Oqsuv (soy)

Оқсув — Қашқадарё вилоятидаги сой. Қашқадарёнинг ирмоғи. Ҳисор тизмасининг ғарбий ён багридаги музликлардан бошланади. Уз. 62 км. Сув йиғилиш майдони 845 км², ўртача бал. 2444 м. О.га чапдан Даҳансой, Обикихона, Гелендарё, Работ, Сужар каби ирмоқлар, ўнгдан Шуцой қуйилади. О. Чироқчидан 18 км юқорида Қашқадарёга куйилади. Қормузликлардан сув олади. Ўртача йиллик сув сарфи 12,3 м³/сек. Энг кўп сув сарфи июн ойига, энг кам сув сарфи декабр—январга тўғри келади. Йиллик сувининг 49,2% март—июнда оқиб ўтади. О.нинг ўртача оқим модули 14,6 л/сек, км². О.дан Китоб, Шаҳрисабз, Чироқчи туманларининг экин-зорлари суғорилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |