Ўта янги юлдузлар — ёрқинлиги кескин ўзгарувчи (чақновчи) юлдузлар. Уларнинг чақнаши портлаш ҳисобига юз беради. Портлаш туфайли бундай юлдузлар ёрқинлиги ва равшанлиги бир неча кун давомида ўнлаб млн. марта ортади. Портлаш юз бергандан кейин 2—3 ҳафта ўтгач, юлдузлар ўз равшанлигининг максимумига эришганда уларнинг мутлақ юлдуз катталиги 11 дан то 19 гача етади, сўнгра бир неча ой давомида ёрқинлиги 25—30-марта камаяди. Чақнаш давомида Ўта янги юлдузларю. умумий нурланиш энергияси =1048— 104’ эрг бўлади. Фан нуқтаи назаридан юлдузларнинг портлаши улар эволюциясининг охирги босқичида вужудга келадиган мувозанацизликнинг оқибати деб қаралади.

Галактикада Ўта янги юлдузларининг чақнаши бир неча юз йилда 1—2-марта кузатилиши мумкин. Астрономлар томонидан Галактикамизда ҳам бир неча Ўта янги юлдузларю.нинг чақнаши кузатилган. Булар ичида Савр юлдуз туркумида 1054-йилдан Хитой астрономлари томонидан кузатилган портлаш энг қувватли ҳисобланади. Бу юлдуз бир неча кун давомида, ҳатто кундузи ҳам кўриниб турган. 1572-йилда бошқа Ўта янги юлдузларни. даниялик астроном Тихо Браге томонидан Кассиопея юлдуз туркумида, 1604-йилда эса Кеплер томонидан Илон Элтувчи юлдуз туркумида кузатилган.

Ўта янги юлдузларнинг равшанликларининг вақт бўйича ўзгариш табиати ва спектрига кўра икки турга бўлинади. Ўта янги юлдузларнинг 1-тури 2-турига нисбатан 5—10-марта равшан бўлиб, равшанликнинг максимумига тез эришади.

Яна қаранг

•Митти юлдузлар

Манбалар