Оне дай – 2011-йилда суратга олинган филм. Жанри: романтик, драма. Режиссёр Лоне Счерфиг томонидан Давид Ничоллснинг 2009-йилда нашр этилган худди шу номдаги романи асосида ёзувчининг ўзи томонидан яратилган ссенарий асосида яратилган. Филмда бош ролларни Анне Ҳатҳаwай ва Жим Стургесс, иккинчи даражали ролларни Патриcиа Cларксон, Кен Стотт ва Ромола Гараи ижро этган. 2011-йил 19-августда Америка Қўшма Штатларининг Фоcус Феатурес ҳамда 2011-йил 24-августда Буюк Британиянинг Универсал Пиcтурес кинокомпаниялари томонидан тақдим этилган.

Оне дай
Режиссёр(лар) Лоне Счерфиг
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Давид Ничоллс
Қайси асарга
асосланган
Давид Ничоллс романи асосида
Ролларда Анне Ҳатҳаwай
Жим Стургесс
Патриcиа Cларксон
Кен Стотт
Ромола Гараи
Ҳикоячи(лар) Беноîт Делҳомме
Бастакор(лар) Рачел Портман
Монтажёр(лар) Барней Пиллинг
Студия Рандом Ҳоусе Студио
Филм4 Продуcтионс
Cолор Форcе
Дистрибютор Фоcус Феатурес (АҚШ)
Универсал Пиcтурес (Бирлашган Қироллик)
Премера
санаси
2011-йил 8-август (Неw Ёрк Cитй премиэре)
2011-йил 19-август (Америка Қўшма Штатлари)
2011-йил 24-август (Бирлашган Қироллик)
Давомийлик 108 дақиқа
Мамлакатлар AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия
Тил инглиз
Бюджет $15 миллион
Даромад $59 миллион

Сюжети

Филм Дехтер Майҳеw ҳамда Эмма Морлейнинг 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида айнан бир кун, яъни 15-июл, Ст. Сwитҳин кунида содир бўлган воқеаларни тасвирлайди. 1988-йил 15-июл санасида Дехтер ва Эмма Эдинбург университетини тамомлашганидан сўнг, платоник кечани бирга ўтказишади ва „шунчаки дўст бўлишга“ келишиб олишади.

Орадан бир йил ўтгач, Дехтер Эммага ёзувчи бўлиши учун Лондонга кўчиб ўтишига ёрдам беради. 1990-йилга келиб, у муваффақиятга эриша олмайди ва Мексика ресторанда официант бўлиб ишлайди. У ерда Эмма комедия устаси билан учрашади. Айни пайтда, Дехтер бошқа қизлар билан алоқада бўлади ва дунё бўйлаб саёҳат қилади. У 1991-йил 15-июлда Эмманинг ёнига ташриф буюради ва бирга дам олишни таклиф қилади. Дехтер ва Эмма 1992-йилда Франсияга борадилар. Улар бир-бирларига бефарқ эмасликларига қарамай, Эмма Дехтернинг фаолияти давомида эришаётган ютуқларини рад этади. 1993-йилга келиб, Дехтер шов-шувли тунги шоулардан бирига муваффақиятли телебошловчига айланади.

1994-йил 15-июлда Дехтер онаси саратон касаллигига чалинганини эшитгач, ота-онасининг ёнига ташриф буюради. Кечки зиёфатдан маст ҳолда қайтган оғлини кўрган ота бундан ғазабланади. Онаси эса ўглини бу ҳолда кўриб ҳайратланмайди ва ҳали ҳам яхши инсонга айланмаганлигини таъкидлайди. Айнан ўша кеча Дехтер Эмма билан учрашади ва улар бир-бирлари билан алоқа қила бошлайдилар.

1995-йилга келиб, Эмма мактаб ўқитувчиси Иан билан яшай бошлайди, бироқ Эмма эрининг дангасалигидан жуда ғазабланади. Дехтер бошловчилик қиладиган янги шоу унга омадсизлик олиб келади. 1996-йил 15-июлда кечки овқат учун Эмма билан учрашган Дехтер кокаин истеъмол қилади ва бошқа бир аёл билан муносабатда бўлган ҳолда Эммани ҳақоратлайди. Дехтер Эммани ҳалигача ёқтиришига қарамай, унга ёмон муносабатда бўлади ва Эммага нисбатан туйғуларининг барчаси аллақачон ўтиб кетганлигини айтади.

Орадан икки йил ўтгач, Дехтер телевидениедаги карерасидан айрилади ва 1999-йилда Сйлвиэ билан жиддий муносабат ўрнатади. Айни шу пайтга келиб Эмма Иан билан ажрашади. Иан Декстерга ҳасад қилади ва айнан шу сабабдан ҳам у билан учрашишга қарор қилади. 2000-йил 15-июлда Эмма ва Дехтер биргаликда дўстларининг тўйида иштирок этишади. Дехтер мултимиллионерга айланган эски хонадоши Cалумдан иш таклифини олади. Эмма Дехтерга ўзининг китобини нашр эттириши учун шартнома имзолаганини айтади. Дехтер эса Эмага яқин орада Сйлвиа билан турмуш қуришларини ва у тез орада ота бўлишини етказади. Дехтер ва Эмма айнан шу онда яна қайта дўстлашиб оладилар.

2001-йилга келиб, Дехтер хотини Сйлвиа ўзининг дўсти Cалум билан ишқий муносабатда бўлганидан бехабар эди, айнан шу йилда Эмманинг китоби нашр этилади. Икки йил ўтиб, Сйлвиа билан ажрашган Дехтер Парижда истиқомат қилувчи муваффақиятга эришган ёзувчи Эмманинг ёнига ташриф буюради. Эмма бу пайтда франсуз йигит билан муносабатлар ўрнатгинини Дехтерга айтгач, умидсизликка тушган Дехтер ортга қайтиб кетади. Эмма эса бу орқали Дехтернинг унга қайтишини хоҳлаган эди. Ниҳоят, бир-бирларига керак эканликларини англаган Эмма ва Дехтер ортга қайтишади ва бўса олган ҳолда ўзларининг ишқий муносабатларини бошлашади.

Эмма ва Дехтер 2004-йилда унаштирилишади ва оила қуришади. Дехтер Англияда кафе очади, Сйлвиадан туғилган қизи Жасминега ушбу кафе васийлигини топширади. Шунингдек, Эмма билан ҳам фарзандли бўлишга уринишади. 2006-йил 15-июлда Эмма велосипедда кетаётган бир пайтда уни юк машинаси қаттиқ уриб юборади ва у воқеа жойида вафот этади. Эмманинг ўлимидан чуқур қайғуга ботган Дехтер турли ёмон иллатларга ружу қўяди. Йиллар давомида Сйлвиа, Жасемине, отаси ва ҳаттоки, бахтли оила қурган ва бир неча фарзанднинг отасига айланган Иан ҳам Дехтерни юпатиб келишади. Иан Дехтернинг олдига келади ва Эмма ҳамиша унинг ёнида порлаганини ва унинг шундай бахтга эришишига Дехтер сабабчи эканлигини айтади.

2011-йил 15-июлда Дехтер Жасемине билан Эдинбургдаги Артур ўриндиғига ташриф буюради. Филм 1988-йилги воқеаларни тасвирлайди: улар биргаликда ўтказган биричи кечадан сўнг, Дехтер дастлаб Эмманинг бир кунни у билан ўтказиш таклифини рад этади, лекин кейинчалик у бу фикрини ўзгартиради. Улар Артур ўриндиғига кўтарилишади ва дўст бўлиб қолиш ўрнига кечаги тунда „бошлаган ишларини тугатиш“га қарор қилишади. Уйга қайтгач, улар кўчада Декстернинг ота-онасини учратишади ва улар шунчаки дўст эканликларини айтишади. Шундан сўнг, Эмма ортига қайтади, бироздан сўнг эса Дехтер Эмманинг ортидан чопиб боради ва унинг телефон рақамини сўраган ҳолда яна учрашишга келишишади.

Ролларда

Ишлаб чиқариш

Филм Рандом Ҳоусе Филмс ва Фоcус Феатурес ҳамкорлигида суратга олинган ҳамда Филм4 Продуcтионс блан биргаликда молиялашмоқда[1].

Актриса Анне Ҳатҳаwайнинг сўзларига кўра, филм ссенарийси унга яширинча берилган, чунки филмнинг суратга олиш ишлари Буюк Британия бўлиб ўтганлиги учун режиссор Счерфиг бош ролни ижро этиш учун америкалик актрисаларни таклиф қилмаган. Актриса ушбу филмда нега айнан у рол ижро этиши кераклигини режиссорга тушунтириш мақсадида Лондонга учиб келган. Анне Ҳатҳаwай кейинчалик ўзининг Счерфиг билан учрашувини „Бу ҳаётимдаги энг ёмон учрашув… Мен шунчаки ҳеч нарса деёлмадим“, дея таъкидлайди. Лекин актриса кета туриб Сcгерфиг тинглаши керак бўлган қўшиқлар рўйхатини ёзиб қолдиради ва „Мен сиз билан менга айнан нима кераклигини аниқ гаплаша олмадим. Аммо бу қўшиқлар нима демоқчилигимни сизга тушунтира олади“, дейди. Счерфиг ушбу қўшиқларни тинглайди ва филмда бош ролига Анне Ҳатҳаwайни таклиф қилади[2].

Филмнинг асосий суратга олиш ишлари 2010-йилнинг июл ойида бошланган бўлиб, Шотландия, Англия ва Франсияда олиб борилган[1]. Филм 2010-йилнинг август ойида Эдинбургда, Дехтер ва Эмма биринчи маротаба учрашган шаҳарда суратга олинган[3]. Филмни суратга олишда, шунингдек, турли диққатга сазовор жойлар, жумладан, Артур ўриндиғидан ҳам фойдаланилган[4]. Кейинчалик, ишлар Лондонга кўчади. Лондоннинг шимолий қисмидаги Лидо Парламент тепалигида Эмманинг турли ёшларида сузаётган саҳналари суратга олинган[5]. Жим Стургесс ва Ромола Гараи иштирокидаги саҳналар учун Строуд Греэнда жойлашган Гранвилле Роаддаги уй танланган[6]. Бундан ташқари филмнинг дўкон ва кафедаги саҳналари Эаст Энддаги Бриcк Лане яқинида жойлашган Арнолд сиркидаги Лейла дўкони ва кафесида суратга олинган[7]. Буюк Британия темир йўл вокзалидаги суратга олиш саҳналари Ридгмонт стансиясида Бедфорддан Блетчлей Марстон Валегача бўлган йўналишда олиб борилган[8]. Франсияда суратга олиш ишлари Бриттанйдаги Саинт-Мало яқинида жойлашган Динан ва Динардда бўлиб ўтган. Денгиз бўйидаги клуб грек саҳналарини тасвирлашга мўлжалланган ҳолда Cафé Парадисга айлантирилган.

Телевизион сериал

2021-йилнинг ноябр ойида Нетфлих ушбу роман ҳамда филмни телесериал кўринишида экранлаштирилишини эълон қилди. Сериалнинг Анна Жордан, Винай Пател ва Бижан Шеиба иштирокидаги ёзувчи гуруҳига Ниcоле Тайлор бошчилик қилган ва телесериал Драма Републиc, Универсал Интернатионал Студиос ва Фоcус Феатурес томонидан ишлаб чиқарилган[9][10]. Бош ролларни актёрлар Амбика Мод ва Лео Wоодалл ижро этган[11].

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Фоcус Феатурес (2010-йил 15-июл). „Оне Дай, старринг Анне Ҳатҳаwай анд Жим Стургесс, бегинс продуcтион“. Пресс-релиз.„Оне Дай, старринг Анне Ҳатҳаwай анд Жим Стургесс, бегинс продуcтион“ (Пресс релеасе). Фоcус Феатурес. 15 Жулй 2010. Арчивед фром тҳе оригинал он 5 Оcтобер 2011. Ретриэвед 27 Аугуст 2010.
  2. ↑ Слотек, Жим. „'Оне Дай' wитҳ Ҳатҳаwай“. Торонто Сун (2011-йил 14-август). 2012-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 14-август.
  3. ↑ „Анне Ҳатҳаwай Спендс 'Оне Дай' ин Сcотланд“. ОК! (2010-йил 2-август). 2010-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 27-август.
  4. ↑ „Аутҳор Ничоллс сет фор Эдинбургҳ Боок Фестивал“. Латероомс.cом (2010-йил 19-август). 2012-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 27-август.
  5. ↑ Акбар, Арифа. „Тҳе Диарй: Анне Ҳатҳаwай; Эдинбургҳ Фринге Фестивал; Жонатҳан Миллер; Жане Аустен; Cинеролеум“. Тҳе Индепендент (2010-йил 6-август). 2010-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 27-август.
  6. ↑ „Анне Ҳатҳаwай мовиэ cреw такес овер ҳоусе“. Тоттенҳам, Wоод Греэн анд Эдмонтон Жоурнал. Арчант (2010-йил 18-август). 2010-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 27-август.
  7. ↑ „Леила'с, Cалверт Авенуэ, Лондон“. ЛондонТоwн.cом. 2017-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 5-октябр.
  8. ↑ Даниэл. „Wелcоме то Феннй Стратфорд - Ресторед Ридгмонт Статион Ноw Опен!“. Феннйстратфорд.орг.ук. 2017-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 5-октябр.
  9. ↑ Ёссман. „Нетфлих Cоммиссионс Фиве У.К. Сериэс Инcлудинг Ре-Маке оф Давид Ничоллс' 'Оне Дай' анд Аби Морган'с 'Эриc'“. Вариэтй (2021-йил 30-ноябр).
  10. ↑ Замлоут, Ниcоле. „Нетфлих Ордерс Фиве Неw У.К. Шоwс, Инcлудинг 'Оне Дай' Ремаке“. Cоллидер (2021-йил 30-ноябр). 2025-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-январ.
  11. ↑ Геалл. „Нетфлих'с Оне Дай: Тҳис Ис Гоинг То Ҳурт'с Амбика Мод сет то стар“. Стйлист (2022-йил 23-июн).