Ontario

Онтарио — Канададаги провинсия. Майдони 1076,3 минг км². Аҳолиси 12,1 млн. киши (2002), 82% шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази ва энг катта шаҳри — Торонто. Онтарио ҳудудида мамлакат пойтахти — Оттава шаҳри жойлашган. Онтарио ҳудудининг катта қисми Лаврентий кирларида (энг баланд жойи 646 м). Иқлими мўтадил иқлим. Январнинг ўртача температураси —6°, —24°; июлники 12—20°. Йиллик ёғин 500–750 мм. Фойдали казилмаларга бой дарёлари катта гидроэнергия захирасига эга. Провинсия жанубида Буюк кўллар жойлашган. Мамлакат ўрмон бойлигининг 1/4 қисми Онтарио (Канада) О. — Канаданинг иқтисодий жиҳатдан энг тараққий этган провинсияси, О. мамлакатдаги ишлаб берувчи саноат маҳсулотининг 1/2 қисмини ва кон маҳсулотларининг 1/4 қисмини беради. Қишлоқ хўжалиги шаҳар аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга ихтисослашган. Онтарио ҳудуди орқали транс-Канада йўллари ўтган. Санлаврентий дарёси орқали Буюк кўлларга кема қатнайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |