Олча (Cерасус) — раънодошлар оиласига мансуб барг тўкувчи дарахтлар туркуми, мевали дарахт, 150 га яқин тури бор. Асосан Осиёда, шу жумладан, Ўрта Осиё ва Кавказда 25 га яқин тури о'сади. Маданий турларидан оддий олча (C.вулгарис) кенг тарқалган. Жуда қадимдан Марказий ва Жанубий Европада, Африка, Шарқий Осиё, Шимолий Америкада экилади. Ўзбекистонда олчанинг маҳалеб олчаси ёки камхастак (C.маҳалеб), қизилмевали олча ёки чия (тошчия) (С. эрйтҳроcарпа Нески.) ёввойи турлари адир ва тоғ ён бағирларида учрайди. Оддий олча дарахтининг бўйи 6-7 метр, совуққа, қурғоқчиликка чидамли, унумдор тупроқларда яхши ўсади ва мўл ҳосил беради, 30—40 йил (баъзан 100 йилгача) яшайди. Меваси майда, думалоқ, данакли, сувли, нордон, оч қизилдан тўқ қизилгача олча мева бандининг узунлиги билан бошқа данакли мевалардан фарқ қилади. Таркибида 7,3—14,5% қанд, 0,8—2,4% органик кислоталар, 0,15—0,88% ошловчи моддалар, C, Б2, Б9 витаминлар ва бошқа мавжуд. Янгилигида ейилади, консервалар, мураббо, жем, вино, қандолат маҳсулотлари тайёрланади. Ҳосилдорлиги 100 с/га. Меваси май—июнда пишиб етилади. Олча данагидан, иддиз бачкисидан ҳамда пайвандлаб кўпайтирилади. Экилгандан сўнг 3—4-йили ҳосилга киради, 6—7-йили яхши ҳосил беради. Олчага қисқа танали қилиб, сийрак поғонали шакл берилади. Ўзбекистонда олманинг Гриот, Любская 15, Подбелская, Самарқанд, Тургеневка, Қора шпанка навлари экилади (2003). Зараркунандалари: олча арра-каши, олча узунбуруни, битлар, олча пашшаси ва бошқа Касалликлари: мева чириши, клястероспориоз, коккомикоз, ситоспороз ва бошқа[1][2][3].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Олча“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (О-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  2. ↑ Лейн А. Н., Олча ва гилос, Т., 1962; Рибаков А. А., Остроухова С. А., Ўзбекистон мевачилиги, Т., 1967.
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил