Насиба — тирик организмлар дунёси; фотосинтез қилиш хусусиятига эга бўлган автотроф организмлар (қаранг Автотрофлар); ҳужайра пўсти, одатда, қалин селлюлозадан, захира озиқ моддаси крахмалдан иборат. Айрим ўсимликлар (сапрофитлар, паразитлар) учун хос бўлган гетеротроф озиқланиш иккиламчи ҳисобланади. Ўсимликлар (Ўсимликлар)га хос бошқа хусусиятлар (ўзига хос ривожланиш сикли, органларнинг шаклланиш йўли, ёпишиб яшаш ва бошқалар) ҳамма ўсимликларга тегишли эмас, лекин бу белгиларнинг мажмуи ўсимликларни бошқа тирик организмлардан осон фарқ қилишга имкон беради. Фақат тузилишнинг қуйи, айниқса, бир ҳужайралилар даражасида ўсимликлар билан бошқа организмлар ўртасидаги фарқ унча аниқ сезилмайди; шунинг учун эвгленасимон сувўтларни зоологлар бир ҳужайрали ҳайвонларга киритишади. Бир ҳужайрали Ў.нинг бошқа бир ҳужайрали организмлардан асосий фарқи — хлоропластлар бўлиши. Тузилиш даражаси орта борган сари ўсимликлар билан бошқа организмлар ўртасидаги фарқ ҳам орта боради.

Планц
Биологик классификация
Домен: Эукарёта
(унранкед) Арчаэпластида
Олам: Плантаэ
Ҳаэcкел, 1866[1]
Дивисионс

Греэн алгаэ

Ланд планц (эмбрёпҳйтес)

†Нематопҳйтес

Ўсимликларнинг озиқланиш жараёнида атроф муҳитдан газсимон (фотосинтез) ва суюқ (сув ва унда эриган минерал тузлар) моддаларни шимиб олишга мосланиши натижасида уларнинг танаси юзаси тобора кенгайиб борган. Юксак ўсимликларда тана юзасининг кенгайиши ва ихтисослашуви тўқималар ва вегетатив органларнинг ривожланишига олиб келган (қаранг Тўқима, Вегегпатив органлар). Ўсимликлар тузилишининг кўпчилик муҳим хусусиятлари уларнинг ўсиши ва кўпайиши, шунингдек, тарқалишига мосланиши билан боғлиқ.

Анъанага кўра, ХХ асрнинг ўрталаригача барча ўсимликлар тубан (бактериялар, сувўтлар, замбуруғлар, лишайниклар) ва юксак ўсимликлар (йўсинлар, псилофитлар, плаунлар, қирқбўғимлар, қирққулоқлар, очиқ уруғлилар, гулли ўсимликлар)га ажратиб келинган. Ҳозирги бактериялар ва замбуруғлар алоҳида дунёга ажратилади. Ўсимликлар дунёси 3 кичик дунё: қизил сувўтлар ва юксак ўсимликларга бўлинади. Бу кичик дунёлар 350,000 турдан иборат барча ўсимликларни ўз ичига олади.

Ўсимликларнинг келиб чиқиши ерда ҳаёт пайдо бўлишининг илк ривожланиш даврларига тўғри келади. Бунда Архей эрасида (бундан 3 миллиард йил олдин) кўкяшил сувўтлар (сианобактериялар)га ўхшаш организмлар пайдо бўлган. Ҳақиқий сувўтлар протерозой эрасида, яшил ва қизил сувўтлар палеозойнинг бошларида пайдо бўлгани тахмин қилинади. Дастлабки юксак ўсимликлар — риниофитлар протерозой ва палеозой чегарасида келиб чиққанлигини эҳтимол қилиш мумкин. Уларда илдиз ўрнига ризоидлари бўлган. Карбонда дарахцимон қирққулоқлар келиб чиққан; пермда улар ўрнини ҳозирги қирққулоқлар эгаллаган. Карбонда игнабаргли ўсимликлар пайдо бўлган, триас ва юра даврларида улар кенг тарқалган. Бўр даврининг бошларида гулли ўсимликлар (ёпиқ уруғлилар) ҳосил бўлган ва шундан сўнг улар Ер флорасида ҳукмрон бўлиб қолган.

Ўсимликлар Ерда мавжуд бўлган барча тирик организмлар ҳаётида катта аҳамиятга эга. Ҳайвонлар ва одамларнинг ҳаётини ўсимликларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Фақат яшил хлорофиллга эга бўлган ўсимликлар анорганик моддалардан органик бирикмаларни синтезлаш орқали қуёш нури энергиясини тўплайди; айни вақтда ўсимликлар атмосферадан С02 газини олиб, атмосферага деярли барча тирик организмларнинг нафас олиши учун зарур бўлган кислород чиқаради. Шу йўл билан яшил ўсимликлар атмосфера таркибининг доимийлигини сақлаб туради. Ўсимликлар органик моддаларни ҳосил қилувчи продуцентлар сифатида озиқ занжирининг асосини ташкил этади.

Ер юзидаги ўсимликлар турли ҳаётий формалар (ўтлар, буталар, дарахтлар, лианалар, эпифитлар ва бошқалар)ни ҳосил қилади. Ўсимликларнинг хилма-хил турларидан таркиб топган фитоценозлар Ер юзи ландшафти ва бошқалар организмлар учун экологик шароитнинг хилма-хиллигини белгилаб беради. Ўсимликларнинг бевосита иштирокида тупроқ ва торф ҳосил бўлади. Қўнғир кўмир ва тошкўмирнинг ҳосил бўлиши ҳам ўсимликлар билан боғлиқ.

Ўсимликларнинг ғоят хилма-хил турларидан уруғли ўсимликлар, асосан, гулли ўсимликлар катта аҳамиятга эга. Уруғли ўсимликлар озиқ-овқат, кийим-кечак, ёқилғи, қурилиш материаллари ва бошқаларни беради (қаранг: Маданий ўсимликлар). Одам жуда катта майдонларда маданий ўсимликларнинг сунъий қопламлари (экин экиладиган далалар, боғлар, хиёбонлар ва бошқалар)ни барпо этишни, Ў.нинг хилма-хил навларини яратишни билиб олган. Аммо ўсимликларни кўп миқдорда йиғиб олиш ва ўсимликлар бойликларидан оқилона фойдаланмаслик уларнинг жуда катта майдонларда йўқолиб кетишига олиб келди; кўплаб ўсимлик турларининг бутунлай йўқолиб кетиш хавфи туғилди. Шу сабабдан, Ўзбекистонда ўсимликларни ҳимоя қилиш ва уларнинг табиий бойликларидан оқилона фойдаланиш тўғрисида махсус қонун қабул қилинган (қаранг: Табиашни муҳофаза қилиш). Ўзбекистон Қизил китобига ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимликлар турлари киритилган. Ўсимликларни ботаника фани ўрганади.

Яна қаранг

Адабиётлар

  • Жизн растений, т. 1—6, М., 1974—82;
  • Вент Ф. У., В мире растений, М., 1972;
  • Тахтаджян А. Л., Вопросм эволюционной морфологии растений, Л., 1954.

Ўсимликлар (лот. Плантаэ) кўп ҳужайрали организмлар гуруҳидир. Ўсимлик ҳужайралари селлулоза қобиқ билан ўралган, фотосинтез орқали энергия олади, крахмал йиғади. Ўсимликларни ботаника ўрганади.

Албом



  1. ↑ Ҳаэcкел Г. Генерале Морпҳологиэ дер Органисмен. Берлин: Верлаг вон Георг Реимер, 1866 — вол.1: и–хххии, 1–574, плс И–ИИ; вол. 2: и–cлх, 1–462, плс И–ВИИИ-бет.