Oktyabr inqilobi

Октябр инқилоби ёки Октабр тўнтариши, Октябр революцияси — Россияда Муваққат ҳукуматни қурол кучи билан ағдарилиши ва ҳокимият тепасига болшевиклар партиясининг келиши. Инқилоб эски календар бўйича 1917-йил 24-26-октябр, янги календар бўйича 6-8-ноябрда содир бўлган.
Инқилоб олдидан
Феврал инқилобидан кейин Муваққат ҳукуматнинг ишчилар ва деҳқонларнинг талаблари, миллий масалаларни ҳал қилишдаги сусткашлиги ва қатъияцизлиги, Россиянинг урушда иштироки давом этаётганлиги умуммиллий инқирозни авж олдирди, марказда экстремистик (ўта сўл) партияларнинг, мамлакатнинг чеккаларида эса миллатчи партияларнинг кучайиши учун шароит туғдирди. Ҳаммадан ҳам болшевиклар фаол ҳаракат қилдилар. Улар Россияда социалистик инқилобни бошлаймиз, бу жаҳон инқилобининг дебочаси бўлади, деб бонг урдилар. 1917-йил август охири — сентабр бошларида болшевиклар Петроград ва Москва Советларида кўпчиликни эгаллади ва қуролли тўнтаришга тайёргарлик кўришди.
Инқилоб
24-октябрдан 25-октябрга ўтар кечаси (янги тақвим бўйича 6—7-ноябр) қуролланган ишчилар, Петроград гарнизонининг солдатлари ва Болтиқ флотининг матрослари „Қишки сарой“га бостириб кирди ва Муваққат ҳукумат аъзоларини қамоққа олди. Бутун Россия Советларининг 2-съездида болшевиклар дастлаб сўл эсерлар билан ҳамкорликда Муваққат ҳукумат ағдарилганлигини қўллаб-қувватлаб, „Тинчлик ва Ер“ тўғрисида декретлар эълон қилдилар. В.И.Ленин бошчилигидаги ҳукумат — Халқ Комиссарлари Совети (ХКС)ни туздилар. Петроград ва Москвада Муваққат ҳукуматга содиқ кучларнинг қаршилигини шафқациз бостириб, Россиянинг муҳим марказий саноат шаҳарларида тезлик билан ҳукмронликни ўрнатдилар. Асосий душман — кадетлар партияси эса қонундан ташқари деб эълон қилинди, партия йўлбошчилари қамоққа олинди, матбуот эркинлигига чек қўйилди.
Инқилобдан кейин
Шунга қарамай, Таъсис мажлисига бўлган сайловлар (1917-йил 12-ноябр)да болшевиклар фақат 25% овоз олди. 1918-йил 5(18)-январда Петроградда бўлган Таъсис мажлиси болшевикларнинг дўқ-пўписалардан иборат талабларини рад қилгач, улар томонидан ноқонуний равишда тарқатиб юборилди. Бу ҳолат мамлакатнинг парчаланиши ва Россияда фуқаролар уруши (1918—1922) кучайишига олиб келди. 1918-йил март ойига келиб Россиянинг анчагина ҳудудида совет ҳокимияти ўрнатилди. „Ҳарбий коммунизм“ сиёсатига ўтилиши, қатағон органи — Бутун Россия Фавқулодда комиссияси (ВCҲК)нинг тузилиши (1917-йил декабр ойи) ва Қизил армиянинг ташкил қилиниши (1918-йил феврал ойи) болшевиклар ғалабасини таъминлаб, уларнинг якка партиявий ҳукмронликни ўрнатишига имкон берди.
Туркистондаги вазият
1917-йил кузида Туркистонда ҳокимиятнинг Советларга ўтиши учун обектив шарт-шароитлар йўқ эди, болшевикларнинг омма ўртасида таъсири ҳам оз бўлган. Бу ерда асосий сиёсий кучлар эсерлар ва миллий партиялар эди. Бироқ, Октабр тўнтариши ҳақидаги хабар 27-октябрда Тошкентга етиб келгач, болшевиклар ва сўл эсерлар ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаш учун кураш бошладилар. Тўрт кунлик жанглардан сўнг Тошкентнинг янги шаҳар қисмида совет ҳокимияти ўрнатилди (1917-йил 1-ноябр). Муваққат ҳукуматнинг Туркистон комитети ағдариб ташланди. Бироқ қуролли тўқнашувда маҳаллий аҳоли деярли иштирок этмади. 1917-йил 15-22-ноябрда бўлган Туркистон Советларининг Ўлка съездида сўл эсерлар, болшевиклар ва максималистлардан иборат Туркистон ўлкаси ХКС (раиси Ф.И.Колесов) тузилди. Ҳукумат таркибига туб миллат вакилларидан бирон киши ҳам киритилмаган эди. Ҳокимиятнинг Советлар томонидан босиб олинишини тараққийпарвар кучлар (Фитрат, Убайдулла Асадуллахўжаев, Мунавварқори, Мустафо Чўқай, Шерали Лапин ва бошқалар) кескин қоралашган. Туркистондаги совет ҳокимияти Муваққат хукуматдан мерос қолган ҳарбий кучлар ва бошқа қуролли кучларни ўз қўлига тўплаб, Қўқонга ҳужум қидди ва Туркистон мухториятини тугатди (1918-йил феврал). Бироқ Бухорога қилинган босқин (1918-март) мағлубиятга учради (қаранг Колесов воқеаси).
Натижалари
Октабр тўнтариши ХХ асрда Россия ва бутун жаҳон учун кучли таъсир қилди. Дунё сиёсий тартиботида ақл бовар қилмайдиган воқеалар юз берди. Амалга оширилган Октабр тўнтаришини сақлаб қолиш учун болшевиклар бутун ижтимоий-сиёсий жараёнлар устидан диктатурани, яъни алоҳида шахсларнинг ҳокимиятини таъминлаб берувчи ҳарбий-сиёсий режимни ўрнатдилар. Бу режим собиқ СССР ҳудудида қатағон сиёсатини амалга оширди. Гарчи Октабр тўнтариши ХВИИИ—ХИХ асрларда шаклланган социалистик ғоялар байроғи остида амалга оширилган бўлсада, аслида мақсад қандай қилиб бўлмасин давлатни қўлга олишга қаратилган эди.
Болшевиклар Октабр тўнтаришидан кейин олдинги империячилик сиёсатини изчил давом эттирдилар. ХХ асрнинг 2-ярмида эса империя чегарасини Ғарбий Европагача етказдилар. Дунёнинг икки қутбга бўлиниш жараёни бошланди. Бу жа-раён ХХ асрнинг 80-йилларигача давом этди. Октабр тўнтариши инсоният тарихий тараққиётини бутунлай тескарига буриб юборди. Жамият тараққиётини таъминловчи хусусий мулк, тадбиркорлик, савдо-сотиқ, эркин ҳаракат, шунингдек, эркин фикр аввалига бир қолипга солинди, кейинроқ бутунлай тақиқлаб қўйилди. Инсоният яратган, табиат инъом этган ҳамма нарсалар давлат мулкига айлантирилди. Собиқ Иттифоқ ҳудудидаги халқларнинг қадрияти аста-секин йўқотила борилди. Ягона халқ, ягона оила, ягона тил каби сунъий қадриятлар тиқиштирилди.
Танқид
Халқни, унинг манфаатларини назарписанд қилмай, аслида халқ иродасига қарши амалга оширилган Россиядаги Октабр тўнтариши ХХ асрдаги давлат терроризмини бошлаб берган сиёсий воқеа эди.[1]
Манбалар
Адабиётлар
- Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2-китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000;
- Туркестан в начале ХХ века: к истории истоков национальной независимости, Т., 2000;
- История Советской России, Санкт-Петербург, 2001;
- История советского государства: 1900—1991, М., 2001.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Октябр инқилобига тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |