Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси — Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий органи.
| Файл:Вазирлар Маҳкамаси.жпг | |
| Тури | Давлат бошқарув идораси |
|---|---|
| Мақоми | Амалда |
| Ишга тушган санаси | 1991-йил 1-сентябр |
| Жойлашуви | Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, Ҳукумат уйи |
| Ҳудудий хизмати |
|
| Бош вазир | Абдулла Арипов |
| Бош маҳкамаси | Маҳкама |
| Аъзолари | Бош вазир, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмитаси раислари |
| Ҳамкор ташкилотлари |
Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси |
| Тил(лар)и | Ўзбек, Рус, Инглиз |
| Вебсайти | гов.уз |
![]() | |
Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралардан иборат. Бош вазир, унинг ўринбосарлари, вазирлар ва бошқа раҳбарлар фаолият юритади.
Қароргоҳи — Тошкент шаҳрининг Мустақиллик майдонидаги Ҳукумат уйи.
Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий асослари Конституциянинг 20-бобида ва „Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида“ги (1993-йил 6-май; янги таҳрирда 2003-йил 29-август) қонунда белгиланган.
Ваколатлари
Конституцияга кўра, Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари ишини мувофиқлаштиради. Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида:
- иқтисодий, ижтимоий-маданий жараёнларни бошқаради;
- мулкчиликнинг барча шаклларини уйғунлаштириш ва уларнинг тенглиги, иқтисодиётни монополиялаштиришдан чиқариш, бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий механизмини ишга солиш асосида эркин тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратади;
- хўжалик юритишнинг янги шаклларини барпо этишга ва мустаҳкамлашга кўмаклашади;
- Ўзбекистон Республикасида пул ва кредит тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўради;
- ягона нарх сиёсатини ўтказиш, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг белгиланган кафолатларини ҳамда ижтимоий таъминот даражасини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
- республика бюджетини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболларини ва энг муҳим дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг ижросини ташкил этади, бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;
- фан ва техникани ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;
- фуқароларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини таъминлаш чоратадбирларини кўради;
- соғлиқни сақлаш, халқ таълимини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, маданиятни ривожлантиришга кўмаклашади;
- Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини ва мудофаа қудратини ошириш, давлат чегараларини қўриқлаш, жамоат тартибини сақлаш тадбирларини амалга оширишга кўмаклашади;
- республика ва халқаро аҳамиятга эга бўлган йирик экологик дастурларни амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради;
- йирик авариялар ва фалокатларнинг, шунингдек, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш чора-тадбирларини кўради;
- Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардаги вакиллигини таъминлайди,
- ҳукуматлараро шартнома ва битимлар тузади, уларни бажариш чора-тадбирларини кўради;
- ташқи иқтисодий фаолият, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик соҳасида раҳбарликни амалга оширадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 8-июлдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор ваколатларига ўзгартиришлар киритилди[1].
Аппарати
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг сиёсатли мажлисларини тайёрлаш, тегишли қарорлар лойиҳаларини, таҳлилий, ахборот ва бошқалар материалларни тайёрлаш вазифаларини бажаради. Қарорларнинг бажарилишини мунтазам равишда текшириб боради. Ахборот-таҳлил департаментлари Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг асосий таркибий бўлинмалари ҳисобланади:
- Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаменти;
- Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
- Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
- Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
- Истеъмол товарлари ва савдо комплекси масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
- Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
- Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти
Вазирлар Маҳкамаси аппарати ишини аппарат раҳбари мувофиқлаштириб боради. Аппарат раҳбари ўз мақоми бўйича Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилиб, Ўзбекистон Президентининг фармони билан вазифасига тайинланади ва бўшатилади.
Вазирлар Маҳкамаси „Халқ сўзи“ — „Народное слово“ газеталарининг ҳаммуассиси (ушбу газеталар айни вақтда Олий Мажлиси газеталари ҳисобланади), „Правда Востока“ газетасининг муассисидир.
Биноси
Вазирлар Маҳкамаси биноси — Тошкент шаҳрининг Мустақиллик майдонида (1968, меъмори Б. Мезенсев ва бошқа; муҳандиси В. Кричевский ва бошқалар). 7 қаватли бино темир-бетон блоклардан тикланган, 1-қавати В шаклидаги устунлардан иборат. Вертикал чизиқлар феруза ранг девор йўллари билан бинога улуғворлик бахш этган. 1999-йил февралда содир бўлган қўпорувчилик вақтида шикастланган бино 2000-йилда таъмирланган. Таъмирлашда бинони мустаҳкамлаш, „Ҳукумат уйи“ талабига мос янги меъморий ечимини ҳал этишга аҳамият берилган. 1-қавати қизил мармар девор билан беркитилган. Асосий кириш эшиги устидаги том чизиғидан чиқиб юқорига кўтарилган ойна деворда республика герби ва байроғи ўрнатилган. Тилларанг ойналари гранитлар ишлатилган пойдевор сиртидаги қопламалар билан уйғунлашган. Бинонинг ички қисми ҳам қайта таъмирланган. Ганчкорлик ишлари бажарилган. Бинонинг ички ҳовлиси пирамида шаклидаги махсус шаффоф ойнали том билан ёпилиб „қишки боғ“ яратилган. Бино майдондаги бошқа иншоотлар билан уйғунликда мажмуа ҳосил қилади[2].
Таркиби
Вазирлар Маҳкамаси таркибига:
- Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири
- Бош вазирнинг ўринбосарлари
- Вазирлар
- Давлат қўмиталарининг раислари
- Давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари кирадилар
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси лавозими бўйича Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси Ҳукумат фаолиятига раҳбарлик қилади.
Бош вазир:
- Бош вазирнинг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
- Ўзбекистон Президентининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Ўзбекистон Ҳукумати номидан иш кўради ҳамда ҳукуматлараро шартномалар ва битимларни имзолайди;
- Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида кўриб чиқиш талаб этилмайдиган давлат ва хўжалик бошқаруви масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;
Бош вазир бўлмаган ҳолларда унинг вазифаларини биринчи ўринбосар бажаради.
Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари:
- ўзларига топширилган фаолият соҳаси учун жавоб берадилар;
- Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этадилар;
- Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи масалаларни кўриб чиқиш ҳақида таклифлар киритишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларини ишлаб чиқишда ташаббус кўрсатишлари мумкин;
- Корхоналарда, муассасаларда ва ташкилотларда бошқа пул тўланадиган лавозимни эгаллаш, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Вазирлар Маҳкамаси янгидан сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини топширади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири
Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосарлари
- Очилбой Раматов — Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари — ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммунал соҳа, қурилиш ва транспорт масалалари мажмуаси раҳбари
- Жамшид Қўчқоров — Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири.
- Жамшид Хўжаев — Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари
- Зулайҳо Маҳкамова — Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси.
- [3].
Вазирлар рўйхати
- Жамшид Қўчқоров — иқтисодиёт ва молия вазири
- Илҳом Маҳкамов — транспорт вазири.
- Лазиз Қудратов — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири
- Жўрабек Мирзамаҳмудов — энергетика вазири[4].
- Бобир Исломов — Ўзбекистон Республикаси геология ва тоғ-кон саноати вазири.
- Ботир Зоҳидов — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири
- Озодбек Назарбеков — Ўзбекистон Республикаси маданият вазири.
- Азиз Тошпўлатов — ички ишлар вазири.
- Бахтиёр Саидов — ташқи ишлар вазири.
- Шуҳрат Холмуҳаммедов — мудофаа вазири.
- Конгратбай Шарипов — олий таълим, фан ва инновациялар вазири.
- Адҳам Икромов — спорт вазири.
- Шавкат Ҳамроев — сув хўжалиги вазири.
- Акбар Тошқулов — адлия вазири.
- Асилбек Худаяров — соғлиқни сақлаш вазири.
- Ботир Қудратхўжаев — фавқулодда вазиятлар вазири.
- Шерзод Шерматов — рақамли технологиялар вазири.
- Шерзод Ҳидоятов — Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири[5].
- Эъзозхон Каримова — мактабгача ва мактаб таълими вазири
- Иброҳим Абдураҳмонов — Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири[6].
Давлат қўмита раисларининг рўйхати
- Баҳром Норқобилов — давлат ветеринария қўмитаси раиси.
- Азиз Абдуҳакимов — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси.
- Умид Шодиев –Туризм қўмитаси раиси.
- Шерзод Қудбиев — Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раиси.
- Бахтиёр Ғуломов — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси.
- Ойбек Исмоилов — Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси.
- Низомиддин Бакиров — Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси.[7]
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
Ҳузуридаги марказий муассасалар рўйхати
- Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспексияси (Давсувинспексия)[8]
- Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси
- Ўсимликлар карантини давлат инспексияси
- Санитария-эпидемиология назорати давлат инспексияси
- „Ўзархив“ агентлиги
- Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги
- Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги
- „Ўзбеккино“ Миллий Агентлиги
- Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
- Давлат активларини бошқариш агентлиги
- Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги
- Монополияга қарши курашиш қўмитаси
- Дин ишлари бўйича қўмита
- Давлат захираларини бошқариш қўмитаси
- Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси
- Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази
- Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги
- Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази
- Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
- Олий аттестация комиссияси
- Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси
- Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш инспексияси
- Ёшлар ишлари агентлиги
Манбалар
- ↑ „Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига қатор ўзгартиришлар киритилди“. Бугун.уз. 2021-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 14 июль.
- ↑ ЎзМЕдан олинган маълумот.
- ↑ „Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида“. Қаралди: 11.22.2024.
- ↑
давлетовуз(ўзб.) Телеграм месенжерида
- ↑ ҳттпс://мй.гов.уз/уз/гетСервиcе/89[сайт ишламайди]
- ↑ ҳттпс://м.кун.уз/неwс/2020/01/22/фоторепортаж-ҳукуматнинг-янги-таркибини-шакллантириш-жараёни-қандай-отди
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-март.
- ↑ „архив нусхаси“. 2020-йил 29-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-феврал.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
