Olim
Олим (арабча: عالم — билимли, илимли, доно; маълумотли; илм сўзидан) атамаси билан кенг маънода тизимли равишда билим йиғувчи шахс номланади. Аёллар учун олима сўзи ишлатилади. Тор маънода эса олим, деб илмий услубдан фойдаланувчи шахсга айтилади.[1] Олим фаннинг бир ёки бир неча соҳасида мутахассис бўлиши мумкин.[2] Ушбу мақолада атаманинг тор маънода қўлланиши ёритилади. Олимлар табиатни физик, математик ва ижтимоий жиҳатлардан чуқурроқ тушуниш учун тадқиқотлар олиб боришади.
Воқеълик (реаллик) нинг моддий бўлмаган ва ўлчаб бўлмайдиган жиҳатларини файласуфлар ўрганади. Олимлар шунингдек амалий мақсадларда ишлатиш учун қурилмалар ясайдиган муҳандислардан ҳам фарқланишади. Фан амалий фойда келтириб чиқадиган нуқтага етганида, у амалий фан, деб номланади (бу ердан у муҳандислик билан яқин ишлай бошлайди). Фан воқеъликнинг номоддий хусусиятларини ўз ичига олса, у табиий фалсафа, деб аталади.
Замонавий олим ишига ўхшаш фаолият билан шуғулланувчи ижтимоий роллар ХВИИ асрда пайдо бўла бошлади. Ғарбда ХХ аср бошларигача фан билан шуғулланадиганлар „табиий файласуфлар“ ёки „фан одамлари“, деб аталарди.[3][4][5][6]
Олимлар университет, институтлар ёки ширкатлар учун ишлашади. Шахсий тадқиқот ўтказувчи олимлар ҳам мавжуд. Олимлар мутахассислик даражасини билдирувчи илмий унвонлар олишлари мумкин (доцент, доктор, профессор каби).
Манбалар
- ↑ Исааc Неwтон (1687, 1713, 1726). „[4] Рулес фор тҳе студй оф натурал пҳилосопҳй“, Пҳилосопҳиаэ Натуралис Принcипиа Матҳематиcа, Тҳирд эдитион. Тҳе Генерал Счолиум cонтаининг тҳе 4 рулес фоллоwс Боок 3, Тҳе Сйстем оф тҳе Wорлд. Репринтед он пагес 794-796 оф И. Бернард Cоҳен анд Анне Wҳитманъс 1999 транслатион, Университй оф Cалифорниа Пресс ИСБН 0-520-08817-4, 974 пагес.
- ↑ Охфорд Энглиш Диcтионарй, 2нд эд. 1989
- ↑ Нинетеэнтҳ-Cентурй Аттитудес: Мен оф Сcиэнcе. ҳттп://www.рпи.эду/~россс2/боок.ҳтмл
- ↑ Фриэдрич Уэберwег, Ҳисторй оф Пҳилосопҳй: Фром Тҳалес то тҳе Пресент Тиме. C. Сcрибнер’с сонс в.1, 1887
- ↑ Стеве Фуллер, Куҳн ВС. Поппер: Тҳе Струггле Фор Тҳе Соул Оф Сcиэнcе. Cолумбиа Университй Пресс 2004. Паге 43. ИСБН 0-231-13428-2
- ↑ Сcиэнcе бй Америcан Ассоcиатион фор тҳе Адванcемент оф Сcиэнcе, 1917. в.45 1917 Жан-Жун. Паге 274.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Олимга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Фанлар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |