билан тасдиқланади. шеърлар ва қўшиқлар муаллифи, у аслида икки тилнинг кучли ва заиф томонларини таққослайдиган машҳур рисола туфайли. Бобур (1530-йилда вафот этган), 1494-йилда тахтга ўтирган ҳукмдор ва Темурнинг набираси машҳур „Бобурнома“ кундалиги учун масъул бўлиб, унда шахсий таассуротлар ва кечинмалар фатҳ корхоналари, айниқса, босиб олинган воқеалар ҳақида ҳикоя қилинади. Муғаллар империясининг асосларини қўядиган ҳинд кампанияси билан боғлиқ бўлганлар. Бироқ ўшандан бери Ўрта Осиё турк ёзувчилари орасида икки тиллилик кенг тарқалган. ХИХ асрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудини ўз суверенитетига бўйсундирувчи чор Россияси воситачилигида Европа маданияти билан изчил танишиш бошланди.

ХХ аср биринчи ярмининг кўзга кўринган намояндаси шоир Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889–1929) эди.

Абу Бакр Муҳаммад ибн Исмоил Каффол Шоший ёки Ҳазрати Имом Тошкент мақбараси

Шўролар даврида араб алифбосидан кирилл алифбосига ўтиш содир бўлганда, ўзбек турк тилидаги адабиётнинг устунлиги изчил тасдиқланди; аммо тожикларнинг салмоқли шахсий озлиги форс адабий анъанаси машъалини ёниб туришда давом этмоқда. Эстетик ва тематик жиҳатдан совет даври ўзбек адабиёти „социалистик реализм“ ва санъатнинг „миллий шакллари“ тақозоси билан, албатта; кўпгина ёзувчилар ҳам рус тилида ижод қиладилар. Яқинда қайта тикланган мустақиллик билан, СССР парчаланганидан сўнг, рус маданиятидан узоқлашишнинг бошқа мураккаб динамикаси ва бир томондан ислом анъаналари билан, бир томондан Пантурко фолклор-маданий мероси билан алоқани замонавий мустаҳкамлаш. ҳаракатга келтирилди.бошқа. Биринчи ўзгаришлардан бири 1991-йилда Сталин томонидан 1940-йилда тақиқланган лотин алифбосининг қайта киритилиши эди, аммо кирилл алифбоси ҳали ҳам энг кенг тарқалган алифбо бўлиб қолмоқда. Мустақилликка ўтиш эса, аксинча, бадиий сўз эркинлигини оширишни англатмайди, буни расмийлар томонидан тақиқланган „Темир йўл“ (2006) сатирик романи муаллифи, ёзувчи Ҳамид Исмоиловнинг тимсоли кўрсатиб турибди.

Мусиқаси

Ўзбек халқининг чолғу асбоби рубобдир. Тимий анъанавий мусиқа ва рақс лазгилар билан ифодаланади[50]. ХХИ асрда ном қозонган ўзбек хонандалари орасида Шаҳзода алоҳида ажралиб туради.

Санъат

Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонидаги учта мадраса

Ўзбек ҳудудининг исломгача бўлган санъати ўша ҳудудда пайдо бўлган буюк тарихий-маданий тузилмалар: Аҳамонийлар, Юнон-Бақтриялар, Парфиялар, Сосонийлар санъати тарихида белгиланиши керак. Замонавий ўзбек санъати ислом санъатининг буюк анъаналарининг бир қисми бўлиб, унга ХИХ асрдан бошлаб Ғарб оқимлари таъсири, авваламбор, рус чоризми, кейинроқ эса совет маданияти воситачилигида (социалистик реализм) босқичма-босқич қўшилган.

Фан

Тахминан 780 йилда олим Муҳаммад ал-Хоразмий Хоразмда ёки ҳозирги Хоразм вилоятида туғилган. У математика, астрономия ва географияга катта ҳисса қўшган. Алгебра сўзи унинг биринчи ва иккинчи даражали тенгламаларнинг ечимига бағишланган „Китоб ал-жабр ва-л-муқобала“ китоби номидан олинган. Алгоритм сўзи унинг номининг лотинча транскрипсиясидан бошқа нарса эмас.

Тахминан 980-йилда ўша пайтда Сомонийлар салтанатининг бир қисми бўлган Бухоро вилоятининг Афшона шаҳрида файласуф Авиценна (Ибн Сино) дунёга келди.

Галерея

Манбалар

  1. ↑ „О'збекистон Республикасининг ер майдони“.
  2. ↑ „О'збекистон республикасининг доимий аҳоли сони“. www.стат.уз. Қаралди: 28-август 2025-йил.
  3. ↑ „Ўзбекистон аҳолиси 38 миллион кишига етди“. www.вақт.уз. Қаралди: 28-август 2025-йил.
  4. ↑ „Cоунтриэс ин тҳе wорлд бй популатион (2025)“. www.wорлдометерс.инфо. Қаралди: 28-август 2025-йил.
  5. ↑ „Гросс доместиc продуcт басед он пурчасинг-поwер-паритй (ППП) валуатион оф cоунтрй ГДП - Узбекистан“. Интернатионал Монетарй Фунд. ИМФ.
  6. ↑ „ГДП пер cапита, cуррент приcес: Пурчасинг поwер паритй; интернатионал долларс - Узбекистан“. Интернатионал Монетарй Фунд. ИМФ.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 Государственний комитет Республики Узбекистан по статистике : Сведения о Республике Узбекистан (Wайбаcк Мачине сайтида 6-феврал 2011-йил санасида архивланган)
  8. ↑ „Ўзбекистон аҳолиси 38 миллион кишига етди“. www.вақт.уз. Қаралди: 28-август 2025-йил.[сайт ишламайди]
  9. ↑ „2008 Cоунтрй Репорц он Ҳуман Ригҳц Праcтиcес“. АРCҲИВЕД. Қаралди: 6-апрел 2024-йил.
  10. ↑ Усама ибн Мункиз. Книга назидания. пер. Ю. И. Крачковского. М. Изд-во восточной литератури, 1958, c.134
  11. ↑ Рашид ад-дин. Сборник летописей. Т.1., кн.1. М., 1952
  12. ↑ Шихаб аддин Мухаммад ан-Насави. Жизнеописаниэ султана Джалаладдина Манкбурни. Изданиэ крит. текста, перевод с арабского, предисловиэ, комментарий, примечания и указатели З. М. Буниятова. М.., 1996, c.259
  13. ↑ Эрматов М., Этногенез и формированиэ предков узбекского народа. Ташкент: Узбекистан, 1968
  14. ↑ Историиа народов Узбекистана, ИИИ, Тошкент, 1993, 39-бет
  15. ↑ Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. Ўн биринчи том. Хамса. Садди Искандарий. – Тошкент, 1993. 189 бет
  16. ↑ 16,0 16,1 16,2 16,3 Лубин, Нанcй „Узбекистан“, . Казакҳстан, Кйргйзстан, Тажикистан, Туркменистан, анд Узбекистан: Cоунтрй Студиэс Гленн Э. Cуртис: . Wашингтон, ДC: Федерал Ресеарч Дивисион, Либрарй оф Cонгресс, 1997 — 385–6-бет. ИСБН 9780844409382. 
  17. ↑ Давидович, Э.А. „Тҳе Каракҳанидс (Чаптер 6)“, . Ҳисторй оф cивилизатионс оф Cентрал Асиа. Вол. 4.1 Тҳе аге оф ачиэвемент: А.Д. 750 то тҳе энд оф тҳе фифтеэнтҳ cентурй, пт. 1, тҳе ҳисториcал, соcиал анд эcономиc сеттинг М.С. Асимов; Cлиффорд Эдмунд Босwортҳ: . УНЕСCО Публишинг, 1998 — 119–44-бет. ИСБН 92-3-103467-7. 
  18. ↑ 18,0 18,1 18,2 18,3 Лубин, Нанcй „Узбекистан“, . Казакҳстан, Кйргйзстан, Тажикистан, Туркменистан, анд Узбекистан: Cоунтрй Студиэс Гленн Э. Cуртис: . Wашингтон, ДC: Федерал Ресеарч Дивисион, Либрарй оф Cонгресс, 1997 — 389–90-бет. ИСБН 9780844409382. 
  19. ↑ Сиcкер, Мартин. Тҳе Исламиc Wорлд ин Асcенданcй: Фром тҳе Араб Cонқуэсц то тҳе Сиэге оф Виэнна. Греэнwоод Публишинг Гроуп, 2000 — 154-бет. ИСБН 0-275-96892-8. 
  20. ↑ Тоттен, Самуэл анд Бартроп, Паул Роберт. Диcтионарй оф Геноcиде: А-Л. АБC-CЛИО, 2008 — 422-бет. ИСБН 0313346429. 
  21. ↑ Ҳаким Сед Зиллур Раҳман. Медиcал Линкс бетwеэн Индиа & Узбекистан ин Медиэвал Тимес. 
  22. ↑ Ҳисториcал анд Cултурал Линкс бетwеэн Индиа & Узбекистан. Патна: Кҳуда Бакҳш Ориэнтал Либрарй — 353–381-бет. 
  23. ↑ Шлапентокҳ, Владимир; Сендич, Мунир; Пайин, Эмил. Тҳе Неw Руссиан Диаспора: Руссиан Миноритиэс ин тҳе Формер Совиэт Републиcс. М.Э. Шарпе, 1994 — 108-бет. ИСБН 1-56324-335-0. 
  24. ↑ Чаҳряр Адле, Мадҳаван К. Палат, Анара Табйшалиэва. Тоwардс тҳе Cонтемпорарй Период: Фром тҳе Мид-нинетеэнтҳ то тҳе Энд оф тҳе Тwентиэтҳ Cентурй. УНЕСCО, 2005 — 232-бет. ИСБН 9231039857. 
  25. ↑ Тҳе Руссиан Cонқуэст Узбекистан: А Cоунтрй Студй. Wашингтон: ГПО фор тҳе Либрарй оф Cонгресс, 1996
  26. ↑ „Узбекистан: Wест Аccусед Оф Меморй Фаилуре Овер Андижон Блоодшед“. Радио Фреэ Эуропе / Радио Либертй (2011-йил 11-феврал).
  27. ↑ „Ҳоw тҳе Андижан киллингс унфолдед“ (инглизча). ББC Неwс (2011-йил 13-феврал).
  28. ↑ „Обитуарй: Узбекистан Пресидент Ислам Каримов“. ББC Неwс.
  29. ↑ „Узбекистан элеcц Шавкат Мирзиёев ас пресидент“. Тҳе Гуардиан.
  30. ↑ „Навоий кон-металлургия комбинати“. НММC. Қаралди: 2025-йил 16-июл.
  31. ↑ „О'збекистоннинг табиий ресурслари“. даракчи.уз. Даракчи. 2025-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июл 2025-йил.
  32. ↑ „ИНОГАТЕ wебсите“. 2019-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 19-апрел.
  33. ↑ (Инглизча) Миндат.орг Мурунтау Мине, Мурунтау оре фиэлд, Зарафшан, Cентрал Кйзйлкум Регион, Кйзйлкум Десерт, Узбекистан
  34. ↑ (Инглизча) Мининг wеэклй Мурунтау мине, Узбекистан (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-08-09 санасида архивланган)
  35. ↑ Давлат статистика қо'митаси „Ўзбекистоннинг 100 йиллик демографик кўрсаткичлари ма’лум қилинди“. Кунуз. Қаралди: 6-январ 2023-йил.
  36. ↑ „О'збекистон аҳолиси“. www.стат.уз. Қаралди: 28-август 2025-йил.
  37. ↑ „Ўзбекистон аҳолиси 38 млн кишидан ошди“. www.газета.уз. Қаралди: 28-август 2025-йил.
  38. ↑ ҳттпс://т.ме/статистика_расмий/2498
  39. ↑ www.гов.уз, 17-декабр 2007-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 14-апрел 2008-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  40. ↑ Умаров, Анвар „УНИCЕФ мактабгача ва мактаб даражасида инклюзив ва сифатли та’лимга сармоя киритишни давом эттиришга чақирмоқда.“. www.уздаилй.уз. ДАИЛЙ МЕДИА (5-сентябр 2023-йил). Қаралди: 20-июн 2025-йил.
  41. ↑ „Узбек“. УНЕСCО. Қаралди: 2017-йил 20-июл.
  42. ↑ „О'збекистонда темир ё'л соҳаси“. 2011-йил 12-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 7-декабр.
  43. ↑ Талго 250 реачес Букҳара (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-08-27 санасида архивланган) Раилwай Газетте Интернатионал 26 Аугуст 2016
  44. ↑ „Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони“ (1992-йил 28-январ).
  45. ↑ „Мустақил Давлатлар Ҳамдо'стлигини ташкил этиш то'г'рисидаги битим“. CИС Эхеcутиве Cоммиттеэ. 2006-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 14-январ.
  46. ↑ Ўзбекистон жаҳоннинг қудратли армиялари рейтингида Қозоғистонни 32 ўринга ортда қолдирди, 21-январ 2015-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 10-декабр 2015-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  47. ↑ Cоунтриэс Ранкед бй Милитарй Стренгтҳ (2015)
  48. ↑ Узбекистан Милитарй Стренгтҳ
  49. ↑ Ўзбекистон жаҳоннинг энг қудратли армиялари рейтингида 48-ўринни эгаллади, 17-июл 2014-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 10-декабр 2015-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  50. ↑ ҳттпс://www.тоурстоузбекистан.cом/ит/мусиcал-инструменц.ҳтмл

Ҳаволалар