Ўрдаксимонлар
Бинар номи

(Леач, 1819)

Ўрдаксимонлар — ғозсимонлар туркумига мансуб сувда сузувчи қушлар оиласи. Танасининг уз. 29—150 см. Тумшуғи қирралари бўйлаб жойлашган тишчалари ва кўндаланг пластинкалари филтрловчи аппаратни ҳосил қилади. Кўпчилик турларида жинсий диморфизм яхши ривожланган: эркаги йирикроқ ва чиройлироқ, рангли бўлади. Дум усти безлари йирик. Панжаларида пардаси бор. Патлари тиғиз жойлашган, парлар яхши ривожланган. Айрим турлари учолмайди. Кўпчилик Ў. яхши шўнғийди; озиғини сувдан ёки сув тубидан топиб олади. 47 уруғи, 150 га яқин тури бор. Ер юзида кенг тарқалган. Ўзбекистонда оққушлар, яэзлар, черавалар, оқбошлар, анғиртлар, суралайғозлар, асл ўрдаклар, шўнғувчи ўрдаклар ва бошқалар уруғларига мансуб 25 тури тарқалган; 8 тури уя қуради, қолган турлари қушлар учиб ўтиши даврида учрайди. Ў. жуфт бўлиб яшайди, уроғочиси 2 тадан 16 тагача тухум қўйиб, жўжа очади. Жанубий Америкада тарқалган айрим турлари тухумини бошқа қушлар инига қўяди. Кўпчилик Ў. овланади.