Olabugʻasimonlar
Олабуға балиқлар (Перcиформес), окунсимонлар — суякли баликлар туркуми. Узунлиги 1 см дан 5 м гача, вазни граммнинг бир неча улушидан 900 кг гача. Купчилигининг сузгич пуфаги бор. Сузгичлари тиканли, орқа сузгичи 2, қорин сузгичлари 6 ёки камроқ нурли. Тангачалари ктеноидли, баъзан сиклоидли, улар модификациясидан иборат ёки бўлмайди. 149 оила, 1200 уруғ ва 6500 га яқин тури бор. Барча денгиз, океан ва чучук сувларда тарқалган. Олабуға балиқлар балиқларнинг энг йирик туркуми, барча маълум турларнинг 40%ини уз ичига олади. Барча денгизларнинг соҳил бўйи сувларида ставридалар, денгиз итчалари, хўкизчалар, серрансимонлар, губанлар; очиқ денгизларда тунецлар, елканлилар, корифенлар ва бошқа кенгтарқалган. Евросиё ва Шим. Америка сувларида олабуғалар, Африка ва Жан. Америкада сихлидалар, Шимолий Америкада сентдархидлар, Жан. Осиё ва Африкада лабиринтлилар кўп учрайди. Ўзбекистонда Олабуға балиқларнинг 4 оиласи (бука балиқлар, атеринлар, олабуғалар, тошбуқалар), 9 уруғи ва 13 тури тарқалган. Оддий олабуға ва оқ ела Аму ва Сирдарёнинг қуйи оқимларида, Орол денгизида яшайди. Кўпчилик Олабуға балиқлар Орол денгизи билан боғлиқ бўлган. Бир қанча Олабуға балиқлар саноат миқёсида овланади, сунъий сув ҳавзаларида кўпайтирилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |