Зиёсферада исми Одилжон ва фамилияси Хамробеков бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Одилжон Сохибжон ўғли Хамробеков (1996-йил 13-феврал туғилган[2]) — ўзбекистонлик профессионал футболчи, Эроннинг „Тракторсози“ клуби ва футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнайди.

Одилжон Хамробеков
Хамробеков Пахтакор таркибида (2020-йил)
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Одилжон Сохибжон ўғли Хамробеков[1]
Таваллуд санаси 1996-йил 13-феврал (1996-02-13) (30 ёш)
Таваллуд жойи Шўрқўрғон, Наманган тумани, Ўзбекистон
Бўйи 1.78 cм (1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Тракторсози
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013—2018 Насаф 70 (2)
2019—2021 Пахтакор 41 (0)
2021 Шабаб Ал-Аҳли 8 (0)
2021—2023 Пахтакор 56 (1)
2024 Навбаҳор 23 (1)
2025 Бунёдкор 15 (0)
2025— Тракторсози 0 (0)
Миллий терма жамоа‡
2013 Ўзбекистон У-17 4 (0)
2014—2015 Ўзбекистон У-20 7 (0)
2018—2019 Ўзбекистон У-23 6 (0)
2017— Ўзбекистон 65 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 16-июл учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2025-йил 16-июл учун)

Футболчилик фаолияти

Клуб

„Насаф“ клуби тарбияланувчиси. 2019-йилги мавсумда Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоаси Хамробековни „Насаф“ жамоасидан икки ярим миллиард сўмга харид қилгани ОАВларда маълум қилинган[3][4]. 2019-йил 14-март куни „Пахтакор“ жамоаси футболчиси сифатида таништирилган[5].

2021-йил 5-мартда БААнинг „Шабаб Ал Аҳли“ жамоаси билан шартнома имзолагани эълон қилинган[6]. 2021-йил 23-июл куни Хамробеков Тошкентнинг „Пахтакор“ клубига қайтиб, 2022-йил охиригача шартнома имзолаган[7][8]. 2021-йилги мавсум декабр ойида Ўзбекистон Суперлигасининг Трансфермаркт талқинига кўра энг қиммат икки футболчисидан бирига айланган[9][10][11].

2024-йил 30-январда Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаси билан шартнома имзолаган[12]. 2025-йил 19-июлда Эроннинг Тракторсози клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган[13].

Халқаро

Одилжон 2013-йилда БААда бўлиб ўтган ёшлар (17 ёшгача) жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида тўп сурган, Ўзбекистон ёшлари 1/8 финалгача етиб борган, шунингдек, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам иштирок этган. У Ўзбекистон ёшлар (20 ёшгача) терма жамоаси билан бирга 2015-йилда Янги Зеландияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиб, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси чорак финалга қадар етиб борган. 2018-йилнинг январ ойида Ўзбекистон ёшлар (23 ёшгача) терма жамоаси билан бирга ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Осиё чемпиони бўлган ва мусобоқада шериларига энг кўп пас берган футболчига айланган[14].

2015-йилдан Ўзбекистон терма жамоасига жалб этилган[15]. Хамробеков 2017-йилнинг ноябр ойида Бирлашган Араб Амирликларига қарши ўртоқлик учрашувида дебют ўйинини ўтказган[16]. Кейин Уругвай, Марокаш, Сенегал, Эрон, Жанубий Корея ва Қатар терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган. У 2019-йилги Осиё Кубогида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасининг якуний таркибига киритилган.

2024-йилнинг 3-феврал куни Қатар терма жамоасига қарши ўйинда гол урган[17].

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионати учун Ўзбекистон терма жамоаси қайдномасидан ўрин олган[18].

Фаолият статистикаси

Клуб

О'йинлар 2021-йил 6-март холатига ко'ра
Клуб Мавсум Лига Мамлакат кубоги Лига кубоги Континентал Бошқа Жами
Бўлим Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Пахтакор Тошкент 2019 Ўзбекистон Суперлигаси 20 0 4 0 1 1 7 0 - 32 0
2020 21 0 4 0 - 8 0 - 33 0
Жами 41 0 8 0 1 1 15 0 - - 65 1
Шабаб Ал Аҳли 2020-21 БАА Про лигаси 8 0 0 0 0 0 - - 8 0
Карера жами 49 0 8 0 1 1 15 0 - - 73 1

Халқаро

Ўзбекистон терма жамоаси
Йил Ўйин Гол
2017 1 0
2018 8 0
2019 8 0
2020 1 0
2021 5 0
2022 9
2023 5
Жами 39 0

2023-йил 20-июн куни ўтказилган ўйиндаги аниқ статистика[19]

Ютуқлар

Клуб

Насаф

Пахтакор

Шабоб ал-Аҳли
  • БАА Лига кубоги: 2020/2021[21]
  • БАА Президенти кубоги: 2020/2021[22]

Халқаро

Индивидуал

  • У-23 Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси: 2018[23][24]

Мукофотлари

2025-йил 6-июнда Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони билан тақдирланган[25].

Манбалар

  1. ↑ „Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси а’золари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. пресидент.уз. Қаралди: 2025-йил 6-июн.
  2. ↑ „"Насаф": Одилжон Ҳамробековни табриклаймиз!“ (2018-йил 13-феврал).
  3. ↑ „"Пахтакор" 2,5 миллиардлик трансферга қўл урди“ (2019-йил 5-феврал).
  4. ↑ „"Насаф" Ҳамробековнинг трансферидан 2,5 миллиард олади ва 20% улушни сақлаб қолади“ (2019-йил 5-феврал).
  5. ↑ „"Пахтакор" янги футболчиларни таништирди“ (2019-йил 14-март).
  6. ↑ „Расман: Одил Ҳамробеков – "Шабаб Ал Аҳли" аъзоси“ (2021-йил 5-март).
  7. ↑ „ОДИЛ ҲАМРОБЕКОВ "ПАХТАКОР"ГА ҚАЙТДИ“ (Узбек). пакҳтакор.уз/. Пакҳтакор Ташкент ФК (2021-йил 23-июл). Қаралди: 2021-йил 23-июл.
  8. ↑ „Расман: Одил Ҳамробеков "Пахтакор" билан шартнома имзолади“ (2021-йил 23-июл).
  9. ↑ „Топ-10. Суперлигадаги энг қиммат футболчиларни биласизми?“ (2021-йил 6-декабр).
  10. ↑ „Суперлиганинг энг қиммат футболчисини биласизми? Легионерни-чи?“ (2021-йил 11-октябр).
  11. ↑ „⚡️ Трансфермаркт Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларининг янги нархларини эълон қилди“ (2023-йил 23-декабр).
  12. ↑ „Расман: Одилжон Ҳамробеков - “Навбаҳор” футболчиси!“ (2024-йил 30-январ).
  13. ↑ „«Трактор» Одил Ҳамробеков трансферини эълон қилди“ (2025-йил 19-июл).
  14. ↑ „У-23 Осиё чемпионати. Одилжон Ҳамробеков - энг кўп пас берган футболчи“ (2018-йил 26-январ).
  15. ↑ „"Насаф": Олти нафар футболчи миллий терма жамоага чақирилди“ (2015-йил 15-август).
  16. ↑ УАЭ 1–0 Узбекистан
  17. ↑ Осиё Кубоги-2023 | 1/4 финал03.02.2024 | 20:30 (Тошкент вақти)ҚАТАР — ЎЗБЕКИСТОН 1:1 ЛИВЕ // Чампионат.асиа
  18. ↑ „УзПФЛ“. Телеграм. Қаралди: 2026-йил 29-май.
  19. ↑ Одилжон Хамробеков Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида
  20. ↑ „Покер қайд этган "саккизталик"“ (2016-йил 23-ноябр).
  21. ↑ „“Шабаб Ал Аҳли” БАА Лига Кубоги соҳиби!“ (2021-йил 6-май).
  22. ↑ „Cартабиа пеналтиэс ҳелп Шабаб Ал Аҳли Дубаи то УАЭ Пресидент'с Cуп суccесс“ (2021-йил 17-май).
  23. ↑ „Ҳамробеков дедиcатес аwард то сқуад, фанс“. тҳе-афc.cом (2018-йил 27-январ). Қаралди: 2021-йил 18-сентябр.
  24. ↑ „Одилжон Ҳамробеков - У-23 Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси!“ (2018-йил 27-январ).
  25. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-июндаги „Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2025-йил 6-июн). 2025-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 6-июн.

Ҳаволалар