ONE Championship
Оне Чампионшип (баъзи манбаларда „ОНЕ Чампионшип“ ёки ОНЕ шаклида келади) – бу Осиёда энг йирик аралаш жанг санъати (ММА) промоутерлиги ташкилоти бўлиб, 2011-йилда сингапурлик тадбиркор Чатри Ситёдтонг томонидан ташкил этилган[1]. ОНЕ Чампионшип бугунги кунга келиб нафақат ММА, балки кикбоксинг, муайтай ва но-ги БЖЖ каби жанг санъатлари бўйича ҳам мусобақалар ўтказмоқда.
Тарихи

ОНЕ Чампионшип 2011-йил 14-июлда расмий равишда эълон қилинди ва биринчи мусобақаси 2011-йил 3-сентябрда Сингапурда бўлиб ўтди. Чатрининг сўзларига кўра ОНЕнинг асосий мақсади Осиёда аралаш жанг санъати маданиятини ривожлантириш ва жангчиларга ўз маҳоратларини намойиш этиш имкониятини бериш бўлган[2]. Шу сабабдан ОНЕ аралаш жанг санъатидан ташқари, кикбоксинг, муайтай ва бошқа жанг санъатларини ҳам бирлаштирувчи турли жанг кечалари ва мусобақалар ўтказишни бошлади. Аввалига молиявий жиҳатдан қийналган ташкилот, кейинчалик венчур капитали ва турли медиа марказларига трансляция ҳуқуқларини сотиш орқали ўзини тиклади ва бугунги кунга келиб дунёдаги энг қиммат комбат спортга йўналтирилган ташкилотлардан брига айланди[3].
Йўналишлар

ОНЕда қуйидаги асосий жанг санъати йўналишлар бўйича мусобақалар ўтказилади:
- Аралаш Жанг Санъати (ММА): бу ташкилотнинг асосий йўналиши бўлиб, турли вазн тоифаларида эркаклар ва аёллар ўртасида жанглар ўтказилади.
- Кикбоксинг ва Муайтай: бу икки жанг санъати йўналишларида ҳам профессионал мусобақалар ташкил этилади.
- Но-ги БЖЖ: ушбу йўналиш Бразилияча жиу-жицу техникаларига асосланган бўлиб, ОНЕда алоҳида йўналиш сифатида жанглар ўтказилади.
Вазн Ўлчаш
ОНЕ Чампионшип бошқа ММА ташкилотларида қўлланадиган сунъий вазн ташлаш усулидан воз кечган. Бошқа ташкилотларда жангчилар кўпинча мусобақадан олдин бадандаги сувни сунъий чиқариб орқали қисқа вақт ичида вазн ташлашади. ОНЕда эса жангчиларни табиий вазн тоифаларида жанг қилишга мажбур. Буни назорат қилиш учун ташкилот бир неча турдаги чоралар ишлаб чиқишган.
Гидратация Тестлари
Вазн ўлчаш жараёнининг муҳим қисми гидратация тестларидан иборат. Бу тестлар жангчиларнинг сувсизланиш даражасини ўлчайди. Жангчиларнинг сийдик намуналаридаги сувсизланиш даражасини аниқлаш учун рефрактометрик усул қўлланади. Агар жангчи гидратация тестидан ўта олмаса, у қайта синовдан ўтиши керак бўлади.
Кўп Марталик Вазн Ўлчаш
ОНЕ Чампионшип жангчиларни фақат мусобақадан бир кун олдин эмас, балки мусобақа ҳафтасида бир неча марта вазн ўлчашдан ўтказади. Бу жангчиларнинг мусобақа олдидан соғлиқ ҳолатини назорат қилиш имконини беради. Вазн ўлчаш одатда мусобақадан 3-4 кун олдин бошланади ва жанг куни якунланади.
Жарималар ва Жазолар
Агар жангчи ўз вазн тоифасига мос келмаса ёки гидратация тестларидан ўтмаса, у жаримага тортилиши ёки мусобақадан четлатилиши мумкин. Бу қоидалар жангчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва адолатли жанг шароитини таъминлаш учун ишлаб чиқилган.
Жангчилар

Ташкилотнинг бугунги кунда асосий жангчилари орасида Родтанг Житмуангнон, Шиня Аоки, Деметрюс Жонсон, Гиоргио Петросян, Такеру Сегава ва Ангела Ли каби машҳур спортчилар бор. Улар ўз маҳоратлари ва ютуқлари билан нафақат ОНЕда балки бутун дунёда ўз ўрнига эга[4].
Манбалар
- ↑ „Ҳоw А Формер Ҳедге Фунд Манагер Лаунчед ОНЕ Чампионшип, Ан ММА Промотион Пушинг Инто Тҳе У.С.“.
- ↑ „Ҳоw И Фоунд Мй Труэ Cаллинг (Ҳоw Ёу Cан Тоо)“.
- ↑ „Тҳе Мост Валуабле Cомбат Спорц Промотионс 2024“.
- ↑ „15 ОНЕ Чампионшип Фигҳтерс то Wатч“. 2024-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-июн.