OSI model

ОСИ модели — тармоқни лойиҳалаш ва ишлаб чиқишда қўлланиладиган етти поғонадан ташкил топган моделдир. Бу модел узатувчининг тармоқ қурилмасидаги (ноутбук, маршрутизатор) иловадан физик муҳитдан фойдаланган ҳолда қандай қилиб маълумотлар қабул қилувчига этиб бориши ва ҳар иккала тармоқ қурилмасидаги иловаларнинг ўзаро алоқаларини тавсивлайди. Бошқача қилиб айтганда, ОСИ модели маълумотларни узатиш учун зарур бўлган тармоқ вазифаларини поғоналар кесимида белгилайди ва уларни етти тоифага ажратади[1].
Тарих
1970-йилдан бошлаб ҳар бир ривожланган давлатлар ўз тармоқларини ярата бошлаган. Буюк британия НПЛ тармоғини, Қўшма штатлар АРПАНЕТ ва Франсия CЙCЛАДЕС тармоқларини яратиш бўйича ҳам ҳукумат томонидан ҳам ИБМ компаниясининг Тизимларнинг тармоқ архитектураси (Сйстемс Нетwорк Арчитеcтуре) ва ДЕC (Дигитал Эқуипмент Cорпоратион) ташкилотининг ДЕCнетм каби хусусий ташкилотлар томонидан молиялаштириш жараёни бошланди. Ўша пайтларда Умумфойдаланиш маълумотларни узатиш тармоқлари эндигина пайдо бўла бошлаган ва 1970-йилларнинг охирида Умумфойдаланиш тармоқларида Х.25 стандарти биринчи марта жорий этилган. Ин тҳе ОСИ референcе модел, тҳе cоммуниcатионс бетwеэн сйстемс аре сплит инто севен дифферент абстраcтион лаерс: Пҳйсиcал, Дата Линк, Нетwорк, Транспорт, Сессион, Пресентатион, анд Апплиcатион[2].
Кейинчалик Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ИСО) 1977 йилдан бошлаб тармоқнинг умумий стандартлари ва усулларини ишлаб чиқиш дастурини амалга оширди. Халқаро телеграф ва телефон бўйича маслаҳат қўмитасида (CCИТТ) ҳам шунга ўхшаш жараён амалга оширилди. Иккала халқаро ташкилот ҳам ўхшаш тармоқ моделларини аниқлайдиган ҳужжатларни ишлаб чиқди. ОСИ модели биринчи марта 1978-йил феврал ойида Вашингтонда, ДC шаҳрида Франсиялик Ҳуберт Зиммерманн томонидан аниқланган. Аммо стандарт лойиҳаси ИСО томонидан 1980-йилда нашр этилган. Ўша вақтларда тармоқларни лойиҳалаш бўйича этолон моделни ишлаб чиқиш жараёни бир нечта ташкилотлар томонидан бир вақт амалга оширилган. 1983-йилда CCИТТ ва ИСО ҳужжатлари ўзаро бирлаштирилиб, Очиқ тизимларнинг ўзаро алоқаси учун этолон модел дастлабги кўриниши яратилди, одатда Очиқ тизимларнинг ўзаро алоқаси этолон модел, ОСИ этолон модели ёки оддийгина қилиб ОСИ модели деб номланди. 1984-йилда ИСО халқаро ташкилоти томонидан ИСО 7498 ҳамда CCИТТ халқаро ташкилоти томонидан Х.200 стандартлари кўринишида ОСИ этолон модели ҳақида маълумотлар нашр этилди. CCИТТ халқаро ташкилот ҳозирги кунда ИТУ-Т телекоммуникация стандартлаштириш сектори деб номланади[3].
Тақдимот поғонаси — (Пресентатион Лаер) тармоқ компютерлари ўртасида маълумотлар алмашуви шаклини белгилайди. Қўлланиш поғонасидан келиб тушган маълумотлар юборувчи-компютерда умумлаштирилиб оралиқ шаклга ўтказилади. Қабул қилувчи-компютерда оралиқ шаклдан ушбу компютернинг қўлланиш поғонасида ишлатиладиган шаклга айлантириш бажарилади, яъни такдимот поғонаси тармоқда узатилаётган ахборотнинг таркибини ўзгартирмаган ҳолда уни касб этиш шакли билан ишлайди. Тақдимот поғонасининг яна бир асосий вазифаларидан бири — бу махфийликни сақлаш учун шифрлашни амалга оширади. Шифрлаш — бу жўнатувчи томонидан узатиладиган маълумотларни бошқа шаклга ўтказиш ва натижада хабарни тармоқ орқали қабул қилувчига юбориш жараёнидир. Узатиш жараёнидан олдин, бу поғона маълумот (матн, аудио, видео)ларни ҳажмини сиқиш орқали камайтиради, узатилаётган битларнинг сонини қисқартиради. Тақдимот поғонасидан кейини қуйи поғона бу сеанс поғонаси ҳисобланади.
Сеанс поғонаси(Сессион Лаер) — бу поғона икки охирги тизим компютерлари ўртасидаги диалогларни (ўзаро алоқаларни) бошқаради. Ушбу поғона узатувчи ва қабул қилувчининг дастурий иловалари ўртасида алоқа жараёнини ўрнатади, алоқа давомийлигини бошқаради ва алоқани тугатади. Шунингдек, бу поғонада тўлиқ дуплекс ва ярим дуплекс режимидаги алоқаларни амалга оширилади ҳамда сеансни текшириш, тўхтатиш, қайта бошлаш ва тугатиш тартибларини белгилайди. ОСИ моделида ушбу поғона сеансларни аниқ тугатилиши жараёнлари уcун масъул ҳисобланади. ТCП/ИП учун ҳам ушбу поғона айнан сеанс жараёнларига боғлиқ амалларга жавоб беради.
Транспорт поғонаси (Транспорт Лаер) — Асосий вазифаси пакетларни хатосиз, дастлабки кетма-кетликда, йўқотишларсиз ва иккиланишларсиз кафолат билан етказиб беришдир. Ушбу поғонада маълумотлар қайта тахланади: узунлари бир неча пакетларга ажратилади, қисқа пакетлар эса бирлаштирилади. Шу орқали тармоқдан пакетларни юбориш самарадорлиги оширилади. Транспорт поғонасида қабул қилувчи томонидан маълумотлари қабул қилинганлик ҳақида тасдиқ сигнали юборилади. Транспорт поғонаси оқимни бошқаради, хатоларни текширади ва пакетларни юбориш ва қабул қилиш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал қилишда иштирок этади. Транпорт поғонаси хизмат синфини танлаш, бир томондан, транспорт поғонасидан юқори поғонадаги қўлланиш дастурлар ва протоколлари томондан ишончлиликни таъминлаш, иккинчи томондан эса, қуйи жойлашган тармоқ, канал ва физик поғоналарининг маълумотларини тармоққа узатиш тизими қанчалик ишончли эканлигига боғлиқ[4].
Тармоқ поғонаси (Нетwорк Лаер) — бир неча тармоқлами бирлаштирувчи ягона транспорт тизимини ташкил этиш учун хизмат қилиб, ушбу тармоқларнинг охирги тугунлари ўртасида маълумот узатишнинг турли хил тамойилларини қўллаши ва ихтиёрий алоқа структурасига эга бўлиши мумкин. Тармоқ миқёсида маълумотларнинг узатилиши мувофиқ канал поғонаси билан амалга оширилади. Тармоқлараро маълумотларни етказиб бериш, маълумотларни узатиш маршрутларини танлаш каби масалаларни ечади. Тармоқлар маршрутизатор деб номланувчи махсус қурилмалар билан ўзаро боғланади[5].

Канал поғонаси — бу тармоқ поғонаси орқали қаэрга узатилиши керакли аниқланган пакетларни орқалиқ тугунлар ўртасида узатиш жараёни учун масъул ҳисобланади. Ушбу поғона физик поғона бўйлаб хатосиз узатиш жараёнини таъминлайди. Шунингдек, ушбу поғонанинг асосий вазифалари рўйхатига физик адреслаш, ИП пакетларни кадрларга айлантириш (фраминг) ҳамда хатоликлар ва оқимни бошқаришни ҳамда киришни бошқариш жараёнлари киради.
Физик поғона — узатиш муҳитлари билан ўзаро муносабларда ишловчи тармоқнинг энг қуйи поғонаси ҳисобланади. Тармоқнинг физик қисми тармоқ элементларини бир бири билан боғлайди ҳамда тармоқ тугунлари орасида физик маълумотларни ташийди. Физик поғонада кўп мураккаб амаллар бажарилади, масалан, модулясиялаш, кодлаш, мултиплексорлаш каби. Бу поғона шунингдек канал поғонаси учун хизматларни тақдим этади.
Илова қатлами (Апплиcатион Лаер)
ОСИ моделининг охирги қатлами – Илова қатлами ҳисобланади.Бу қатламда ҳеч қандай муаммосиз Интернетга уланишга ёрдам берадиган тармоқ “служба”лари мавжуд.[6]
Илова қатлами бутун ОСИ модели учун график интерфейсга о’хшайди – унинг ёрдамида фойдаланувчи о’зи билмаган ҳолда бошқа қатламлар билан о’заро алоқада бо’лади.Ушбу интерфейс тармоқ интерфейси деб аталади.
Энг машҳур тармоқ интерфейслари ҲТТП, ҲТТПС, ФТП ва СМТП.Бу қатламда “қурилмалар” вазифасини дастурлар: Зоом, Телеграм, браузерлар ва бошқалар бажаради.
Манбалар
- ↑ Нажмиев, МОБИЛ ТАРМОҚЛАР: ОСИ МОДЕЛИ, ТCП ВА УДП ПРОТОКОЛЛАР „МОБИЛ ТАРМОҚЛАР: ОСИ МОДЕЛИ, ТCП ВА УДП ПРОТОКОЛЛАР“. ҳттпс://узресеарчерс.cом. Қаралди: 9-апрел 2024-йил.
- ↑ „Wҳат ис тҳе ОСИ Модел?“ (эн). Форcепоинт (2018-йил 10-август). Қаралди: 2022-йил 20-май.
- ↑ 5. Акбарова, Н., & Азаматов, З.. (2023).. Деформатион меасуремент бй дигитал ҳолограпҳиc интерферометрй. Ин Э3С Wеб оф Cонференcес (Вол. 434, п. 01039). ЭДП Сcиэнcес. Ин Э3С Wеб оф Cонференcес (Вол. 434, п. 01039). ЭДП Сcиэнcес.
- ↑ „ОСИ – тармоқ модели эталони“. ҳттпс://степ-уп.уз. Қаралди: 9-апрел 2024-йил.
- ↑ 4. Акҳмедов, Б. А., Мажидов, Ж. М., Наримбетова, З. А., Куралов, Ю. А.. Аcтиве, интераcтиве анд дистанcе формс оф тҳе cлустер метҳод оф леарнинг ин девелопмент оф ҳигҳер эдуcатион. Экономика и социум..
- ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
сарлавҳа=параметрини белгилашингиз керак. „“.