Oʻzbekiston temir yoʻllari
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
„Ўзбекистон темир йўллари“ Аксиядорлик Жамияти — Ўзбекистондаги энг йирик компаниялардан бири.
|
| |
| Тури | темир йўл |
|---|---|
| Ҳудудий хизмати | Ўзбекистон Республикаси |
| Бошқарув раиси | Нарзуллаев Зуфар Ғиясович |
| Ишчилар сони | 64000 |
| Вебсайти | Раилwай.уз |
| Тил(лар)и | Ўзбек тили, Рус тили, Инглиз тили |
„Ўзбекистон темир йўллари“ Аксиядорлик Жамияти 1994 йил 7-ноябрда Ўзбекистон Республикаси худудида жойлашган собиқ Ўрта Осиё темир йўллари негизида ташкил этилган. Жамиятнинг асосий йўлларининг умумий узинлиги бугунги кунда 7500 километрдан ошди[2]. Жамиятда 64 мингдан зиёд киши ишлайди. Жамиятнинг йиллик юк айланмаси барча турдаги транспорт юк айланмасининг 90% га яқинини ташкил этади.
Тарихи
1994-йилнинг 7-ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-982 сонли фармони асосида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган темир йўл транспорти тармоқ қисмларнинг, корхона, ташкилот ва муассасалари таркибида, „Ўзбекистон темир йўллари“ давлат-аксиядорлик темир йўл компанияси ташкил этилган[3].
2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланган ва Вазирлар Маҳкамасининг темир йўл транспортини ислоҳ қилиш бўйича Давлат дастурига мувофиқ, „Ўзбекистон темир йўллари“ давлат унитар корхонаси, 100% давлат улуши бўлган очиқ аксиядорлик жамиятга айлантирилди.
Соҳанинг асосий вазифалари ягона темир йўл транспорт тармоғини модернизация қилиш ва инфратузилмани ривожлантириш, қатнаётган темир йўл техникаларни янгилаш ва ўзининг таъмирлаш базасини яратиш, дунё бозорига чиқиш учун имкон берадиган муқобил транспорт йўлакларини излаб топиш, транзит юк ва бошқа қўшимча ҳажмларини жалб қилиш ва ҳоказо белгилаб берилган.
Бу билан инфратузилмани, Ягона диспетчерлик маркази, локомотив ҳўжалиги, юк ҳужжатлари билан ишлаш бўлинмалари ва қутқарув-қайта тиклаш ишлари бўлинмаларини хусусийлаштиришмаслик белгиланган. Шу билан бир вақтда, товар-юк ва йўловчилар ташиш билан шуғулланувчи корхоналар, йўловчи ва юк жўнатувчиларига транспорт-экспедиторлик ва сервис хизматини кўрсатувчи, турли хил сервис компаниялари ва ҳоказолар турли ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил қилинишлари ва рақобат асосида фаолият олиб боришлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги №ПҚ-4720 сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда 2015 йил 3 апрелдаги компания Кенгаши ва ягона аксионер умумий йиғилишида „Ўзбекистон темир йўллари“ Давлат аксионерлик темир йўл компанияси „Ўзбекистон темир йўллари“ Аксиядорлик Жамиятига ўзгартирилди.
Айни пайтда, „Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ йиғма балансида инфратузилма ва ҳаракатланувчи таркиб (юк вагонлари ва локомотивлар) бўлгани сабабли вертикал интеграшлашган жамият ҳисобланади.
Жамият таркибига юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган 6 та Минтақавий темир йўл узеллари киради. Уларга стансиялар, йўл масофалари, сигнализасия ва алоқа, энерготаъминот, локомотив ва вагон деполари, вагонларни техник ва тижорат текшириш пунктлари киради.
2002 йилда ислоҳот жараёнида, бир қатор корхоналар Очиқ аксиядорлик жамиятларига ўзгартирилди: контейнерларда юк ташиш бўйича „Ўзтемирйўлконтейнер“ОАЖ, музлатгич бўлимларда тез бузилувчан маҳсулотларни ташиш бўйича „Йўлрефтранс“ ОАЖ, халқаро, маҳаллий ва шаҳар атрофига йўловчиларни ташиш бўйича „Ўзтемирйўлйўловчи“ ОАЖ, юк вагонларини таъмирлаш бўйича „Ўзтемирвагон“ ОАЖ, йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш бўйича „ТашВҚТЗ“ ОАЖ.
Олиб борилаётган ислоҳотлар менежментни такомиллаштиришга, бошқарувнинг корпоратив усулларини жорий этишга, кўрсатилаётган хизматлар ҳажмининг ошишига, уларнинг сифатини оширишга, инвестицияларни жалб қилишга, соф даромадни оширишга ва асосий капиталга капитал қўйилмаларнинг муайян ўсишига сабаб бўлди.
Мустақиллик йиллари давомида Ўзбекистонда янги пўлат изларни (магистрал) шакллантириш бўйича улкан ишлар қилинди. Қизилқум чўлларида Навоий-Учқудуқ-Султонувайстоғ-Нукус темир йўллари қурилди, Амударё орқали темир йўл-автомобил қўшма кўприги барпо этилди, мураккаб тоғ шароитида Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўли қурилди.
Биз мавжуд бўлган темир йўл тармоғини модернизациялашга ҳам муҳим аҳамият берамиз. Осиё таррақиёт банкининг жалб қилинган маблағлари эвазига 2 та йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилди ва Тошкент-Самарқанд-Бухоро участкасида йўллар қайта тикланди, Келес-Бухоро участкасида 600 кмдан ортиқ бўлган узунликдаги оптик толали алоқа линияларини ётқизиш якунланди. Тўқимачи-Ангрен темир йўл линиясини электрлаштириш ишлари якунланди. Янги Янгиер-Жиззах ва Янгиер-Фарҳод темир йўл линияларини қуриш ишлари якунланди.
Жамият локомотив паркларини, йўловчи ва юк вагонларини янгилаш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. „Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ корхоналарида йўловчи ва юк вагонларини серияли ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Бу, ҳусусан, ҳавони совитиш мосламаси билан жиҳозланган купели вагонлар, юк вагонларининг энг катта талабга турлари — ёпиқ, нефт маҳсулотлари учун систерналар, яримвагонлар ва бошқалар.
Юк ва йўловчи вагонларини ишлаб чиқариш учун тегишли лицензия ва сертификатлар олинган, вагонлар стандартларга ва 1520 мм ли темир йўл оралиғи талабларига жавоб беради, саноат корхоналарида сифат менежменти тизими ИСО 9001-2000 жорий қилинган. Ҳозирги вақтда вагонлар МДҲ мамлакатлари темир йўллари орқали ҳаракатланяпти.
Темир йўлда электр тортишнинг тепловоз тортишга нисбатан ишончли ва самарадорлигига шубҳа йўқ. Умуман олганда, электровозлар оддийроқдир, эксплуатация қилиш жараёнида қулайроқ ва айниқса шаҳар шароитида муҳим омил бўлган нарса- атроф муҳитни камроқ ифлослантиради.
Ўзбекистон темир йўлларни доимий оқимда электрлаштириш 1971 йилда бошланган. Хорижий инвестициялар ва „Ўзбекистон темир йўллари“АЖнинг ўз маблағлари эвазига амалга оширилган сўнгги лойиҳаларидан бири Тўқимачи темир йўл участкасини электрлаштириш эди. Ушбу темир йўл участкасини фойдаланишга топшириш эвазига электрлаштирилган участкаларнинг умумий узунлиги 1601 км га етди.
Лойиҳанинг мақсади бу участкада мавжуд бўлган дизел тортишни ўзгарувчан токли электр тортишга ўзгартириш эди, бу Тошкент ҳудудида барча темир йўл линияларини замонавий технологияларга ўтишни якунлашга олиб келади.
Бутун участка бўйлаб янги технологиялар- СCАДА масофадан бошқариш тизими, алоқа тизими, тортиш подстансиялари, микропроцессор марказлаштириш тизими, ўқ ва телекоммуникация элеcтрон ҳисоблаш тизимлари жорий қилинган. Электр таъминот тизими поэздларнинг соатига 160 кмгача тезлик билан ҳаракатланишини ҳисобга олган ҳолда қурилган.
Қурилиш пайтида умумий узунлиги 265 м бўлган 3 та кўприк, 2258 та электр миноралар, электр подстансиялар, поэздлар ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи замонавий ускуналар ва назорат асбоблар билан жиҳозланган навбатчи пунктлари ва марказлаштирилган электртаъминот постлари учун 6 та бино ва иншоотлар барпо этилди.
Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши эксплуатация ҳаражатларини 1.8 баробар камайтиришга, минтақада экологик вазиятни яҳшилаш ва 50 та қўшимча иш ўринларини очиш билан бандлик муаммосини ҳал қилишга сабаб бўлди. Янги электрлаштирилган бўлим темир йўлларнинг ўтказувчанлик салоҳиятини оширди, юк ва йўловчиларни етказиб бериш вақтини қисқартирди, дизел ёқилғисини ҳаражатларини камайтирди.
Ҳозирги вақтда Мароқанд-Қарши, Қарши-Термиз темир йўл участкаларини электрлаштириш, янги элетрлаштирилган Ангрен-Поп линиясини қуриш инвестицион лойиҳалари амалга оширилди.
2016 йилнинг 22 июнда Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигининг йирик ва истиқболли лойиҳаси ижроси — Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўли ҳамда Қамчиқ туннелининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ангрен — Поп электрлаштирилган темир йўли ҳамда Қамчиқ туннелининг расмий очилиш маросимининг энг муҳим аҳамиятга эга томонларидан бири, ушбу маросимда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин иштирок этгани бўлди. Жаҳонга машҳур икки давлат раҳбарлари „Ўзбекистон“ йўловчи поэздининг Қамчиқ туннелидан ўтишига рухсат берувчи семафорни ёқиш учун махсус тугмани босганликларини бутун дунё кузатиб турди.
Ангрен — Поп электрлаштирилган темир йўл линиясини барпо этишдан мақсад ҳам нафақат Фарғона водийси вилоятлари ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари ўртасида темир йўл орқали юк ва йўловчи ташиш имкониятини яратиш, шу билан бирга, Хитой — Марказий Осиё — Европа янги халқаро транзит темир йўл коридорининг энг муҳим бўғини бўлиши назарда тутилган эди. Узунлиги 123,1 километр бўлган Ангрен — Поп темир йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида 19,2 километрлик туннел барпо этилди. Ушбу қурилиш жараёнлари давомида ўзбекистонлик темирйўлчиларнинг салоҳиятига хитойлик мутахассислар қойил қолишди, хитойликларнинг маҳоратига ўзбекистонликлар тасаннолар айтишди. Катта меҳнат ғалабасига ҳар икки томоннинг юксак меҳнати, ҳамжиҳатлиги туфайли муддатидан аввал эришилди.
2017 йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёэв Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи давомида Хитой ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди. Айнан ана шу анжуманда Давлатимиз раҳбари Хитойнинг „Чина Раилwай Туннел Гроуп“ компаниясига Ангрен — Поп темир йўлининг Қамчиқ довони қурилишининг муваффақиятли амалга оширилганлиги учун алоҳида миннатдорлик билдирди. Шунингдек, мазкур ташриф доирасида кўплаб соҳалар, хусусан, транспорт ва коммуникасия инфратузилмасини ривожлантириш борасида „Ўзбекистон темир йўллари“ аксиядорлик жамияти билан ХХРнинг этакчи қурувчи компаниялари ўртасида самарали келишувларга эришилди.
Бугунги кунда ушбу темир йўл орқали Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида ҳар куни замонавий тезюрар йўловчи поэздлари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Андижон — Бухоро — Андижон йўналишида ҳафтасига иккита йўловчи поэзди, ҳафтада бир маротаба Андижон — Урганч — Андижон, Андижон — Москва — Андижон йўналишларида йўловчи поэздлари қатнови ташкил этилди. Бундан ташқари, бир суткада ўнлаб юк поэзди Ангрен — Поп электрлаштирилган темир йўли орқали ўтиб, юкларни ўз манзилига этказмоқда.
Хусусан, мазкур темир йўл орқали, бир йил давомида 413 минг 162 нафардан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилд, 7395,6 минг тонна юк ташилди. Шунингдек, 1718 та янги иш ўринлари яратилди.
„Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ темир йўл транспортида йўловчиларни ташишни такомиллаштириш мақсадида ҳукумат кўмагида „Йўловчи локомотивлар паркини янгилаш“ инвестицион лойиҳасини амалга ошириш якунлади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида локомотив парки 15 та йўловчи электровозларга кўпайди.
Лойиҳани амалга ошириш поэздлар ҳаракатини 100 кмдан 160 км тезликкача ошириш ҳисобига йўловчиларнинг сафар вақтини қисқартиришга сабаб бўлди ва бошқа транспорт турларига нисбатан темир йўл орқали йўловчи ташиш афзаллигини таъминлади. Электровозларга етказиб бериладиган асинхрон двигателлар (АСД)ни қўллаш поэздларни тортиш учун ишлатиладиган электр қувват истеъмолини 22% га қисқартиришга олиб келди.
Бундан ташқари, рекуператив тормозланишни қўллаш иқтисод қилиган электр қувватнинг тортиш тармоғига қайтиб келишини таъминлайди, бу поэздларни тортиш учун ишлатиладиган электр қувват ҳаражатларини камайишига олиб келади.
Янги электровозларнинг таъмир аро умумий йўл босиш кўрсатгичларидаги юқори эксплуатацион тавсифлари, электровозларни техник хизмат кўрсатиш ҳаражатларини ёғ-мой ва бошқа ёнилғи компонентларини кам истеъмол қилиш ҳисобидан амалда ярим бараваригача қисқартиради.
Янги Тошгузар –Бойсун-Қумқўрғон темир йўл линияси тоғли ҳудудда қурилган биринчи линия ҳисобланади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг табиий чегараси вазифасини ўтовчи 1800 м баландликдаги тоғни кесиб ўтади. 10-18.5% қияликдаги йўлларнинг узунлиги таҳминан 64 кмни ташкил этади, 5-10‰ қияликда таҳминан 35 км. Янги темир йўл қурилиш трассасида 37 та кўприк, галерея ва туннел барпо қилинган.
Кўприк қурилиш зоналари кучли ажралма релефли Ҳисор тўг тизмалари билан ифодаланади. Акрават довони яқинида трасса Чашмаиҳафизан, Акрават, Шўраб, Шеробод Дарё водийлари бўйлаб ўтади. Тоғ қияликлари асосан 1.3-1 тиккаликка, дарё водийлари- баланд чўққиларнинг кескин ўзгаришлари ва жуда тик тоғ ён бағирлари 18,5‰ қияликка эгадирлар.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, мамлакатда узун металл кўприкларнинг қурилиши илк бор амалга оширилган эди. Бизнинг мамлакатимизда металл ишлаб чиқариш ва ўрнатиш тажрибаси бундан олдин фақат бир мисол билан боғлиқ бўлган ва у Амударё устидан ўтказилган кўприкдир.
Янги линияларда метал кўприкларнинг қурилиши сифат назорати ва қурилиш жадвалига риоя қилиш учун етарли тажрибага эга бўлган Япония компаниялари технологиялари ёрдамида ўзлаштирилди.
Янги Тошгузар — Бойсун — Қумқўрғон темир йўлининг ишга туширилиши турли саноат соҳаларининг ривожланишда, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари транспорт хизматлари ривожлантиришда, Республиканинг суверенитети ва мустақиллигини мустаҳкамлашда, иқтисодиётнинг барча тармоқларида самарадорликни ошириш ҳамда сезиларли даражада транспорт ва иқтисодий алоқаларни бутун чизмасини ўзгартиришда қулай шарт-шароитлар яратиб беради.
Янги темир йўл линияси қурилишини амалга оширишнинг муҳим натижаси бу лойиҳанинг тўлиқ Ўзбекистон Республикаси корхоналари томонидан амалга оширилганлигидир. Турли даражадаги раҳбарлар, дизайнерлар, муҳандислар, қурувчилар, монтажчилар, турли ихтисосликдаги ишчилар, ҳайдовчилар, механиклар ва темир йўл қурилишида иштирок этган бошқа мутахассис ишчилар баланд тўгларда қийин иқлим шароитида қурилиш ишлари, кўприклар, галереялар ва бошқа мураккаб иншоотларни қуриш-монтаж ишларини олиб бориш соҳасида бебаҳо тажриба орттирдилар.
Қурувчилар замонавий технологиялар ва усуллар билан иш кўникмаларини олишган, улар турли ускуналар билан ишлашни ўзлаштиришди. Бу темир йўл инфратузилмасини янада ривожлантириш учун муҳим ҳисса бўлади чунки Афғонистондаги Ҳайратон — Мозори Шариф янги темир йўл линияси қуришда ушбу орттирилган тажриба мутахассисларга ас қотди.
2003 йил июн ойида, Афғонистон, Эрон ва Ўзбекистон президентлари Трансафғон транспорт йўлаги ташкил этиш тўғрисида битим имзолади. Бу масалани Афғонистон йирик шаҳарларини улайдиган Ҳайратон- Мозори Шариф — Ҳирот — Қандаҳор йўналиши бўйича янги темир йўллар қуриш билан ҳал қилиниши мумкин ва Ўзбекистон ва Эрон автомагистралларига чиқишни таъминлайди. Келажакда Покистонга чиқадиган Мозори Шариф-Қобул йўналишида темир йўл қурилиши мумкин, натижада Ўзбекистон орқали Афғонистон 3 та йирик минтақани боғлайди, шимолда Туркманистон, Қозоғистон, Россия, шарқда Покистон ва Ҳиндистон ҳамда ғарбда Эрон.
„Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ ва Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида Ҳайратон- Мозори Шариф темир йўл қуриш лойиҳаси шартномаси имзоланди. Қурилишга расмий старт 2010 йил 22 январда берилди, 2010 йил 4 ноябрда темир йўл буюртмачига топширилди. Бу темир йўл линиясини қуришда „Ўзбекистон темир йўллари“ АЖнинг Ўзбекистон Республикаси ташқарисида амалга оширган биринчи лойиҳасидир. Лойиҳа Афғонистон Ўзбекистон чегарасида Ҳайратон темир йўл станцияси ва Мозори Шариф шаҳри ўртасида янги бир йўлли темир йўл линиясини қуриш, Ҳайратондаги станцияни модернизация қилиш, Мозори-Шариф аэропорти яқинида айри йўл(раз’эзд) қуриш ва янги юк ҳовлининг қурилишини ўз ичига олади.
Бу линиянинг узунлиги 75 км, йўлнинг устки қатламини ётқизиш-105 км, шунингдек бунинг ичида 20 км станция йўллари. Трасса суғорилмайдиган зонада трасса бўйлаб 9‰ максимал қияликда ҳудуд текисликларидан ўтади, 5 станция ва 34 дона сунъий иншоотлар қурилган. Ҳудуднинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қум уюмлаирдан ҳимоя қилиш қурилмалари барпо этилди.
Ҳайратон — Мозори-Шариф янги темир йўл линияси Афғонистоннинг энг ривожланган ва аҳоли зич жойлашган шимолий вилоятларини темир йўл ташишларини таъминламоқда ва минтақада қишлоқ хўжалиги, саноат, табиий газ ва гидроэнергетика ривожлантиришга ҳисса қўшади. Темир йўл Афғонистоннинг шимолий вилоятлари ва Ўзбекистон ўртасида минимал чиқим билан юк ташишни амалга оширишни таъминлайди, шунингдек, минтақанинг бошқа давлатлари билан ҳам. Бундан ташқари, темир йўл тахминан 1,5 минг кишини доимий иш жойи билан таъминлайди.
Ушбу темир йўл участкасини қуриш келажакда Шиберган, Анҳой, Маимана ва Ҳирот орқали ўтадиган Трансафғон йўлагининг яратилишидаги биринчи босқич бўлиб, кейинчалик Афғонистон ва Ўзбекистонга Бандар Аббос ва Чаҳбаҳар (Эрон), Карачи (Покистон) портларига чиқиш имконини беради. Бу йўлак орқали тўғридан тўгри темир йўл ҳаракатини ташкил қилиш Жануби-Шарқий Осиёдан келаётган юкларни Европага Узоқ Шарқ темир йўл коридорларга нисбатан қисқароқ йўл орқали ташиш имконини беради.
Поэздларнинг тезлигини ошириш темир йўл транспортининг асосий вазифаларидан бири бўлган. Глобаллашув ва юқори технологияларнинг ривожланиш шароитида темир йўл орқали ташиш халқаро ва маҳаллий транспорт алоқаларида тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Замонавий шароитда иқтисодиётни янада ривожлантириш ва такомиллаштиришни, яхши йўлга қўйилган транспорт кўмагисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Саноат корхоналари, қурилиш ва қишлоқ хўжалигининг меҳнат фаолияти, одамларнинг кайфияти ва уларнинг меҳнат самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг аниқлилиги ва ишончлилигига боғлиқдир.
Йўловчи ташиш темир йўл фаолиятининг муҳим қисмидир. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва „Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ мижозларга хизмат кўрсатиш даржасини ошириш ва йўловчи транспортларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.
Ўзбекистон комплекс транспорт тизимида йўловчи темир йўл транспорти аҳолига хизмат кўрсатишда етакчи ўринни эгаллайди. Йўловчиларни ташиш технологик жараёни аҳолига оммабоп хизмат кўрсатиш билан узвий боғлиқдир. Бу аҳолининг ташишлардаги эҳтиёжлари ва транспорт воситалари мавжудлиги ўртасида мувозанатни сақлаб қолишни доимо талаб қилади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати йўловчи ташиш соҳасида янги технологияларни жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга, темир йўл инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратганлиги боис, Испания томонидан Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйлаб тезюрар йўловчи ташиш ташкил қилиш бўйича таклиф киритилди.
2009 йилнинг июл ойида, „Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ ва „Талго“ компанияси ўртасида темир йўл соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
Бу Меморандум асосида томонлар Ўзбекистон Республикасида тезюрар темир йўл йўловчи ташиш ташкил этиш лойиҳалар ва қўшма тадқиқотларда, шунингдек, юқори тезликдаги „Талго“ йўловчи поэзди сотиб олиш ҳақида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Янги тезюрар поэзд номи Афросиёб бу — Самарқанд вилоятида жойлашган қадимий шаҳар шарафига қўйилди.
2011 йил 8 октябрдан „Афросиёб“ (Испания компанияси Талго) тезюрар поэзди Тошкент-Самарқанд-Тошкент 161/162 сонли хабар билан ишга туширилди.
Янги тезюрар поэзд бу маршрут орқали хизмат кўрсатадиган бошқа электр поэздлар билан бирга, Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида ҳаракат қилади. Юқори тезликдаги „Афросиёб“ поэзди икки соат ва ўн беш дақиқа ичида 344 км темир йўл масофасини босиб ўтади. Максимал тезлиги соатига 250 километрни ташкил этади.
„Афросиёб“ таркибига 2 та локомотив ва 9 та қулай вагонлар киради:
- 2 ВИП класс вагон (вагонда 11 ўрин);
- 2 Бизнес класс (вагонда 26 ўрин);
- 4 эконом класс (вагонда 36 ўрин);
- 1 вагон-бистро
Поэздга замонавий кўринишни, аввало, унинг аэродинамик, таъсир босим тўлқинлар ва ён шамоллар учун оптималлаштирган дизайни беради. Электро поэзд узунлиги 157м ни, баландлиги 4 м ни ташкил қилади. Барча салонлари юмшоқ, қулай ёнбошлайдиган ўриндиқлар ва ўрнатилган стол, шунингдек видео кўриш учун монитор билан жиҳозланган. Поэзднинг барча ҳудудлари чекмайдиганлар ҳудуди ҳисобланади.
Вагонларнинг барча салонлари кийим учун илгичлар ва катта юк сақлаш учун жой, шунингдек анъанавий юк жавонлари билан жиҳозланган. Вагонда ногирон инсонлар учун зарур шарт-шароитлар яратилган, учинчи вагонда ногиронлар аравачасини жойлаштириш учун темир йўл ходимини чақириш тугмаси ўрнатилган махсус тутқичли жойлар ҳам мавжуд. Поэзд ҳудудида полларнинг бир ил баландликда бўлгани ногиронлар аравачасини ташишга ёрдам беради.
Жамият фаолияти

„Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ Ўзбекистон республикаси ҳудудида жойлашган собиқ Ўрта Осиё темир йўллари базасида 1994 йил 7 ноябрда ташкил топган. Умумий темир йўл узунлиги 3645 кмни ташкил этади. Жамиятда 54.7 мингдан ортиқ ходимлар фаолият кўрсатади. Йиллик юкни айирбошлаш барча турдаги транспортларнинг юк айирбошлаши қўшилмасининг 90% ташкил этади.
Ҳозирги кунда жамият тузиламаси тубдан ислоҳ қилинмоқда. Алоҳида эътибор муайян соҳаларни ҳусусийлаштиришга қаратилмоқда.
Жамиятнинг асосий фаолият йўналишлари қуйидагилардир:
- тарқатиш ва темир йўл орқали юкларни етказиб бериш;
- темир йўл вагонларини созлаш ва техник хизмат кўрсатиш;
- йўловчи, сайёҳлик ташишлар;
- хизмат кўрсатиш, локомотив ва вагон паркини янгилаш.
Жамият учун устувор йўналиш қуйидаги сармоя лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобланади:
- оптик толали линиялар ёрдамида алоқа каналларини мустаҳкамлаш;
- янги ҳаракатланувчи таркиб сотиб олиш (электровоз ва вагонлар) ҳамда мавжудларини модернизация қилиш;
- янги темир йўл линияларини қуриш;
- темир йўлларни электрлаштириш;
- йўлларни капитал таъмирлаш лойиҳаларини амалга ошириш, жамият заводларида йўлнинг устки қурилмаси элементларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва ҳ.з
Жамиятда сармоявий қўллаб қувватлашни талаб қиладиган бир неча лойиҳалар мавжуд бўлиб, улар амалга оширилган тақдирда сармоячига катта фойда олиб келишни ваъда қилади.
„Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ 1993 йилдан бери Темир йўл Ҳамкорлик Ташкилоти аъзосидир. Жамият Халқаро Темир йўллари Иттифоқи ва Осиё ва Тинч океани ҳудудидаги БМТнинг Иқтисодий комиссияси билан узвий алоқага эга.
„Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ ТРАСЕКА(Европа-Кавказ-Осиё транспорт коридори) лойиҳасининг Европа Иттифоқи Комиссияси ТАСИС дастури билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Халқаро фаолият
Темир йўл транспорти қўшни давлатлар билан иқтисодий алоқаларни амалга оширишда муҳим рол ўйнайди, ҳозирги кунга келиб „Ўзбекисон темир йўллари“ АЖ нафақат МДҲ мамлакатлари аъзолари билан балки чет эл мамлакатлари билан темир йўл соҳасида ҳамкорлик тўғрисида икки томонлама келишувга эгадир.
Жамият шунингдек Халқаро темир йўл иттифоқи (УИC, Франсия), БМТнинг Осиё ва Тинчокеани ҳудуди ва Марказий Осиё учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (УНЕСCАП), Осиё таррақиёт банки доирасида Марказиёсиё ҳудудий иқтисодий ҳамкорлик (CАРЕС), темир йўл ташкилотлари ҳамкорлиги (ОСЖД, Полша), Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ЭCО, Иран), МДҲга аъзо давлатларнинг темир йўл транспорти бўйича кенгаши каби ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилади.
Ўзбек темир йўлларининг замонавий техник ускуналар билан жиҳозланганлиги, географик жойлашуви Европа-Осиё хабарларида муҳим богловчи омил ҳисобланади. У Хитой, Японияни МДҲ мамлакатлари, Эрон, Туркия ва Европа билан транспорт алоқаларини таъминлашда миҳим аҳамият касб этади. Тарихий Ипак йўлини қайта тиклашда Ўзбекистон Республикаси ва унинг темир йўллари муҳим аҳамиятга эга ўрин эгаллайди, ёки биз темир йўлчилар тили билан айтганда, ТРАСЕКА транспорт йўлаги, Осиёдан Европага қисқа ва арзонроқ йўналиш ҳисобланади.
2006 йил ноябр ойида Пусан шаҳрида (Жанубий Кореа) транспорт бўйича Халқаро конференция ўтказиш жараёнида Ўзбекистон темир йўл маъмурияти раҳабари томонидан Трансосиё темир йўллари тармоғи бўйича ҳукуматлараро келишуви имзоланди. Агар трансосиё темир йўллари доирасидаги ҳамкорликнинг амалий аҳамиятини эътиборга олинса, ҳамда Ўзбекистон Республикаси географик жойлашув сабабига кўра денгиз портларига тўғридан тўғри чиқишга эга эмаслиги, ушбу ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқаларини темир йўл транспорти таъминоти такомиллашувига сабаб бўлади.
Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг халқаро туристик ярмаркаларда иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга, бу ярмаркаларда Ҳамдўстлик ва чет эл мамлакатларининг юзлаб машҳур туристик фирмалари тақдим этилганди. Бу савдо майдонларида жамият номидан „Ўзтемирйўлйўловчи“ АЖ темир йўл транспортида туристик ташишларни ташкиллаштириш соҳасида ўз имкониятларини кўрсатмоқда. Бу имкониятлардан бири бу жаҳон стандартларининг барча талабларига жавоб берадиган янги русумдаги йўовчи вагонларда йўловчиларни ташиш ҳисобланади. „Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ турли халқаро ташкилотлар, фирмалар, компаниялар, МДҲ давлатлари темир йўл маъмуриятлари, Болтиқ ва узоқ хориж вакилларини қабул қилади. Музокараларда икки томонлама ҳамкорлик, ташишларни ташкил қилиш, материал ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, янги линиялар ва иншоотларни қуриш, инвестиция дастури ва кўпгина бошқа масалаларкўриб чиқилмоқда.
Ҳозир Бутунжаҳон Банки, Осиё таррақиёт банки, Япон халқаро ҳамкорлик агентлиги(ЖИCА), Европа қайта қуриш ва ривожланиш банки (ЭБРР), КфБ Банки(Германя), Эксимбанк (КХР) жамиятнинг жиддий ҳамкорлари бўлиб келмоқда. Шу билан бирга „Патентес Талго Л. С.“ (Испания), „Жейсмар“ (Франсия), „Плассер энд Тойрер“ (Австрия), „CНТИC“ ва „CРТГ“(Хитой), „БЕЛАМ“ (Латвия), "Сумимото, „Марубени“, „Шимидзу“, „Канимацу“ (Япония) ва бошқа машҳур фирмалар томонидан жамиятга катта қизиқиш билдирилган.
Ўзбекистон Республикаси минтақа ичида жойлашганлиги сабабли, биз халқаро ташиш сифатини оширган ва етказиш муддатларини қисқартирган ҳолда, бу соҳада ҳамкорликни ривожлантиришга ҳаракат қиламиз.
Жамиятда олиб борилаётган иш кўлами шуни кўрсатадики, „Ўзбекистон темир йўллари“ транспорт хизматлари бозорида ишончли ва барқарор ҳамкор ҳисобланади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Узбекистан Раилwай
- ↑ „Ўзбекистон темир йўллари“ Россиядан янги электровозлар олиб келди (29-08-2020). Матназаров, Отабек. кун.уз.
- ↑ „раилwай.уз“.[сайт ишламайди]
<реф>{{Веб манбаси |урл=ҳттпс://раилwай.уз[сайт ишламайди] |сарлавҳа="Ўзбекистон темир
| Ўзбекистон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |