Ўрал (қозоқча: Орал) (1775-йилгача Ёйиқ шаҳарчаси) — шаҳар, Қозоғистон Республикаси Ғарбий Қозоғистон вилояти маркази. Урал дарёси бўйидаги пристан. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 253 минг киши (2023).

О'рал

қоз. Орал
шаҳар
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
51°14′0″Н 51°22′0″Э / 51.23333°Н 51.36667°Э / 51.23333; 51.36667
Мамлакат Қозоғистон
вилоят Г'арбий Қозог'истон вилояти
Ҳукумат
 • Аким Шакимов Бо'лат Адиэтович
Асос солинган 1584
Майдон 700 км2 (270 кв ми)
Маркази баландлиги 506 м
Расмий тил(лар)и қозоқча
Аҳолиси
 (2012)
218 158[1]
Миллий таркиб қозоқлар - 54,63 %
руслар - 38,14 %
украинлар - 2,40 %
татарлар - 2,05 %
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +7 7112
Почта индекс(лар)и 090000—090013
Автомобил коди Л
O'ral xaritada
O'ral
О'рал
Ўрал шаҳрининг спутникдан тасвири

Тарихи

ХВИ аср охирида Орешное урочишчеси (маскани)да Ёйиқ, казаклари томонидан Ёйиқ шаҳарчаси истеҳкоми барпо қилинди. Нўғай татарлари томонидан вайрон қилинганидан кейин у 1613-йилда Ёш (Урал) дарёсининг қуйи қисмига 50 км пастга ҳозирги ўрнига кўчирилди. Ёйиқ казаклари Степан Разин (1670—71), Емелян Пугачёв (1773— 75) рақбарлигидаги Крестянлар урушида қатнашдилар. Ёйиқ шаҳарчаси шу даврда Крестянлар уруши маркази бўлган. Шу боис, Емелян Пугачёв қатл қилинганидан кейин (1775) истеҳком шаҳарча номи Екатерина ИИ фармони билан Уралск деб ўзгартирилди ва шаҳарча Астрахон губерняси таркибига киритилди.

1868-йилдан шаҳар янгидан ташкил қилинган Урал вилояти маркази бўлди. Ўша даврда шаҳар аҳолиси, асосан, ҳунармандчилик, савдо, деҳқончилик ва балиқ овлаш билан шуғулланган. 1894-йилда Рязан — Урал темир йўлининг ўтказилиши Каспий бўйи даштларида йирик савдо марказининг вужудга келишига омил бўлди. 1912-йилда Уралск да 100 дан зиёд майда саноат корхонаси, 300 ҳунарманд бор эди.

Қисқача маълумот

Аҳолиси 218 158 киши (2012). Ҳозир Ўрал шаҳри — Қозог'истоннинг йирик маданий-иқтисодий марказларининг бири. Шаҳрдаги йирик корхоналар: „Зенит“ заводи, „Омега“, „Металлист“, Ўрал механика заводи, Ўрал арматура заводи, Ўрал полипласт заводи ишлаб чиқариш корхоналари, „Аяз“ МЧБ ва давлат „Ўрал давлат қишлоқ хўжалиги стансияси“ корхонаси. Булардан бошқа вилоят даражасидаги нон комбинати, иссиқлик, ёруғлик, газ саноатлари фаолият юритади. Шаҳарда 2 маданият уйи, 18 кутубхона, Киров парки, 3 музей, 2 театр, филармония, кўргазма зали, 46 мактаб, 3 олий ўқув юритлари ва 3 филиал бор (2000). Шу жумладан, 35 ҳазина шифохона маҳкамаси фаолият юритади. Ўралда Ғарбий Қозоғистон темир йўл орқали юк ташиш бўлими жойлашган.

Иқлими

Шаҳар иқлими — континенталли, ёзи қурғоқ ва иссиқ, қишда эса совуқ.

  • Ўртача йиллик ҳарорати — +6,2 °C
  • Ўртача йиллик шамол тезлиги — 2,9 м/с
  • Ўртача йиллик ҳавоси — 70 %

Аҳолиси

Шаҳар аҳолиси 2012-йилги статистика бўйича 218 158 кишини ташкил қилди. 2004-йилдаги статистика билан таққослаб қарайдиган бўлсак (222,4 минг) шаҳар аҳолисининг камайиб бораётганлиги кўрамиз, бунга асосий сабаблардан бири Ўралнинг Россияга чегарадошлиги. Чегарадош давлатга кўплаб словян халқларининг кўчиб кетиши кейинги йилларда кўп кузатилмоқда. Ваҳоланки Қозоғистонда бундан 20 йил аввал олмонларнинг сони 1 миллионга яқин эди, ҳозирги кунда уларнинг сони 178 минг.

Галерияси

Манбалар