Oʻskemen
Ўскемен (қозоқча: Өскемен) — Шарқий Қозоғистон вилоятининг маркази. Шаҳар пойдевори 1720-йили Иртиш ва Улби дарёсининг ёқасида қурилган. Қозоғистоннинг шарқий қисмида жойлашган, майдони 54,4 минг га ерни эгаллайди. Иқлими континентал. Шаҳар аҳолиси 309 534 кишини ташкил қилади. Ҳозирги кунда Ўскеменда 76,8 минг нафақадагилар (умумий аҳоли сонининг 23,9 % ташкил қилади), унинг 2476 — Улуғ ватан уруши фахрийлари.
Ўскемен қозоқча: Өскемен | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 49°57′0″Н 82°37′0″Э / 49.95000°Н 82.61667°Э | |
| Мамлакат | Қозоғистон |
| вилоят | Шарқий Қозоғистон Вилояти |
| Ҳукумат | |
| • Аким | Жақсилиқ Муқашули Ўмар |
| Асос солинган | 1720 |
| Майдон | 210 км2 (81 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 506 м |
| Аҳолиси (2012) |
309 534[1] |
| Миллий таркиб |
руслар 53,20 % қозоқлар 42,50 % олмонлар 1,24 % украинлар 1,13 % татарлар 1,09 % озарбайжонлар 0,23 % корейслар 0,23 %[2] |
| Вақт минтақаси | УТC+6 |
| Телефон коди | +7 7232 |
| Почта индекс(лар)и | Ф0***** |
| Автомобил коди | Ф, 16 |
|
| |
Ўскемен шаҳри — мустақил Қозоғистоннинг чиройли шаҳарларининг бири. Давлат амали ҚР Қомусига биноан қонунни, ижро этиш суд органлари принсипларига асосланган. Шаҳардаги қонунни Маслихат амалга оширади. Унинг таркибида 25 депутат бор. Суд мансабини Ўскемен шаҳар суди ва арбитраж суди амалга оширади.
Аҳолиси
Шаҳар аҳолисининг сони 2012-йил 1-февралдаги маълумот бўйича 321 минг кишини ташкил қилади. Шаҳар аҳолисининг сони камайиб бормоқда, бунинг асосий сабаби славян халқлари чет элларга кўчиб кетишидир. Ҳозирги кундаги шаҳар аҳолисининг миллий таркиби қуйидаги жадвалда берилган:[3]
Миллий таркиби
- Руслар — 201 842 киши ( 67,2 %)
- Қозоқлар — 82 593 киши ( 27,5 %)
- Олмонлар — 3 717 киши ( %)
- Украинлар — 3 388 киши ( %)
- Татарлар — 3 276 киши ( %)
- Белоруслар — 899 киши ( %)
- Озарбайжонлар — 687 киши ( %)
- Корейслар — 679 киши ( %)
- Чеченлар — 506 киши ( %)
- Уйғурлар — 178 киши ( %)
- Ўзбеклар — 266 киши ( %)
- Бошқалар — 2 311 киши ( %)
- Умумий — 300 342 киши (100,00 %)
Аҳоли динамикаси
| йил | аҳоли ўсиши |
|---|---|
| 1720 | 114 |
| 1725 | 141 |
| 1825 | 1304 |
| 1840 | 2101 |
| 1855 | 3471 |
| 1861 | 3334 |
| 1897 | 8721 |
| 1900 | 12676 |
| 1907 | 13164 |
| 1920 | 17200 |
| 1939 | 21100 |
| 1959 | 150400 |
| 1970 | 230400 |
| 1979 | 274400 |
| 1989 | 324500 |
| 1993 | 341800 |
| 2005 | 302200 |
| 2007 | 298830 |
| 2009 | 314812 |
| 2011 | 318812 |
Саноати
Рангли металлургия (қўрғошин,рух, титан,магний комбинатлари), машинасозлик ва металлсозлик (коншахта жихозлари), конденсаторлар, приборлар ишлаб чиқариш етакчи ўринда. Семент, ғишт, уйсозлик, темирбетон буюмлар заводлари, қурилиш материаллари комбинати ишлаб турибди. Озиқ-овқат (гўшт, сут, вино комбинатлари, моекстраксия ва пиво заводлари), енгил саноат корхоналари бор. Шаҳар яқинида Ўскемен сув омбори, Ўскемен ГЕС қурилган.
Тарихи
ХВИИ асрларда рус ҳукумати Иртиш дарёси ёқалаб юқори ўсиш учун бир неча қадамлар ташлади. Бу воқеаларнинг бир неча сабаблари бор:
- Россиянинг шарқий чегараларни қармоғида ушлаш;
- Шарқий давлатлар билан савдо алоқаларни кенгайтиш;
- Олтойнинг бойлигига эга бўлиш.
Қамални Улбининг Иртиш дарёсига қуйиладиган қисмида ташкил этиш режаланди. Отряднинг командири гвардия маёри Иван Михайлович Лихарев император Пётр И-га „рапорт“ ёзди. 1720-йилги 12-17-август ойлари қамалнинг қурулиши бошланди. И. М. Лихарев подполковник Ступиннинг бошқаруви билан 363 кишидан иборат гарнизон қолдирди. Қурулишга инженер Летранже бош-қош бўлди.
Вақт ўтиши билан қамалнинг атрофида аҳоли яшай бошлади. Қишлоқ бўлиб, ундан кейин станица бўлди. Станица 1804-йилдан кейин шаҳарча деб атала бошлади. 1868-йили Ўскеменга шаҳар мавқейи берилди. Шаҳарда савдо, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ривожлана бошлади. Кейинчалик енгил саноат ривожлана бошлади, темир йўл қурулиши бошланди. Улуғ Ватан уруши йилларида оғир саноат ривожланди[4].
Маданият

Шаҳарда:
„Юбилейний“, „Эхо“ кинотеатрлари.
Жамбул номидаги драма театр.
3-та маданият уйи ва истироҳат боғи мавжуд
Шаҳар мадҳияси
Манбалар
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедстат.кз - ↑ Национальный состав населения Республики Казахстан, 2012-06-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-02-27
- ↑ «Экспресс К» — ежедневная общественно-политическая республиканская газета, 2012-12-03да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-05-25
{{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин|титле=ат поситион 13 (ёрдам) - ↑ „Поездка по Восточному Тарбагатаю летом 1864 года Карла Струве и Григория Потанина“. 2013-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-май.