Оқ айиқ

Оқ айиқ (лотинча: Урсус маритимус) – айиқсимонлар оиласига мансуб сут эмизувчи; баъзан алоҳида Тҳаларcтос уруғига ажратилади. Гавдасининг узунлиги 2-2,5 м, баъзан 3 м гача, баландлиги (яғринидан) 1,5 м гача, вазни 800 кг гача. Юнги оқ, баъзан лимон ёки кулранг тусда. Товони ва панжаларининг ости юнг билан қопланган. Арктика фаунасининг типик вакили, сузувчи музликлар ва Шимолий Муз океани соҳалари яқинида яшайди. Яхши сузади ва шўнғийди. Асосий озиғи-тюленлар.

Паст ҳароратга яхши мослашган, гавдаси массасининг 40 % ини ёғ ташкил этади. Атроф муҳит ҳарорати —50° гача пасайганида ҳам танасидаги газ алмашинуви кучаймайди, яъни терморегулясия учун қўшимча энергия сарфламайди. Март-апрел ойларида урчийди. Урғочиси 2 йилда бир марта (декабр-январда) 1-3 та кўзи юмуқ бола туғади. Бўғоз урғочиси қор остидаги инида қишки уйқуга кетади ва фақат март-апрелда болалари билан инидан чиқади ва кезиб ҳаёт кечиради. Болалари 1,5 йилгача онасига эргашиб юради. Оқ айиқни териси ва гўшти учун кўп овланади. 1956-йилдан овлаш ман қилинган. 1976-йилдан халқаро муҳофазага олинган, Халқаро Қизил китобга киритилган[1].

Синонимлари

  • Урсус эогроэнландиcус
  • Урсус гроэнландиcус
  • Урсус женаэнсис
  • Урсус лабрадоренсис
  • Урсус маринус
  • Урсус поларис
  • Урсус спитзбергенсис
  • Урсус унгавенсис
  • Тҳаларcтос маритимус

Галерея

Адабиётлар



Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар