Оллоқулихон карвонсаройи ва тими – Хивадаги меъморий ёдгорлик (1832—33). Тўғри тўртбурчак тархли (69,0х58,0 м), бурчакларига гулдаста – миноралар ишланган. Карвонсаройга шим. ва жан.даги пештоқ орқали кирилади. Унинг кенг ҳовлиси (46,3х42,4 м) ва ҳовли атрофидаги 2 қаватли ҳужралар (4,6х2,9 м) бир хил ҳажмда 105 тани ташкил қилади. Ҳужралар ҳовли саҳнига қаратилган. Бурчакларидаги 8 та ҳужралар (5х5 м) гумбази баланд қилиб ишланган, улар эшик тепасидаги тобадон панжаралари орқали ёритилади. Томи балхи гумбазли. Ховлига кириладиган йўлак 2 томондан пештоқ билан че-гараланган. Пештоқ қанотлари ичида 2-қаватга олиб чиқиладиган айланма зиналар бор. Пастдаги хоналарда юк сақланган, юқрридагиларидан меҳмонхона сифатида фойдаланилган.

Карвонсаройнинг ташқи ва ички тузилишида ўзига хос томонлар бор. Масалан, шу типдаги биноларда ичкарига махсус хоналар орқали айланиб ўтил-са, бу ерда ичкарига юклар билан 2 гумбаз остидан тўғри ўтиш мумкин. Ҳовли ўртаси отаравага мол юклашга қулайлаштирилган. Тим карвонсаройга нисбатан кейинроқ қурилган. Карвонсаройнинг бош тарзи тим қурилиши (1835— 38)да тамоман ўзгартирилган. Пастки қаватда равоқлар асоси мустаҳкамланган, 24 та ҳужранинг 2-қавати бутунлай бузилган ва тим гумбазлари (катта гумбаз диаметри – 9,5 ва 10,7 м, кичик гум-баз диаметри – 6,0 м)ни ўрнатиш учун мослаштирилган. Тим тархи —74х26,5 м, 2 та катта гумбаз (марказида ва ғарбида), 2 қаторли 12 та майда гумбазлар карвонсарой олдидаги катта гумбазли хонага келиб такалган, худди шундай гумбазли хона тимнинг ғарбида ҳам бор. Тим ичкариси гумбазлардаги туйнуклар орқали ёритилган. Тимда савдо расталари жойлашган. Гумбазларни қуришда усталар бинога мос (тўртбурчак, чорси, олти қиррали шаклларда) қурилма асосини топа олганлар. Карвонсарой тўғри тўртбурчаклар кўринишида бўлиб, фақат бурчакларида миноралари мавжуд. Унинг узунламасига ўқи томон йўналтирилган қурулиш ишлари жанубий-шимолий бурчакка қадар етиб борган бўлиб, жанубдан кириш эшиги ва иккита томонида гумбазли ўтиш жойи – дарвазахона мавжуд. Жанубий ва шимолий ҳовлиларда иморатларнинг аксар қисмини оддий ортиқча безакларсиз хоналар ташкил қилади. Периметри бўйлаб икки қаватли ҳовли мавжуд ҳужраларнинг бир хил қурулиш услуби ва кўринишини давом эттирган. Иморатнинг пастки қисми омборхона вазифасини бажарган. Иккинчи юқори қават эса – ташриф буюрган савдогарларнинг вақтинчалик турар жойи бўлиб хизмат қилган. Оддий ҳужралар тўртбурчак шаклда қурилган. Улардан саккизтаси бурчакларга қад кўтарган квадрат ҳуджралар ҳисобланади. Икки қаватли иморатга кириш йўлаклари диагонал тарзда ташкил этилган. Ҳовли ёнбағирларидан ярим саккизбурчак шаклида безатилган манзарали жойлар мавжуд бўлган. Ҳовли атрофида икки қаватда умумий ҳужаралар сони 104 тани ташкил қилган. Улардан 24 таси - бинонинг қурилиши олдидан асосий эътибор марказида бўлган. Тим гумбазлариниг пастки қаватдаги ҳужралари кўчага очиладиган дўконлар бўлиб хизмат қилган. Улардан бугунги кунга қадар сақланиб қолганлари мавжуд. Уйлар „балхи“ гумбазлари билан қопланган. Ҳамма ҳужралар ташқи фасади махсус қоплама ёрдамида қопланган. Ҳовлида иншоотларни оқлаш ишлари олиб борилган. Бугунги кунда Иллоқулихон карвонсарой ва тими очиқ осмон остидаги музейга айлантирилган.

Ўлчамлари

69,0х58,0 м – умумий; ҳовлиси 46,3х42,4 м; оддий ҳужралар – 4,6х 2,9 м; бурчакдаги ҳужралар – 5,0Х 5,0 м[1].

Адабиёт

  • Манковская Л., Булатова В., Памятники зодчества Хорезма, Т., 1978.[2]

Манбалар

  1. ↑ Маньковская Л., Булатова В. Памятники зодчества Хорезма 1978, с. 107-108.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил