Obuse
Обусе (японча: 小布施町, Обусе-мачи) Япониянинг Нагано префектурасида жойлашган шаҳарчадир. 2019-йил 1-апрел ҳолатига кўра, шаҳарчада 3832 хонадонда 10999 нафар аҳоли истиқомат қилган[1], аҳоли зичлиги эса ҳар квадрат километрга 580 нафарни ташкил қилади. Шаҳарнинг умумий майдони 19,12 квадрат километр (7,38 ми²) га тенг.
Обусе 小布施町 | |
|---|---|
| Шаҳарча | |
|
| |
| Мамлакат | Япония |
| {{{минтақа_тури}}} | Чубу вилояти |
| Асос солинган | 1-апрел 1889-йил |
| Майдон | 19.12 км2 (7.38 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | япон |
| Аҳолиси (2019-йил апрел) |
10 999 |
| Зичлиги | 580 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+9:00 |
| Телефон коди | 026-247-3111 |
Географияси
Обусе шимолий Нагано префектурасида, Нагано шаҳридан шарқда жойлашган.
Атрофдаги муниципалитетлар
Иқлими
Шаҳар иқлими иссиқ ва нам ёз ҳамда совуқ қиш билан тавсифланади (Кöппен иқлим таснифи Cфа). Обуседа ўртача йиллик ҳарорат 12,4 °C ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1229 мм бўлиб, сентябр эса энг серёғин ой ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 25,9 °C, энг паст ҳарорати эса январда, −0,3 °C атрофида бўлади[2].
Демографияси
Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[3], Обусе аҳолиси сони сўнгги 40 йил ичида анча барқарор бўлиб қолмоқда.
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1940 | 8,301 | — |
| 1950 | 10,817 | +30.3% |
| 1960 | 10,098 | −6.6% |
| 1970 | 9,625 | −4.7% |
| 1980 | 11,205 | +16.4% |
| 1990 | 11,568 | +3.2% |
| 2000 | 11,46 | −0.9% |
| 2010 | 11,074 | −3.4% |
| 2020 | 10,66 | −3.7% |
Тарихи
Ҳозирги Обусе ҳудуди қадимги Шинано провинсиясининг бир қисми бўлган ва уни Император Го-Ширакава давридаги шоэн билан боғлиқ бўлган воқеаларни сўнгги Ҳеиан даври ёзувларида жой номи сифатида кўриш мумкин. 1843-йилда 83 ёшида япон рассоми Ҳокусаи бой деҳқон Такаи Козаннинг таклифига биноан Обусе шаҳрига бориб, у ерда бир неча йил яшайди[4]. Обуседаги фаолияти давомида Ҳокусаи бир нечта дурдона асарлар яратади, жумладан Эркак тўлқини ва Аёллик тўлқини номли расмлари машҳур бўлган[4].
Замонавий Обусе қишлоғи 1889-йил 1-апрелда муниципалитетлар тизимининг ўрнатилиши билан яратилган. 1954-йил 1-февралда у шаҳарча мақомига кўтарилди. Обусе 1954-йил 1-ноябрда қўшни Цусуми қишлоғини ўзига қўшиб олди.
Обусе шаҳридаги энг йирик шифохона Шинсеи касалхонаси (Янги ҳаёт касалхонаси) Канаданинг Англикан черкови миссионери Ж.Г.Wаллер томонидан 1932-йилда Канадада тўпланган маблағ асосида сил касаллиги санаторийси сифатида ташкил этилган[5].
Иқтисодиёти
Кичкина бўлишига қарамай, гўзал Обусе шаҳри ўзининг каштан саноати билан машҳур бўлиб, у маҳаллий ҳунармандлар ишига ўзига хос жўшқинлик келтиради, каштандан музқаймоқ ва бошқа ширинликлар шунингдек турли хил таомлар тайёрланади. Минтақада каштанларнинг кўплиги саббали Обусени Нагано марказидаги сайёҳлар ва санъат коллекционерлари ўзига жалб этади ҳамда маҳаллий ёғоч усталари ва рассомлар учун савдо бозорларини ҳам яратади.
Таълим тизими
Обуседа битта давлат бошланғич мактаби ҳамда битта давлат ўрта мактаби мавжуд. Шаҳарда юқпри мактаб мавжуд эмас.
Транспорти
Темир йўл
Магистрал йўл
Жошин-эцу тезкор йўли- Миллий йўналиш 18
- Миллий йўналиш 403
Маҳаллий диққатга сазовор жойлар
-
Ҳокусаининг Обуседаги люк қопқоғи
-
Эркак тўлқини
- Ганшо-ин, Кацушика Ҳокусаи томонидан бўялган шифтли Будда ибодатхонаси
- Ҳокусаи музейи[6] бу музей миллий хазина ҳисобланиб, у Обуседа ўзининг бир қанча машҳур асарларини яратган буюк япон рассоми Ҳокусаининг асарлари ва тарихини намойиш этади.
Галерея
Манбалар
- ↑ „小布施町公式サイト“. www.тоwн.обусе.нагано.жп.
- ↑ „Обусе cлимате: Авераге Температуре, wеатҳер бй монтҳ, Обусе wеатҳер аверагес - Cлимате-Дата.орг“. эн.cлимате-дата.орг.
- ↑ „Нагано (Жапан): Префеcтуре, Cитиэс, Тоwнс анд Виллагес - Популатион Статистиcс, Чарц анд Мап“. www.cитйпопулатион.де.
- ↑ 4,0 4,1 „Wелcоме то тҳе Wорлд оф Ҳокусаи, ан "Олд Ман Мад Абоут Паинтинг"!“. Ҳокусаи Кан. Ҳокусаи Мусеум (7-март 2018-йил). 2018-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-май 2019-йил.
- ↑ „沿革・歴史“. 新生病院. Шинсеибёуин. Қаралди: 18-май 2019-йил.
- ↑ „Wелcоме то тҳе Wорлд оф Ҳокусаи, ан "Олд Ман Мад Абоут Паинтинг"!“. Ҳокусаи Мусеум. Ҳокусаи-кан (7-март 2018-йил). 2018-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-май 2019-йил.
Ҳаволалар
- Расмий сайти (японча)