Oʻzbekiston Respublikasi xalq baxshisi
| “Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси” фахрий унвони | |
|---|---|
![]() | |
| Тури | фахрий унвон |
| Тақдирлаш асоси | бахшичилик сан’атини янада ривожлантиришдаги, миллий қадриятларимизни э’зозлаш ва ўзбек халқ оғзаки ижодиётини кенг тарғиб этишда қўшган ҳиссалари учун |
| Мамлакат |
|
| Ҳолати | топширилади |
| Таъсис этилган санаси | 2000-йил 26-май. |
“Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси” фахрий унвони — бахшичилик санъатини янада ривожлантиришдаги, миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва ўзбек халқ оғзаки ижодиётини кенг тарғиб этишдаги, ўз ижоди ва ижрочилик фаолияти билан халқимизни, айниқса ёшларни кўп минг йиллик маданиятимиз сарчашмаларидан баҳраманд қилишдаги ҳамда Ватан истиқлоли ва шон-шарафини улуғлаш йўлидаги салмоқли ҳиссалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган[1].
Тавсифи
Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр. Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида миллий чолғу асбоби — дўмбира чалиб куйлаётган бахши, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Рамзларнинг юқорироғидан “ХАЛҚ БАХСҲИСИ” деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган. Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.Тасвирлар ва ёзув қабариқ. Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади[2][3].
Соҳиблари
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон Республикаси қонуни, 26.04.1996-йилдаги 226-И-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини та’сис этиш тўғрисида
- ↑ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг қарори, 14.03.2000-йилдаги 48-ИИ-сон Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини та’сис этиш тўғрисида
- ↑ Давлат мукофоти совриндорлари э’лон қилинди (тўлиқ рўйхат)
