Oltiariq tumani
Олтиариқ тумани — Фарғона вилоятидаги туман. 1926-й. 29 сент. да ташкил этилган. Жан. дан Фарғона, шим. дан Наманган вилояти, ғарб ва шим.ғарбдан Риштон, Бувайда ҳамда Бағдод, шим.-шаркдан Қўштепа, Ёзёвон туманлари ва жан. дан Қирғизистоннинг Қадамжой тумани билан чегарадош. Майд. 0,63 минг км2. Аҳолиси 166 минг киши (2003). Олтиариқ туманида 1 шаҳар (Тинчлик), 1 шаҳарча (Олтиариқ), 15 қишлоқ фуқаролари йиғини (Азимобод, Бўрбалиқ, Жўрак, Зилха, Катпут, Олтиариқ, Оқбўйра, Повулғон, Полосой, Файзиобод, Янгиараб, Янгиқўрғон, Қапчиғай, Қизилтепа, Ғайрат) бор. Маркази — Олтиариқ шаҳарчаси.
| шахарча | |
|---|---|
| Таркибида | Фарғона вилояти |
| Маъмурий маркази | Олтиариқ |
| Йирик шаҳари | Тинчлик (Хамза) |
| Бошқа йирик шаҳарлари | Олтиариқ ва Полосон |
| Ҳоким | Шамсиддин Турдалиев [1] |
| Расмий тиллар | Ўзбек |
| Баландлиги денгиз сатҳидан Баланд чўққиси Ўртача баландлиги |
450-500м м 500 метр м |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 |
| Почта индекси | 151200 |
| Интернет домени | .уз |
| Автомобил рақами коди | 40 |
| Расмий сайти | олтиариқ.уз |
| Харитада | |
|
| |
Табиати
Туман ҳудудининг жан. адирлар, сойларнинг ёйилмалари, кумли шўрхоклардан иборат. Адирлар ва адир этакларининг баландлиги 500–700 м. Бу ерлар тоғлардан оқиб тушадиган кўп сойларнинг қад. конгломератларидан — Сўх свитаси комплексларидан таркиб топган (қалинлиги 80–200 м). Адирларнинг Марказий Фарғона текисликларига қўшилиб кетган қанотлари ёйилма кўринишида бўлиб, тошли-шағалли, гилли ва қумоқ жинслардан иборат. Уларнинг ҳаммаси антропоген даврининг турли ёшдаги ётқизиқларидир. Шим. қисмининг релефи кенг текислик бўлиб, юзасини қум, гил, ўнлаб м чуқурликда тошли-шағалли жинслар қоплаб ётади. Уларнинг тагида 400 м калинликда палеоген даврининг карбонатли денгиз чўкиндилари бор. Иклими қуруқ, сершамол, баҳор ва кузда шамол бўлади (тезлиги секун-дига 12–15 м). Йиллик ўртача температура18°, июлда 31—40°, энг юқори температура 55°, январда ўртача температура —2°, энг паст температура —23°. Вегетация даври 210 кун. Йиллик ёгин 100–180 мм. Адир ва адир этакларида оч бўз, тўқ бўз, қўнғир бўз, марказий ва шим. қисмида ўтлоқи, ўтлоқиботқоқ шўрхок тупроклар тар-қалган. Ёввойи ўсимликлардан адирларда шувоқ, баҳорда эфемер ва эфемер-оидлар, марказий ва шим. қисмидаги қумликларда шўра, юлғун, селин, ян-тоқ ва бошқа ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, қуён, тулки, олмохон, типратикан, ўқилон, чипорилон, бургут, бойўғли, калхат, қийғир ва бошқа бор. Туманнинг экин майдонлари Олтиариқсой, Жан. Фарғона, Катта Фарғона, Катта Андижон, Сўх-Шоҳимардон каналларидан сув олади. „Қўрғонтепа“, „Кенг кўл“ сув омборлари қурилган. Чўл қисмида йирик минерал сув ҳавзаси бор.
Аҳолиси
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (93,5%), шунингдек, тожик (4, қирғиз (1,9%), рус, корейс, арман, япон, хитой, немис, чуваш, қозоқ, озарбайжон, украин ва бошқа миллат вакиллари (1,1%) Ҳам яшайди. 1 км² га ўртача 263 киши тўғри келади. Шаҳар аҳолиси 238 111 минг, қишлоқ аҳолиси 60 336 киши [1] минг киши истиқомат қилади.
Иқтисодиёти
Олтиариқ тумани вилоятнинг марказий қисмида жойлашганлиги, муҳим транспорт йўлларининг ўтганлиги, иқлим шароитининг қулайлиги ту-манда ишлаб чиқариш, деҳқончилик ва тадбир-корлик, маданиймаиший соҳалари ва савдо-иқтисо-дий муносабатларининг ривожлани-шига муҳим омил бўлмокда. Олтиариқ тумани корхоналари ва турли муассасалар Олтиариқ шаҳарчаси, Тинчлик шаҳри, Қапчиғай, Файзиобод қишлоқларида жойлашган. Туманда республикадаги дастлабки корхоналардан ҳисобланган Олтиариқ нефтни қайта ишлаш ва Олтиариқ пахта тозалаш заводлари, шунингдек, „Қизилтепа“ минерал сув қадоқлаш заводи, , „ Хамза“ минерал сув қадоқлаш заводи, „Спринг“ сув қадоқлаш заводи, вагонларни буғлаб ювиш корхо-наси, Қапчиғай темир-бетон буюмлари заводи, Пўлатобод ғишт ишлаб чиқариш заводи, Файзиобод қурилиш комбинатлари (2 та), 2 механизациялашган қурилиш ташкилоти, МТП лари, 2 автокорхо-на, автомобил йўлларини қуриш, нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ва бошқа мавжуд.
Хўжалиги
Тумандаги 1051 хўжалик юритувчи субектлардан 18 таси аксиядорлик жамияти, 15 ширкат хўжалиги, 6 йирик саноат корхоналари, 145 кичик ва ўрта корхоналар, 326 фермер хўжаликлардир. Туман ҳудудида республика аҳамиятига эга бўлган Тошкент—Фарғона ҳамда маҳаллий Марғилон—Қўқон, Водил—Учуй автомагистраллари ўтган. Қопламали асфалт йўлларининг умумий узунлиги 392 км.
Қишлоқ хўжал игининг етакчи тармоғлари ишлаб чиқариш ва деҳқончилик Тумандаги 24 минг га суғориладиган ер майдонидан 20,6 минг га ерга экин экилади. Олтиариқ туманида 15 ширкат хўжалиги, Қизилтепа фермерлар бирлашмаси, туман фермерлар уюшмаси томонидан 7895 га ерга пахта, 8520 га ерга дон экинлари экилади (2002). 534 га ўрмонзор, 1530 га кўп йиллик дарахтзор, шундан 1250 га боғ, 21 га токзор, 250 га тутзор билан банд.
Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида 29,8 минг қорамол (шу жумладан, 12,8 минг сигир), 13,9 минг қўй, 32,6 мингдан зиёд парранда боқилади (2003). Пиллачилик билан ҳам шуғулланилади.
Таълим
Олтиариқ туманида 41 умумий таълим мактаби, 9 йиллик таянч мактаби, 4 лицей ва гимназия, 5 касб-ҳунар коллежи фаолият кўрсатади. Таълим муассасаларида 41 мингдан зиёд ўқувчига 3 мингдан зиёд ўқитувчи таълимтарбия беради. Туманда 2 болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, футбол мактаблари ишлаб турибди. Марказий маданият саройи, Олтиариқ марказий ўйингохи, „Олтиариқ“ истирохат боғи „Олтиариқ тарихи“ музейи, қишлоқ музейи, 5 маданият уйи, 26 жамоат кутубхона-си (239838 асар), „Зилола“ ашула ва рақс ансамбли фаолият кўрсатади. Туман марказида Хотира майдони, „Мотамсаро аёл“ монументи мавжуд. Олтиариқ туманининг Қизилтепа мавзесида Республика аҳамиятига молик „Олтиариқ“ фахрийлар санаторийси ва 2 та вилоят аҳамиятидаги ҳамда Файзиобод болалар санаторийларида табиий ер ости минерал суви билан даволаш йўлга қўйилган. Ушбу минерал сув асосида „Қизилтепа“ қадоқлаш корхонаси ташкил этилиб, 2002-йилда ушбу корхона маҳсулоти Швейсарияда ўтказилган Халқаро кўргазмада Халқаро „Сифат Олтин юлдузи“ медали билан тақдирланган. Бундан ташқари „Хамза“ минерал сув қадоқлаш заводи 2002-йилда Халқаро „Женева“ совринига сазовор бўлган.
Туманда 6 касалхона (830 ўрин), 7 поликлиника, 15 қишлоқ врачлик пункти, 27 фелдшер-акушерлик пункти, диагностика марказлари, саломатлик-шошилинч тез ёрдам маркази, силга қарши курашиш диспансери ва бошқа тиббий муассасалар „Саломатлик“ дастури асосида „Абакус“, „Уросан“, „Филлипс“, „Шиллер“ лаборатория жиҳозлари ва плазмафорез аппаратлари билан таъминланган. Туманда спортнинг 22 тури бўйича 10 мингдан зиёд спортчи шуғулланади. Стол тенниси, қўл жанги, футбол, кураш, карате, дзюдо, таэквандо, муайтай ривожланган. Спортнинг бу турлари бўйича Ўзбекистон, Халқаро мусобақалар совриндор ва ғолиблари шу тумандан етишиб чиққан. Туманда Қапчиғай ғори (милоддан аввалги 33—12 минг йилликлар), Зу-раймомо тепалиги (милоддан аввалги 6-а). Китқонқалъа (И—ИВ асрлар); археологик ман-зилгохлар; Кўктилло бува, Муйка Азиз бува, Умоч бува, Сертут бува, Шоҳ Толиб бува, Хаста хоним, Девона бува, Оқмозор каби зиёратгохлар, Дўсти Худо масжиди (Бурбалиқ, ХВИИИ—ХИХ асрлар) ва бошқа тарихий-меъморий ёдгорликлар мавжуд.
1931-йилдан „Давр овози“ газ. нашр этилади (адади 3000).[2]
Манбалар
- ↑ Олтиариқ тумани ҳокими ва ўринбосарлари ҳақида маълумот
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |