Ғизоллар, оҳулар — қувушшохлилар оиласига мансуб сут эмизувчилар уруг'и. Узунлиги 85–170 см, яғринидан баландлиги 50–110 см, шохи эркаги ва урғочисида (жайраннинг урғочиси шохсиз) лирасимон, узунлиги 25–80 см. 12 тури бор. Африка, Ғарбий Осиё, Марказий, Ўрта ва Жанубий Осиёда тарқалган. Чўл, дашт, ўрмон-дашт, текислик ва тоғли ҳудудларда (3.5 минг м баландликкача) яшайди. Ўзбекистонда 1 тур – жайран тарқалган. Ғиззоллар сони камайиб кетган, бир қанча тури Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.