Орангутанлар (лотинча: Понго) — одамсимон маймунлар уруғининг ягона тури (оддий орангутан). Эркаги гавдасининг узунлиги 1,5 м гача, вазни 200 кг гача, урғочилари кичикроқ. Орқа оёқлари калта, олдинги оёклари жуда узун бўлиб, орқа оёқ кафтигача етади. Мускуллари кучли ривожланган, гавдаси сийрак юнг билан крпланган; елкаси ва бошидаги юнглари узун; соқол ва мўйловлари бор. Боши баланд; юзи кенг; кўзлари бирбирига яқин жойлашган. Қулоқлари, кўзлари ва бурни кичик. Юқори лаби қалин, тишлари йирик. Суматра ва Калимантан орангутанларнинг ботқоқлашган тропик ўрмонларида яшайди. Дарахтда ҳаёт кечиради, ерга деярли тушмайди. Кечаси дарахт шохларида тунаш учун уя қуради. Мевалар, қуш болалари ва тухумлари билан озиқланади. Урғочиси ва эркаги алоҳида яшайди. Туғилган боласининг вазни 1,5 — 2 кг, онасини 3 — 4 йил эмади. Орангутанлар 30 йилгача яшайди. Ўрмонларнинг кесилиб кетиши ва бра-конерлар ови туфайли орангутанлар сони жуда камайиб кетган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.