Oʻzbekiston Respublikasi xalq hofizi
Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи — қўшиқчиларга ижрочилик маҳорати, Ўзбекистон мумтоз мусиқа меросини ва мусиқавий-шеърий санъатнинг анъанавий шаклларини ўзлаштирганлиги ва ривожлантирганлиги, фаол тарғиб қилганлиги учун бериладиган фахрий унвони[1].
| “Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи” фахрий унвони | |
|---|---|
![]() | |
| Тури | фахрий унвон |
| Тақдирлаш асоси |
қўшиқчиларга юксак ижрочилик маҳорати Ўзбекистон мумтоз мусиқа меросини ва мусиқавий-шеърий санъатнинг анъанавий шаклларини ўзлаштирганлиги ва ривожлантирганлиги, фаол тарғиб қилганлиги учун |
| Мамлакат |
|
| Ҳолати | топширилади |
| Таъсис этилган санаси | 2000-йил 26-апрел |
Тавсифи
Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида миллий чолғу асбобларидан доира ва дутор пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Рамзларнинг юқорироғидан „ХАЛҚ ҲОФИЗИ“ деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган. Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон герби тасвирланган. Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
