Оқсарой (1380—1404) — Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган меъморий ёдгорлик. Мазкур мажмуа 1380-йилда Амир Темур томонидан қурилиши бошланган[1].

Сарой
Оқсарой
Шаҳрисабзда жойлашган Оқсарой ёдгорлиги
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Қашқадарё
Шаҳар Шаҳрисабз
Мулкдор Давлат мулки
Бинокорлик ташаббусчиси Амир Темур
Бинокорлик 1380-йил—1404-йил
Мақоми Давлат ҳимоясида
Оқсаройнинг умумий кўриниши

Қурилиши

Оқсаройнинг қурилиши 1380-йилда бошланган, ҳамда 1386-йилда ўз ниҳоясига етган. Аммо безаклаш ишлари 1404-йилга қадар чўзилган. Сарой Амир Темурнинг онаси Такинахотун хотирасига бағишлаб бунёд этилган. Саройни барпо этиш давомида Хоразм, Эрон ва бошқа кўплаб мамлакатлардан келтирилган ҳунармандлар иштирок этган. Жумладан, гумбазли аркни ясаш ва безашда тош кесувчи уста Муҳаммад Юсуф Табризийнинг иштироки бўлгани гумбаз ёзувларида сақланган.

Иншоот аввалига 73 метрлик бўлиши керак эди. Унинг том қисмида кичик сув ҳовузи жойлаштирилган, ундан қувурчалар орқали ўтган сув шаршара ҳосил қилган. Сарой поедеворини бунёд этишда олтин қум ишлатилган. Бино пойдевори анча чуқур қилиб қурилган[2]

Ўтмишдоши

Оқсаройнинг ўтмишдоши унга жуда ўхшаш иншоот сарой бўлиб, у ХИ-ХИИ асрлар оралиғида Термиз ҳукмдорлари саройи вазифасини ўтаган. Мазкур иншоот ҳам Оқсарой билан шаклан ўхшаш, сарой типида бунёд этилган. Унинг дарвозахона қисми улкан пештоқ билан безатилган, ҳовлининг марказида қабулхона (кўриниш хонаси), ён томонларида эса бошқа қўшимча иншоот ва бинолар қурилган.

Жойлашиши

Оқсарой шаҳарнинг шимолий-шарқий қисмидаги бош майдонда жойлашган бўлиб, ўз даврида муҳташам, хашаматли бўлган бу саройнинг бизгача етиб келган қисми емирилиб, ҳароба ҳолига келиб қолган.

Тузилиши

Саройнинг фақатгина улкан пештоғи, икки чеккасидаги минораси, сарой пойдеворининг бир қисмигина сақланиб қолинган. Оқсаройнинг ҳозирги кўриниши ҳам салобатли ва гўзалдир. Бу салобатлилик ва гўзалликка ғиштларнинг яхлит бўлиб кўринишини таъминлаш — олд ва шимолий девор юзасини сиркор парчинлар билан бир текисда ишлаш туфайли эришилган. Пештоқ равоғининг эни 22,5 м, баландлиги 40 м, умумий баландлиги 50 м дан ошиқроқни ташкил этади. Пештоқ минораси ичидаги айланма зина орқали юқорига чиқилган.

Сарой қабулхонаси аркининг кириш қисмида шер ва қуёш, шу билан биргаликда Темур давлатининг рамзи бўлмиш учта ҳалқа шакли тасвирланган.

Ички ва ташқи деворларда куфий ёзувлар, зийнатли безаклар, гириҳ услубидаги исломий нақшлар мавжуд.

Сарой ҳақидаги фикрлар

Куз манзараси ортидаги Оқсарой

Оқсаройнинг аввалги ҳолати тўғрисида фақат ёзма манбаларга қараб фикр юритиш мумкин. 20 йил давомида қурилган бу бино тўғрисида Абдураззоқ Самарқандий қуйидагича маълумот беради:

„Темур ишга яроқли бўлганларнинг ҳаммасини Хоразмдан Мовароуннаҳрга кўчириш учун буйруқ берди… Хоразмлик усталар баланд ва салобатли сарой қуришди, ҳозир у Оқсарой номи билан машҳур.“

Клавихо саройни кўздан кечирганда (1404-йил, 29-август) у ҳамон қуриб битказилмаган, баъзи жойларининг кошинли нақшлари тугалланмаган эди. Шунга қарамай, жуда ҳайратланганлигини, унинг ниҳоятда гўзаллигини ёзади. Сарой қурилишида хоразмлик усталар қатори, маҳаллий ва бошқа давлатлардан келган усталар ҳам қатнашган. Пештоғидаги ёзувлар орасида эронлик Муҳаммад Юсуф Табризий номи 2-марта такрорланган.

Ёзма манбаларга кўра, Оқсарой турар жой ва жамоат биноси сифатида қурилиб, хоналар ҳовли атрофида жойлашган. Бобур маълумотларига кўра, ҳовли ўртасида ҳовуз, тўрида гумбазли катта хона — девонхона, ёнларида маслаҳатчилар учун кичик хона, ҳашаматли равоқли бостирмалар, ички томонида ҳарам ва амирнинг хонаси жойлашган. Девонхона пештоғида арслон ва қуёш тасвири ва Темур давлатининг 3 ҳалқа шаклидаги нишони бўлган. Гумбаз ичи ва ёнларига, бурчаклардаги минораларга кошин-ғиштлардан қалқон шаклидаги гириҳ нақшлар ишланган. Бу нақшлар силлиқланган ғишт ва феруза рангли сиркор парчиндан ёзилган куфий хатлар замини йўғон кўк белбоққа ўхшаш мужассамотни ташкил этган. Оқсарой деворларидаги ранглар жилоси, тарихий, фалсафий ва диний мавзудаги, куфий, сулс ёзувлари, кошинкори безаклар, ислимий, гириҳ нақшларнинг ўзаро уйғунлиги бинога ажойиб ва сеҳрли мазмун бағишлаган. Рангларнинг ой ёруғида жилоланиб, оқариб кўринишидан бино Оқсарой деб номланган.

Саройнинг ўзига хос хусусиятларидан бири — том тепасига ишланган ҳовуздир. Ҳовузга сув Тахтақорача довонидан қўрғошин қувурлар орқали оқиб келиб, ундан шаршара ҳосил қилиб пастга туширилган[3].

1707-йилда Бухоро хони Убайдуллахон Оқсарой пештоғи остида тож кийиб, тахтга ўтирганлиги пештоқнинг ўша пайтда бутун эканлигидан дарак беради. 1973— 1975-йилларда археологик тадқиқотлар, 1994—1996-йилларда консервация ишлари олиб борилган[4].

Аштархонийлар ҳукмронлик даврида Оқсарой Шаҳрисабздаги кенагас беклари учун ҳам қароргоҳ вазифасини бажарган[5].

Археологик изланишлар

1973—1975-йиллар давомида Оқсарой мажмуасида археологик тадқиқотлар ўтказилган.

Археолог Х.Султонов раҳбарлиги остида 1970-1980-йилларда бир қатор қазишмалар олиб борилган. Натижада полдаги мозаик тўшаманинг бир қисми ва ҳовлининг маълум ҳудуди аниқланган.

1994—1996-йилларда эса Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан саройда конвертация ишлари амалга оширилган.

Муҳофазага олинилиши

2002-йили Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллик байрами вақтида УНЕСCО ҳамкорлигида сарой қисман қайта таъмирланган.

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ „Оқсарой“. мерос.уз. Қаралди: 08-2023.
  2. ↑ „Оқсарой“. узбекистан.травел. Қаралди: 08-2023.
  3. ↑ „Шаҳрисабздаги Оқсарой ҳақида 10 та факт“. О'зФА (30-04-2020). Қаралди: 08-2023.
  4. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  5. ↑ „Тарихий ҳақиқат изидан – Оқ саройни Абдуллахон вайрон этганмиди?“. кун.уз (15-06-2019). Қаралди: 08-2023.

Оқсарой ҳаволари

39°03′14″Н 66°50′47″Э / 39.05398983757339°Н 66.846398°Э / 39.05398983757339; 66.846398