Oʻzbekiston bayrogʻi
Ўзбекистон байроғи (расмий аталиши: Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи) — Ўзбекистон герби ва Ўзбекистон мадҳияси каби Ўзбекистон Республикасининг расмий давлат рамзи саналади. Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи 1991-йилнинг 18 - ноябрида[2] Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ВИИИ сессиясида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисидаги қонун билан қабул қилинган.Байроқ 4 турдаги мовий, қизил, оқ ва яшил рангларни ўз ичига олади.
| Ўзбекистон байроғи | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Мутаносиблиги | 1:2 |
| Қабул қилинди | 18-ноябр, 1991-йил |
| Дизайн | Ёнбош чўзилган ёрқин мовий, оқ ва ёрқин яшил бўлаклар орасини иккита қизил рангли чизиқлар ажратиб туради. Яримой ва ўн иккита беш қиррали юлдуз мовий бўлакнинг чап томонида жойлашган. |
| Байроқ муаллифлари | Фарҳод Йўлдашев[1] |
Ушбу саҳифани Ўзбекистон байроқлари билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Таърифи
Ўзбекистон Республикасининг байроғи тўғри тўртбурчак шаклдаги матода акс этган бўлиб, учта асосий ёнбош рангдор бўлакларга бўлинган. Улар: ёрқин мовий, оқ, ёрқин яшил. Бу бўлаклар орасини иккита қизил рангдаги ёнбош чизиқлар ажратиб туради.
Ўзбекистон байроғи рамзи мамлакат ҳудудида илгари мавжуд бўлган салтанатлар байроқларига хос бўлган анъаналарни давом эттирган ҳолда республика табиатига хос хусусиятларни, халқнинг миллий ва маданий ўзлигини ҳам акс эттиради.
Байроқдаги ҳаворанг — осмон ва мусаффо сув рамзидир. Мовий —ўз ҳаворанг Шарқда азалдан қадрланади, вақтида Амир Темур байроғида ҳам ушбу тусдан фойдаланилган.
Оқ ранг — тинчлик ва поклик тимсолидир. Байроқдаги оқ ранг Ўзбекистон Республикаси танлаган йўлнинг мусаффо ва чароғон бўлиши учун яхши ният рамзидир.
Қизил йўллар — бу ҳар бир тирик жоннинг қон томирида уриб турган ҳаётий куч, ҳаёт рамзидир.
Яшил ранг — сернеъмат ва оромбахш табиат тимсоли.[3][4]
Яримой — Ўзбекистон халқининг кўп асрлик анъаналарига мувофиқ келади. Яримой ва юлдузлар мусаффо осмоннинг ва тинчликнинг рамзларидир. Байроқдаги 12 юлдуз тасвири мукаммаллик белгисидир.
Ранг
Ранглар схемаси |
Кўк | Қизил | Яшил | Оқ |
|---|---|---|---|---|
| CМЙК | 100-15-0-29 | 0-96-84-19 | 87-0-70-29 | 0-0-0-0 |
| ҲЕХ | #009АБ6 | #CФ0921 | #18Б637 | #ФФФФФФ |
| РГБ | 0-154-182 | 207-9-33 | 24-182-55 | 255-255-255 |
Тузилиши

Ўзбекистон Республикасининг тарихий байроқлари
Бухоро
Бухоро хонлиги, кейинроқ Бухоро амирлиги, кейин Бухоро Халқ Совет Республикаси ва Бухоро Совет Социалистик Республикаси.
-
Бухоро амирлигининг байроғи (1920-йил 1-сентабргача)
-
1919-йилдан 1920-йил 20-сентабргача
-
1920-йил 20-сентабрдан 1921-йил 23-сентабргача
-
1921-йил 23-сентабрдан 1923-йил 11-октабргача
-
1921-йил 23-сентабрдан 1923-йил 11-октабргача (бошқа кўриниши)
-
1922-йил 6-апрелдан 1923-йил 15-июлга қадар чўзилган халқ қўзғолонининг байроғи (1990-йилларга Эрк демократик партияси ҳам фойдаланган)
-
1923-йил 11-октабрдан 1924-йил 19-сентабргача
-
1924-йил 19-сентабрдан 1925-йилгача
Хива
Хоразм, кейинчалик Хива хонлиги, кейин Хоразм Халқ Совет Республикаси ва Хоразм Совет Социалистик Республикаси.
-
1917-йилгача Хива хонлигининг байроғи
-
1917-йилдан 1920-йил январгача
-
1920-йил январдан 1920-йил 30-апрелгача
-
1920-йил 30-апрелдан 1921-йил майгача
-
1921-йил майдан 1922-йил июлгача
-
1922-йил июлдан 1923-йил 23-октабргача
-
1923-йил 23-октабрдан 1924-йил 2-октабргача (бошқа ма'лумотларда 1925-йилгача)
Туркистон мухторияти (Қўқон мухторияти)
Собиқ Қўқон хонлигининг ҳудуди 1917-йил Мустафо Чўқай бошчилигидаги жадидлар, эрксеварлар томонидан мустақил Туркистон мухториятити эълон қиладилар. Туркистон мухториятининг байроғи Туркия байроғидан андоза олинган ҳолда лойиҳалаштирилган.

Туркистон
Туркистон генерал-губернаторлиги, кейинроқ Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси.
-
1918–1924
Ўзбекистон
Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси.
-
1925-йил 22-июлдан 1926-йил 9-январгача
-
1926-йил 9-январдан 1931-йилгача
-
1931-йилдан 1935-йил январгача
-
1935-йил январдан 1937-йилгача
-
1937-йилдан 1941-йил 16-январгача
-
1941-йил 16-январдан 1952-йил 29-августгача
-
1952-йил 29-августдан 1991-йил 18-ноябргача
-
1991-йил 18-ноябрдан ҳозиргача
Ўхшаш байроқлар
-
Қорақалпоғистон байроғи
-
Намибиянинг Каприви Африка миллий бирлиги сиёсий партияси байроғи
-
Колумбия, Cалдас департаменти Cентро Сур округига қарашли Вилламарíа муниципалитети байроғи
-
Лесото байроғи
-
Бошқирдистон байроғи
-
Овамбо давлатининг (ҳозирги Намибия ҳудудида) 1973–1990-йилларда амалда бўлган байроғи
-
Колумбия, Cалдас департаменти Бажо Оccиденте округига қарашли Сан Жосé муниципалитети байроғи
-
Серра-Леоне байроғи
-
Тайваннинг Ҳакка партияси байроғи
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ ҳттпс://уз.wикипедиа.орг/wики/Шавкат_Ё%CА%ББлдошев/
- ↑ Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ҳақида
- ↑ Wатерс, Белла. Узбекистан ин Пиcтурес. Тwентй-Фирст Cентурй Боокс, 2006 — 191-бет. ИСБН 9780822526735. Қаралди: 2014-йил 18-май.
- ↑ „Узбекистан“. Тҳе Wорлд Фаcтбоок. CИА. 2021-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 18-май.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Ўзбекистон байроғи“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Ўзбекистон Флагс оф тҳе Wорлд сайтида (ингл.)
- Узбекистан — Вехиллограпҳиа (рус.)