Olimpiya oʻyinlari

Олимпия ўйинлари — ҳар тўрт йилда ўтказилувчи йирик халқаро спорт мусобақалари. Олимпия ўйинлари Халқаро Олимпия Қўмитаси васийлиги остида 4 йилда бир маротаба ўтказилади. Олимпия ўйинларининг Ёзги ва қишки ўйинлари мавжуд.
Тарихи
Олимпиада ўйинлари — 1) Юнонистонда умумюнон байрами ва мусобақалари (2 ғилдиракли аравада тез юриш, бешкураш, муштлашиш мусобақалари, санъат конкурси). Милоддан аввалги 776-йилдан бошлаб милодий 394-йилгача ҳар 4 йилда Олимпия шаҳрида худо Зевс шарафига ўтказилган. Ана шу 4 йиллик давр Олимпиада деб аталган. Ўйинлар 5 кун давом этган;
2) Юнонистоннинг Олимпия ўйинларини эслатувчи жаҳон спорт мусобақалари. 1896-йил (Олимпиаданинг 1-йили)дан бошлаб ўтказилади. Олимпия ўйинларини ўтказиш тартиби, қоидалари Олимпия ҳартиясида белгилаб берилган. Бу ҳартияни замонавий олимпия ҳаракати асосчиси, франсиялик жамоат арбоби Пиэр де Кубертен (1863—1937) ишлаб чиққан. 1894-йил Парижда Халқаро спорт конгресси ҳартияни тасдиқлаган (янги таҳрири 1999-йил қабул қилинган). Ўйинлар Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) томонидан ташкил қилинади. Ўйинларда мусобақалар спортнинг фақат олимпия турлари бўйича ўтказилади. Олимпия спорт тури ҳартияга биноан аниқланиб, у энг кенг тарқалган (ёзги ўйинларнинг эркаклар учун спорт тури 4 қитъанинг камида 75 давлатида ва аёллар учун эса, 3 қитъанинг камида 40 давлатида тарқалган) бўлиши керак. Дастурга енгил атлетика, гимнастика, сувда сузиш, оғир атлетика, кураш, бокс, қиличбозлик, эшкак эшиш спорти, велоспорт, футбол, баскетбол мусобақалари киритилган. 1968-йилдан Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси ХОҚ томонидан тасдиқланган маданий дастур тадбирларини ўтказиб келади. Бу тадбирлар санъат воситасида олимпиаданинг халқлар ўртасида тинчлик ва тотувлик идеалларини тарғиб қилишга қаратилгандир. 1924-йилдан Олимпия ўйинларининг қишки қисми мустақил мусобақалар сифатида ўтказилади (қаранг Қишки олимпиада).
Шиори
Олимпиада шиори „Тезроқ, баландроқ, кучлироқ“ (лотинча: „Cитиус, алтиус, Фортиус“) 1920-йилдан олимпиада эмблемасига киради.
Рамзи
Олимпия ўйинларининг рамзи — беш қитъани ифода этувчи бешта бириккан халқадан иборат. 5 ҳалқа — олимпиада ҳаракатига бирлашган 5 та қитъа рамзи. Юқори қатордаги ранглар: ҳаворанг — Европа, қора — Африка, қизил — Америка, пастки қаторда: сариқ — Осиё, яшил — Австралия.

Байроғи
Олимпиада байроғи — Олимпиада тимсоли (5 ҳалқа) туширилган оқ мато барча Олимпия ўйинларида кўтарилади. Олимпия ўйинларининг анъанавий атрибута Олимпиада машъаласидир. У Алфей дарёси водийсидаги Кронос тоғ ён бағрида қуёш нурларидан ёндирилиб, ўйинларнинг тантанали очилишига эстафета билан олиб келинади ва олимпиада стадионидаги махсус меҳробда ўйинлар ёпилгунча (16 кун) ёниб туради. Он
Олимпия ўйинларининг вужудга келиши
Тарихий маълумотларга кўра, биринчи Олимпия ўйинлари эрамиздан аввалги 776-йилда ўтказилган. Ўйинлар антик олимпия худоларига бағишланган бўлиб, ўйин мусобақалари қадимги Олимпия майдонларида ўтказилган. Асрлар ўтиб эрамизнинг 393-йили Олимпия ўйинлари император Феодосия буйруғи билан тўхтатилган. Антик Олимпия ўйинлари Пелопонес ғарбий қисмида жойлашган қадимги Олимпияда ўтказилиб келинган. Грек мифалогиясига кўра, Олимпик ўйинлар асоси Пелопоннесе оролларида вужудга келган. Қадимги Олимпия ўзининг гўзал табиати, мафтункорлиги билан, шунингдек, ўзининг муҳташам ибодатхоналари ва спорт майдонлари билан ажралиб туради. Эрамиздан аввалги Х асрларда Олимпияда маданий маросимларни ҳамда бошқа диний ва сиёсий тадбирларни ўтказишга хизмат қилган жой ҳисобланган. Олимпиянинг маркази қисмида ҳашаматли Зевса, унинг тоғрисида эса Гери ибодатхонаси қад кўтарган. Олимпия ўйинлари Зевсга сиғиниш, диний маросимлар билан чамбарчарс боғлиқ эди. Сўзсиз ўйинлар юқори савияда ўтказилиб, грек шаҳарлари ўртасида ўзаро муносабатларни яхшилашга йўналтирилган эди. Қадимги мифларда айтилишича, Олимпия ўйинларининг туғилиши яримхудо Геракл номи билан боғлиқ.
12 асрдан буён қадимги Олимпия ўзининг қадимий ўйинлар ўтказиладиган майдони ва отчопарларида мухлислар қалбидан жой олган чаққон ҳамда бақувват спортчиларни намоён қилди. Спортчиларнинг номлари уларнинг Олимпия ғалабалари тарих вароқларида мухрлади. Қадимги Олимпиада ўйинларида барча озод эркаклар — Грецияда яшовчилар қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган. Мегардан генерал Орсип, чўпон Полимнист, Родос оролидан қирол оиласи аъзоси Диагор, Македония қироли Александр И, файласуф Демокрит — буларнинг барчаси қадимги Олимпия ўйинлари иштирокчилари бўлишган.
Замонавий олимпиада ўйинлари
Олимпия ўйинлари ўтказилган жойлар

Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон
Ўзбекистон спортчилари Олимпия ўйинларида 1952-йилдан буён (1992-йилгача собиқ Иттифоқ ва МДҲ спортчилари жамоаси таркибида, 1996-йилдан буён мустақил давлат вакили сифатида) қатнашиб келади. Олимпиада ҳаракатини ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов ХОҚ томонидан Олимпиада олтин ордени билан тақдирланган (1996).[1]
Ҳаволалар
- Халқаро Олимпия Қўмитасининг расмий сайти(ингл.)
- Олимпия ўйинларининг музейи(ингл.)
- Олимпия ўйинлари ҳақида расмий репортажлар (Wайбаcк Мачине сайтида 12-июн 2007-йил санасида архивланган)(ингл.)
Манбалар
| Википедияда «Спорт» лойиҳаси бор |