Тақлид сўзлар — маъно ва шаклий хусусиятларига кўра, алоҳида гуруҳни ташкил қилувчи, кишилар, ҳайвонлар ва бошқа жонли, жонсиз нарсаларнинг товушини, ҳаракат-ҳолат образини тақлидан ифодаловчи сўзлар. Тақлид сўзларнинг баъзилари товушга тақлидни билдиради, баъзилари эса ҳаракат-ҳолат ва ҳодиса образига тақлидни кўрсатади. Шунга кўра тақлид сўзларнинг 2 тури фарқланади: товушга тақлидни билдирадиган сўзлар (шунингдек ономатопея деб ҳам аталади); образ (тасвир)га тақлидни билдирадиган сўзлар. Товушга тақлид сўзлар эшитиш билан, образга тақлид сўзлар кўриш билан алоқадордир, яъни товушга тақлид сўзлар ифодалаган товушни фақат эшитиш мумкин (қарс-қурс, тақ, дук-дук, ғийқ, миёв каби); образга тақлид сўзлар ифодалаган ҳолат, ҳаракатни фақат кўриш мумкин (живир-живир, лип-лип, ялт-юлт, ҳанг-манг каби).Тақлид сўзларга илла,Улла, ира, ла қўшимчалари қўшилганда феъл ясалади. Масалан:Ловулла, тақилла, шақилла, дупурла, ҳиқилла, ярқира, шарқира. Ва от билан сифат ҳам ясаш мумкин:шаршара, қаҳқаҳа, жизза, қарсак, варрак, тарсаки буларда от ясалган."Жиззаки"да эса сифат ясалган. Асоси „жиз“ тақлид сўзи.

Манбалар