Odat
Одат (психологияда) — ўрганиш бўлиб қолган ва муайян вазиятда бажариш индивид учун эҳтиёжга айланган хаттиҳаракат. Одат стихияли тарзда шаклланиши, муайян тарбия маҳсули бўлиши, ҳарактернинг барқарор хусусиятига айланиши, автоматизм белгиларига эга бўлиши мумкин. Одатнинг физиологик асоси, малаканикн каби, динамик стереотип, яъни бош мия катта ярим шари пўстлоғидаги нерв системасидир. Одат фаолиятнинг турли сохалари (меҳнат, ўқув, спорт ва бошқалар)да вужудга келиб, инсон хатти-ҳаракатининг барча томонлари (ахлоқи, билиш жараёни, маданий-маиший турмуши ва бошқалар)ни қамраб олади. Одат фойдали (мас, эрталабки гимнастика) ва зарарли (мас, чекиш) бўлиши мумкин. Фойдали одат шахенинг ижобий ҳислатлари шаклланишига ёрдам беради. Масалан, меҳнат одати меҳнацеварликни ривожлантиради. Аксинча, зарарли одатлар салбий хусусиятларни келтириб чиқаради. Масалан, вақтни беҳуда ўтказишдан дангасалик, ишни охирига етказмасликдан иродасизлик одатлари келиб чиқади. Одат тусини олган хатти-ҳаракатлар кишига мустаҳкам сингиб, унинг табиатига фазилати ёки иллатига айланади. Ёшликдан ижобий Одатларни таркиб топтириб, салбий одатларга қарши курашиш таълим-тарбиянинг муҳим вазифасидир[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |