Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati
Qiyofa
|
| |
| Тури | қонун чиқарувчи ҳокимият |
|---|---|
| Мақоми | олий давлат вакиллик органи |
| Ишга тушган санаси | 2002-йил 20-январ |
| Жойлашуви | Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 6-уй |
| Ҳудудий хизмати |
|
| Раис | Танзила Норбоева |
| Бош маҳкамаси | Кенгаш |
| Аъзолари | 65 (100 2023-йилги референдумдан кейин қисқартирилган) нафар аъзодан иборат |
| Тил(лар)и | Ўзбек, Рус |
| Вебсайти | сенат.уз |
![]() | |
| Ушбу мақола Ўзбекистон сиёсати ва ҳукуматига бағишланган туркумнинг бир қисмидир |
|---|
|
|
| Вазирлар Маҳкамаси |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг юқори палатаси[1].
Ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 95-моддасида ваколатлари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мутлақ ваколатларига:
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раисини ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судини сайлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий судини сайлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгашининг раисини тайинлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзосини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раисининг ҳисоботларини эшитиш;
- ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш;
- сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш киради.
Тузилмаси
Қўмиталари
- Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси[2]
- Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
- Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитаси
- Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
- Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси
- Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси[3]
- Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
- Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси
Комиссиялари
- Регламент ва одоб комиссияси[4]
- Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси
Девони
- Ташкилий — назорат бўлими
- Юридик бошқарма
- Ахборот-таҳлил бошқармаси
- Маҳалий ижро этувчи хокимият, прокуратура ва ички ишлар органлари фаолияти устидан парламент назоратини ташкил этиш бўлими
- Халқаро алоқалар бошқармаси
- Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими
- Жамоатчилик билан алоқалар ва таҳрир бўлими
- Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими
- Моддий-техника ва таъминот бўлими
- Молия, ҳисоб ва ҳисобот бўлими[5]
Раислари
- Мурод Шарифхўжаев (20.01.2002 — 27.01.2006)
- Илгизар Собиров (27.01.2006 — 23.01.2015)
- Ниғматилла Йўлдошев (23.01.2015 — 21.06.2019)
- Танзила Норбоева (21.06.2019-йилдан)
Манбалар
- ↑ ўзбекистон республикаси конституцияси
- ↑ „Сенат қўмиталари“. 2019-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-март.
- ↑ Сенатда янги қўмита тузилди
- ↑ „Сенат комиссиялари“. 2019-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-март.
- ↑ „Сенат девони“. 2019-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-март.
