Opponent
Оппонент (лот. оппоненс — эътироз билдирувчи) — 1) баҳсда қарши тараф; 2) илмий маъруза ёки ҳимоя қилинадиган диссертацияни танқидий таҳлил қила оладиган, бахрлай биладиган, маърузачи ёки диссертантга эътироз билдира оладиган шахс. Ўзбекистонда фан номзоди илмий даражасини олиш учун қилинаётган диссертация ҳимоясида камида 2 расмий оппонент. (бири диссертантнинг ихтисослиги бўйича фан доктори ёки профессор, иккинчи-си фан номзоди ёки фаннинг шу соҳаси бўйича етакчи мутахассис), фан доктори илмий даражасини олиш учун қилинаётган диссертация ҳимоясида камида 3 расмий оппонент. (улар фан доктори ёки профессор, мумкин қадар диссертант фаолият юритаётган ташкилотдан бошқа ташкилотлардан) белгиланади. Диссертация ҳимоясида норасмий оппонентларнинг сони чекланмайди. Расмий оппонентлар диссертацияни чуқур ва ҳар томонлама таҳлил этишлари, шу асосда диссертациянинг белгиланган талабга қай даражада жавоб беришлигини, унинг илмий-назарий ва амалий аҳамиятини баҳолаган ҳолда тақриз тайёрлашлари лозим. Ўз қарашлари билан оппонент диссертация ҳимоясида ва унинг илмий кенгашдаги муҳокамасида қатнашади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |