Оливер Тwистнинг бошидан кечирганлари
„Оливер Тwистнинг бошидан кечирганлари“ (инглизча: Оливер Тwист; ор, Тҳе Париш Бой'с Прогресс) — инглиз ёзувчиси Чарлес Диcкенс қаламига мансуб роман. Илк бор 1837—1839-йилларда қисмларга бўлиниб нашр этилган. Тўлиқ китоб шаклида 1838-йилда босилган[2]. Китоб учун иллюстрацияларни Георге Cруикшанк чизган. Асардаги воқеалар ХИХ аср ўрталарида Англияда содир бўлади. Унда бош қаҳрамон — Оливер Тwистнинг меҳнат уйидаги азоб-уқубатли ҳаёти, Лондон кўчаларидаги саргузаштлари, жиноятчилар тўдасига қўшилиб қолиши ҳақида ҳикоя қилинади. Романда қашшоқлик, ижтимоий тенгсизлик, етим болаларнинг мудҳиш қисмати, жиноятчилик олами кенг ёритилган. Диcкенс асарда қаҳрамонларнинг ички дунёсини чуқур очишга интилган, жамиятдаги ижтимоий иллатларни фош қилган. Романда, шунингдек, эзгулик, адолат, мурувват каби ғоялар илгари сурилган.
|
Илк нашр муқоваси | |
| Асл номи | Оливер Тwист; ор, Тҳе Париш Бой'с Прогресс |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Чарлес Диcкенс |
| Безовчи(лар) | Георге Cруикшанк |
| Мамлакат |
|
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | роман |
| Нашр этилган санаси |
1837—1839-йиллар 1838-йил (китоб шаклида) |
| Нашриёт | Ричард Бентлей |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1984-йил[1] |
| Аввалгиси | „Тҳе Пиcкwиcк Паперс“ |
| Кейингиси | „Ничолас Ниcклебй“ |
„Оливер Тwистнинг бошидан кечирганлари“ жаҳон адабиётининг сара асарларидандир. Кўплаб тилларга, жумладан, ўзбек тилига таржима қилинган. Рус тилидан Эркин Миробидов ўгирган ўзбекча таржима 1984-йилда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида нашр этилган[1]. Асар кўп бор экранлаштирилган. „Оливер Тwист“ (1948), „Оливер & Cомпанй“ (1988) филмлари улар орасида энг машҳурларидандир[3].
Қаҳрамонлари
- Оливер Тwист
- Жаноб Бумбле
- Манн хоним
- Жаноб Соwерберрй
- Соwерберрй хоним
- Ноаҳ Cлайполе
- Чарлотте
- Жаноб Гамфиэлд
- Жаноб Броwнлоw
- Жаноб Гримwиг
- Бедwин хоним
- Росе Майлиэ
Экранизациялар
- „Оливер Тwист“ (1909)
- „Оливер Тwист“ (1912)
- „Оливер Тwист“ (1912)
- „Оливер Тwист“ (1916)
- „Оливер Тwист“ (1919)
- „Оливер Тwист“ (1922)
- „Оливер Тwист“ (1933)
- „Оливер Тwист“ (1948)
- „Маник“ (1961)[4][5]
- „Оливер!“ (1968)
- „Оливер Тwист“ (1974)
- „Оливер Тwист“ (1982)
- „Лас Авентурас де Оливер Тwист“ (1987)
- „Оливер & Cомпанй“ (1988)[3][6]
- „Тwистед“ (1996)
- „Оливер Тwист“ (1997)
- „Тwист“ (2003)
- „Бой Cаллед Тwист“ (2004)
- „Оливер Тwист“ (2005)
- „Тwист“ (2021)[7][8]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Оливер Тwистнинг бошидан кечирганлари. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1984.
- ↑ "Оливер Тwист | Интродуcтион & Суммарй". Энcйcлопæдиа Британниcа. ҳттпс://www.британниcа.cом/топиc/Оливер-Тwист-новел-бй-Диcкенс.<!--->
- ↑ 3,0 3,1 „Оливер анд Cомпанй“ (1988). 2019-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 13-феврал.
- ↑ 1961(Бенгали) „Маник“. Гомоло. 2017-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-02=20.(Wайбаcк Мачине сайтида 2017-01-18 санасида архивланган)
- ↑ Соувик Чаттержи Мастер оф Лаw фром Wарwиcк Университй, Cовентрй, УК. Инфлуэнcе оф Бенгали Cлассиc Литературе ин Боллйwоод филмс., 2007.
- ↑ Ҳоwе, Дессон. „Оливер & Cомпанй“ (1988-йил 18-ноябр). Қаралди: 1-март 2018.
- ↑ Мичаэл Cаине анд Лена Ҳеадей'с Модерн-Дай 'Оливер Тwист' Селлс то Сабан
- ↑ Сабан Филмс Аcқуирес Чарлес Диcкенс Ретеллинг 'Тwист'
Ҳаволалар
| Викиомборда „Оливер Тwистнинг бошидан кечирганлари“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |