Obkand
Обканд — қадимда ва ўрта асрларда шаҳарни сув билан таъминлаш мақсадида қазилган суғориш тармоғи. У шаҳар суви, шаҳар ариғи маъноларини англатади. Бухоро шаҳрининг Шаҳруд (Шаҳар руди), Тошкентнинг Анҳор канали шу мақсадда қазилган қад. шаҳар суғориш тармокларидир. Шунингдек, Обканд "Ўпқон" сўзининг синоними бўлиб, сизот сувлар оқимидан ер остида пайдо бўлган табиий чуқурлик, ўра ёки камарни англатган. Булардан ташқари, дарё ёки унинг тармоклари оқими ҳосил этган ўзан ҳам "обканда", яъни "сув қази-ган", "оқим ўйган", сув йўли, яъни ўзан маъносини ҳам англатган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |