Optimetr
Оптиметр (юн. оптос — кўринувчи ва ... метр) — чизиқли ўлчамларни ўлчайдиган асбоб; ричагли-оптик механизм ёрдамида нисбий усулда ўлчайди. Механизмда ричагли узатгич сифатида тебранма кўзгу, оптик ўзгартиргич сифатида автоколлимацион (фокусдан чиққан ёруғлик нурини автоматик тарзда яна фокусга қайтарувчи) найча қўлланади. Биринчи марта (1837-йил) немис муҳандиси Н. Сакстон ўлчаш асбобларида тебранувчи кўзгудан фойдаланган. 1925-йил Германияда автоколлимацион кузатиш трубаси ва тебранувчи кўзгудан фойдаланиб О. тайёрланган. Кейинчалик бундай асбоб анча такомиллаштирилган. О.нинг вертикал ва горизонтал хиллари бор. Кузатиш трубасида ўлчаш натижаси окуляр ёки проексион усулда ҳисобга олинади. О. трубасининг шкаласи 1 мкм ли бўлинмаларга бўлинган, шкала бўйича ўлчаш чегараси ± 100 мкм. Бўлинмаларнинг қиймати 0,2 мкм, ўлчаш чегараси 25 мкм бўлган О. Ултраоптиметр дейилади. О. калибр, ясси-параллел плиталар ва бошқаларнинг чизиқли ўлчамларини ўлчашда ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |