О'трор

қозоқча: Отырар
қозоқча: Отйрар
Қадимги шаҳар
Мамлакат Қозоғистон
{{{минтақа_тури}}} Туркистон (вилоят)
Асос солинган ВИИ аср
Майдон 347 км2 (134 кв ми)
Расмий тил(лар)и Қозоқ тили
Вақт минтақаси УТC+06:00
Телефон коди +7 7252
Автомобил коди Х

Ўтрор, Турарбанд, Тарбанд, Ўтрортепа (қозоқча: Отйрар) — қадимий шаҳар харобаси (милоддан аввалги И аср – милодий ХВИ аср). Жанубий Қозоғистондаги Арис дарёсининг Сирдарёга қуйилиш жойида. Ў. 3 қисм (арк, шаҳристон, рабод)дан иборат бўлиб, буржлар билан мустаҳкамланган мудофаа девори ва хандақлар билан ўралган. Ў.дан кўчалар, ҳаммом, турар жой бинолари қолдиқлари, уйрўзғор, заргарлик буюмлари, камон ўқлари ва бошқалар топилган. Мўғуллар истилосига қадар Хоразмшоҳлар давлатининг савдо ва ҳунармандчилик шаҳарларидан бири бўлган.

Ўтрормудофаасидан сўнг мўғуллар томонидан вайрон қилинган. Оқ Ўрда хонлари уни ХИВ аср да тиклаганлар. Бу даврда масжид, мадраса, хонақоҳ қурилган. Амир Темур ва темурийлар даврида муҳим ҳарбий шаҳар, қалъа бўлган. Бу даврда Европадан Осиёга борадиган янги савдо йўли вужудга келган; у Волга соҳилларидан Уралдаги Саройчик шаҳри орқали Кўҳна Урганч, Ў. ва Олмалиққа борган. Бу йўлдан мусулмон савдогарлари ҳам, европалик тижоратчилар ҳам фойдаланишган. Ў.дан кўплаб алломалар етишиб чиққан; шаҳар ободлиги, чиройи билан ном чиқарган. ХВИ асрдаги ўзаро ички низолар пайтида ҳувиллаб қолган.1991-йилга келиб эса Ўтрор очиқ осмон остидаги музей деб аталади.